Kirish Ro'yxatdan o'tish
06/12 01:00 Real Ovyedo 0-0 Malyorka
06/12 17:30 Aston Villa 2-1 Arsenal
06/12 18:00 Vilyarreal 2-0 Xetafe
06/12 19:00 Sassuolo 3-1 Fiorentina
06/12 20:00 Everton 3-0 Nottingem Forest
06/12 20:00 Manchester Siti 3-0 Sanderlend
06/12 20:00 Nyukasl 2-1 Byornli
06/12 20:00 Tottenhem 2-0 Brentford
06/12 20:00 Bornmut 0-0 Chelsi
06/12 20:15 Alaves 1-0 Real Sosyedad
06/12 22:00 Inter 4-0 Komo
06/12 22:30 Lids 3-3 Liverpul
06/12 22:30 Betis 3-5 Barselona
07/12 00:45 Verona 3-1 Atalanta
07/12 01:00 Atletik Bilbao 1-0 Atletiko
07/12 16:30 Cremonese - Lechche
07/12 18:00 Elche - Jirona
07/12 19:00 Brayton - Vest Xem
07/12 19:00 Kalyari - Roma
07/12 20:15 Valensiya - Sevilya
07/12 21:30 Fulhem - Kristal Pelas
07/12 22:00 Lasio - Bolonya
07/12 22:30 Espanyol - Rayo Valyekano
08/12 00:45 Napoli - Yuventus
08/12 01:00 Real Madrid - Selta
08/12 19:00 Piza - Parma
08/12 22:00 Udineze - Jenoa

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, 2-босқич

8-тур, 17 ноябрь, соат 20:30. Bosh hakam: Абдуллоҳ ал-Ҳилолий (Уммон)

ЯМАН

Аҳмад ас-Сарорий (90+2)

1 : 3

ЎЗБЕКИСТОН

Азиз Ҳайдаров (7)
Сервер Жепаров (30)
Станислав Андреев (49)
JAMOALAR TARKIBI
1.Муҳаммад Али Айяш
7.Волид ал-Хубаиший
9.муҳаммад ас-Сасий
11.Абдулвасе ал-Матарий
12.Аҳмад ал-Хифий
13.Ала Аддин Маҳдий
14.Ҳамад Аҳмад Зубайрий
16.Тавфиқ Али
18.Аҳмад Алос
19.Муҳаммад ал-Боқшан
20.Аммар Ҳамсан.
  21.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
5.Анзур Исмоилов
7.Азиз Ҳайдаров
8.Сервер Жепаров
9.Одил Аҳмедов
10.Сардор Рашидов
11.Игорь Сергеев
14.Станислав Андреев
19.Виталий Денисов
20.Ислом Тўхтахўжаев
ZAHIRA
2.Мутаз Қаид
4.Холид Муҳаммад
5.Нотиқ Ҳезам
6.Фуад Солиҳ ал-Омайсий
8.Башир ал-Манифий
15.Усама Анбар
17.Муҳаммад ас-Сарорий
21.Аҳмад ас-Сарорий
22.Салим Абдуллоҳ Саид
23.Самир Солиҳ
  1.Мурод Зуҳуров
3.Камолиддин Тожиев
6.Жасур Ҳасанов
12.Игнатий Нестеров
13.Даврон Ҳошимов
14.Жавоҳир Соҳибов
15.Александр Гейнрих
16.Станислав Андреев
17.Санжар Турсунов
18.Фозил Мусаев
22.Санжар Шоаҳмедов
23.Элдор Шомуродов
SARIQ KARTOCHKA
 
Азизбек Ҳайдаров (83)

Matn

90+3'
Ўйин якунланди. Терма жамоамиз ўз очколарини 15тага етказиб олди. Навбатдаги 2та ўйинни 24 ва 29 март кунлари Тошкентда ўтказамиз. Ғалаба муборак бўлсин
90+2'
ГОООЛ! Аҳмад ас-Сарорий, 1:3! Денисов яна тўпни ўтказиб юборди. Ҳужумчи бу сафар бирга бир вазиятда Лобановни доғда қолдирди
89'
Одилнинг узатмасидан кейин Мусаев жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Посбон яхши ҳаракат қилди
87'
Сергеев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Айяш тўпни эгаллади
84'
Денисовнинг қоидабузарлиги туфайли Яман жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбасини тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
83'
Азиз Ҳайдаров сариқ карточка олди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади
82'
Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди. Мусаев бош билана беришга ҳаракат қилди. Аммо тўп дарвоза томон эмас, орқа томонга кетди
79'
Ҳар иккала терма жамоада ўзгариш бўлди. Рашидов ўрнига Фозил Мусаев, Тавфиқ Али ўрнига Фуад ал-Омайсий тушди
77'
Вууууҳ! Сарорий бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Лабанов оёғи билан тўпни рақибдан олиб қўйди!
76'
Рашидов жарима тўпи ишлади ва ўзи тепди. Айяш тўпни эгаллаб олди
73'
Жамоамизниг хотиржамлигидан фойдаланиб Яман фаоллашиб қолди. Сарорий жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўпни Лобанов эгаллаб олди
70'
Яманда ўзгариш: Ал-Матарий ўрнига Аҳмад ас-Сарорий тушди
69'
Ҳасанов чап қанода бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва ерлатиб узатма берди. Вакилларимиз тўпни эгаллай олишмади
65'
Ўзбекистон терма жамоасининг учала голига бир футболчи узатма берди — Одил Аҳмедов!
60'
Қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлдик. Гейнрих жарима майдончасидаги Сергеевни тўп билан таъминлашга уринди. Игорь унга бироз ета олмади
59'
Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Александр Гейнрих тушди
57'
Рашидовга нисбатан ўнг қанотдан Сардорга нисбатан фол ишлатилди. Жепаровнинг узатмасидан кейин хавфли вазият юзага келмади
56'
Вууууҳ! Лобанов жамоаизни голдан қутқарди. Денисов ўзининг қанотидан берилган узатмани тказиб юборди. Ал-Матарий бирга бир вазиятда жарима майдончасига кириб, зарба йўллади. Псобонимиз тўп йўналишини ўзгартира олди
50'
Ўзбекистонда ўзгариш: Ҳозиргина гол урган Андреев тиржайганча майдонни тарк этди. Жасур Ҳасанов ўйинни давом эттиради
49'
ГООООООЛ! Станислав Андреев, 0:3! Қарши ҳужумда Аҳмедов жарима майдончаси ҳавода узатма берди. Андреев 11 метрли нуқта атрофида бош билан зарба бериб, Яман посбонини доғда қолдирди!
48'
Сардор ижросида яна бир хавфли зарба! Андреевга нисбатан чап қанотдан фол ишлатилди. Жарима тўпидан кейин курашни давом эттирдик ва тўп Сардорга келиб тушди. Рашидовнинг зарбасини Яйяш эгаллаб олди!
47'
Вууууҳ! Рашидов жарима зарбасидан тўпни бурчакка айлантирди. Айяш маҳорат билан сэйв намойиш қилди!
46'
Жарима майдончаси ташқарисида Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Футболчилар майдонга қатишмоқда. Яманда ўзгариш бўлмоқда. Аҳмад Алос ўрнига Башир ал-Манифий тушди
45+1'
Терма жамоамиз бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳакам хуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф этди. Ҳозирча Яман-Ўзбекистон 0:2
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Яманлик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан ўта ноаниқ зарба йўллади
42'
Аҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Айланма зарба тўппа-тўғри Айяшнинг қўлига борди
39'
Одилнинг узатмасини Жепаров жарима майдончаси ичида қабул қилди. Сервер узатма бераётганида рекошет ҳолатида Сергеев томон борди. Игор бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди
35'
Вууууҳ! Рашидов 3 футбочлидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Али Айяш зарбани қайтарди!
34'
Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи — 65/35%, Ўзбекистон фойдасига
30'
ГООООООЛ! Сервер Жепаров, 0:2! Қарши ҳужумда рақибни жазоладик. Андреев-Аҳмедов-Жепаров комбинациясидан кейин Сервер 17 метрдан тўпни дарвозага жойлади. Айяш зарбани қайтара олмади
29'
Терма жамоамиз прессингда яхши ишлаб, рақибдан тўпни т езда олиб қўймоқда. Аммо голдан кейин ҳужум борасида бироз хотиржамликка берилдик
25'
Рашидов ўнг қанотда тўпни эгаллаб турди ва Тўхтахўжаевнинг олдинга ўтишини кутиб, уни тўп билан таъминлади. Исломнинг узатмасидан кейин тўп Андреевга келиб тушди. Унинг зарбаси эса дарвозага аниқ бормади
24'
Яманликлар ҳужум ташкил қилишди. Иш зарбагача етиб бормади, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
23'
Доҳада стадион четларида Ўзбекистон брендлари ҳам жойлаштирилган. GM Uzbekistan ва Ҳамкорбанк ОФК ҳомийларига айланишган
21'
Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига тепиб юборди
18'
Жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Рашидов ўнг қанотда тўпни эгаллаб, марказ томон юриш қилди. Йўл-йўлакай 3 футболчидан ўтди ҳамда чапда очилган Андреевга узатма берди. Стаснинг узатмасини эса посбон эгаллаб олди
16'
Жепаров 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
12'
Рашидов қарши ҳужум пайтида ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси остонасида икки ҳимоячидан ўтиб кета олмади
11'
Икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчиси пайтида Анзур офсайдда қолди
8'
Диққат қилинг, Азиз Ҳайдаров терма жамоадаги ўзининг ДАСТЛАБКИ голини урди!
7'
ГООООООЛ! Азизбек Ҳайдаров, 0:1! Аҳмедов чап қанотдан жарима майдончаси чизиғига узатма берди. Азизнинг зарабсидан сўнг тўп рекошет ҳолатида дарвозабонга борди, аммо тўп унинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди!
5'
Чап қанотдаги бурчакка яқин жойда Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Жаримадан етказиплган узатма яқин устун ёнидан тўрга тегди
4'
Азиз Ҳайдаровнинг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
2'
Вууууҳ! Андреев чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Сергеев бош билан зарба берди. Тўпни Муҳаммад Али Айяш эгаллаб олди
1'
Терма жамоамиз тўпни эгаллаб, ўнг қанотдан зудлик билан ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига еткзилаётган узатма ҳимоячининг оёғига тегиб, ён қанотдан майдонни тарк этди
1'
Тўпни ўйинга Яман киритиб берди. Бошладик!
'
Бир дақиқалик сукут сақланди. Сўнгги кунларда жаҳонда бир нечта фожиалар бўлиб ўтди. Уларнинг хотирасига сукут сақланди
20:30'
Ўзбекистон терма жамоаси бутун делегация бўлиб майдон четида ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олишди
20:28'
Яман мадҳияси ҳам янграб ўтди. Сардорлар ва ҳакамлар иштирокида мини-қуръа бўлиб ўтади ва унда қайси жамоа ўйинни бошлаб бериши аниқланади
20:25'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, қадрли футбол мухлислари! Яман ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.