Kirish Ro'yxatdan o'tish
06/12 01:00 Real Ovyedo 0-0 Malyorka
06/12 17:30 Aston Villa 2-1 Arsenal
06/12 18:00 Vilyarreal 2-0 Xetafe
06/12 19:00 Sassuolo 3-1 Fiorentina
06/12 20:00 Everton 3-0 Nottingem Forest
06/12 20:00 Manchester Siti 3-0 Sanderlend
06/12 20:00 Nyukasl 2-1 Byornli
06/12 20:00 Tottenhem 2-0 Brentford
06/12 20:00 Bornmut 0-0 Chelsi
06/12 20:15 Alaves 1-0 Real Sosyedad
06/12 22:00 Inter 4-0 Komo
06/12 22:30 Lids 3-3 Liverpul
06/12 22:30 Betis 3-5 Barselona
07/12 00:45 Verona 3-1 Atalanta
07/12 01:00 Atletik Bilbao 1-0 Atletiko
07/12 16:30 Cremonese - Lechche
07/12 18:00 Elche - Jirona
07/12 19:00 Brayton - Vest Xem
07/12 19:00 Kalyari - Roma
07/12 20:15 Valensiya - Sevilya
07/12 21:30 Fulhem - Kristal Pelas
07/12 22:00 Lasio - Bolonya
07/12 22:30 Espanyol - Rayo Valyekano
08/12 00:45 Napoli - Yuventus
08/12 01:00 Real Madrid - Selta
08/12 19:00 Piza - Parma
08/12 22:00 Udineze - Jenoa

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

Англия Премьер-лигаси

18-тур, 26 декабрь, соат 17:45. Bosh hakam: Кевин Френд

СТОК СИТИ

Боян Кркич (19)
Марко Арнаутович (26)

2 : 0

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

JAMOALAR TARKIBI
01.Жек Батланд (Д)
08.Глен Жонсон
26.Филипп Волльшайд
03.Эрик Питерс
20.Геофф Камерон
17.Райан Шоукросс
14.Иброҳим Афеллай
22.Жердан Шакири
06.Гленн Уилан
27.Боян Кркич
10.Марко Арнаутович
  01.Давид де Хеа (Д)
04.Фил Жонс
12.Крис Смоллинг
17.Дейли Блинд
21.Андер Эррера
07.Мемфис Депай
08.Хуан Мата
16.Майкл Кэррик
27.Маруан Феллайни
18.Эшли Янг
09.Энтони Марсьяль
ZAHIRA
29.Якоб Хаугаард (Д)
16.Чарли Адам
12.Марк Уилсон
15.Марко ван Гинкель
11.Хоселу
18.Маме Диуф
19.Жонатан Уолтерс
  20.Серхио Ромеро (Д)
43.Кэмерон
30.Гильермо Варела
33.Патрик МакНейр
28.Морган Шнайдерлен
44.Андреас Перейра
10.Уэйн Руни
SARIQ KARTOCHKA
 
Эшли Янг (25)

Matn

90+3'
Ўйин тугади! "МЮ" ва Луи ван Гал навбатдаги мағлубиятни ўз ҳисобларига ёзишди!
90+1'
Вуууҳ! "МЮ" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Руни 11 метрли нуқта атрофида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади, аммо ёрдамга келган Матага пас берди. Хуан йўллаган зарбани Батланд қайтарди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
Стадион сухандони Боян Кркични учрашувнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилди. Бу қарорга қўшиламиз
86'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди ва "Сток Сити" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Иккига икки вазиятда Кркич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди. Де Хеа тўпни эгаллади
85'
Вуҳ! Марсиал жарима майдончаси ташқарисида ҳимоячидан ўтиб кетиб, техникага асосланган ҳолда зарба берди. Батланд зарбани қайтарди
83'
Андреас Перрейра сариқ карточка олди
82'
"МЮ"да ўзгариш: Эррера ўрнига Перрейра туширилди
82'
Чарли Адам олис масофадан жарима зарбасини тепди. Ноаниқ
80'
Вуууууҳ! "Сток" ижросида хавфли ҳужум! Ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашган футболчи Кркичга узатма берди. Боян негадир ён томонга кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп де Хеадан ўтганидан Диуф бўш дарвозани ишғол қиларди
78'
Эррера жарима майдончасига кириб борган Мата томон узатма беришни қойиллатмади
77'
Майдон марказида белгиланган жарима тўпини Питерс тўғри дарвозага йўллашга қарор қилди. У де Хеанинг олдинга чиқиб кетганини кўрганди. Тўп тўрга юқоридан келиб тушди
76'
Янг ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар Рунига имконият қолдиришмади
75'
"Сток"да ўзгариш: Геофф Камерон ўрнига Чарли Адам тушди
72'
Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми. Ўнг қанотдан 11 метрли нуфқта устига етказилган тўп учун курашда Янг Арнаутовичдан устун келди
71'
Руни жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўп учун курашда меҳмонлар устун келишди ва жарима майдончаси чизиғи устидан Эррера йўллаган зарба ҳимоячига тегиб қайтди
69'
Майдон марказидагн берилган узатмадан сўнг Марсиал чап қанотдан тўпни эгаллади ва бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирмоқчи бўлганида тўпни йўқотди
67'
"Юнайтед" мудофаасининг навбатдаги хатоси. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
66'
"МЮ" ижросидаги бурчак тўпи ва кейинги ҳужум тахликали бўлди, аммо вазият аниқ зарбагача етиб бормади
65'
"Сток Сити"да ўзгариш: Шакири ўрнига
Маме Диуф тушди
64'
Эҳҳҳҳ, Феллайни!!!! Руни ўнг қанотдан ажойиб пас билан дарвозагача 7-8 метр масофада очиқ турган Маруанни тўп билан таъминлади. Феллайни йўллаган зарбани Батланд қайтарди!
61'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда тўпни Батланд эгаллади ва дарҳол олдинги чизиққа узатма берди. Арнаутович қаршисида ёлғиз қолганди. Марко тўпга қоқилиб йиқилиб тушди ва хавф йўққа чиқди
59'
"МЮ" ҳимоячилар яна қўпол хатога йўл қўйишди. Уларнинг бахтига мезбон футболчиси офсайдда деб топилди
58'
Яхши имконият! Янг ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончаси чизиғи атрофида очилаётган Руни томон узатма берди. Уэйн бош билан зарба бера олмади. Боз устига, офсайдда қолган экан
54'
Марсиал жарима майдончасига кираётган Руни томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
49'
Арнаутович жарима майдончаси чап томондан кирди ва Кркичга узатма берди. Боян бир ҳимоячидан қочмоқчи бўлганидан йиқилиб тушди ва ўрнидан туриб, тўпнинг ортидан югурди. Ҳакам эса футболчини симуляцияда айблаб, унга сариқ карточка берди. Назаримизда, Кркич пенальти ишлаш ниятида эмас, мувозанатни ушлолмай йиқилганди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"МЮ"да кутилган ўзгариш: Депай ўрнига Уэйн Руни тушди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. "Сток Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:0! Танаффус
45+2'
Мата юқоридан дарвоза яқниига яхши узатма берди. Эррера бош билан тўпга бироз ета олмади. Батланд эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44'
"Юнайтед" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Бу ишни учинчи марта амалга оширишлари керак эди, аммо Феллайни жарима майдончаси ичида фол ишлатгани учун жарима зарбаси белгиланди
41'
Арнаутовичга тиббий ёрдам кўрсатилди
40'
Депай юқоридан етказган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Марсиал жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепишга уринди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
39'
Ван Шал шогирдлари икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бефойда
38'
Блинд чап қанотдан узатма бериб, Марсиални тўп билан таъминлади. Ҳимоячилар унга зарба йўллаш имконини беришмади. Бурчак зарбаси
37'
Бурчакдан етказилган узатмани Батланд эгаллади
36'
Матанинг узатмасидан сўнг тўп жарима майдончаси ичидаги Феллайнини топди. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди
33'
Вуууууҳ! Майдон марказидан етказилган узатма натижасида Арнаутович бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
32'
Бурчакдан етказилган узатмани мезбонлар осонлик билан қайтаришди
31'
Марсиал чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бурчак зарбаси ишлади
29'
Вууууууҳ! Депай олис масофадан жарима зарбасини йўллади. Ерга тегиб сакраб борган тўпни Батланд қайтарди, Феллайни қайтган тўпни дарвозага яна йўллади. Дарвозабон эгаллаб олди. Маруан офсайдда қолган экан
26'
ГОООООЛ! Арнаутович, 2:0! Боян йўллаган зарба жонли деворга тегиб қайтди. Тўпни Арнаутович эгаллади ва 21 метрдан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Де Хеа кучли зарбани қайтара олмади!
25'
Арнаутович жарима майдончаси бурчагидан узатма бераётганида Эшли Янг қўлини кўтарди ва тўпга тегди
23'
Мемфис чап қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячидан ўтиб кета олмади
19'
ГОООООЛ! Боян Кркич, 1:0! Мемфис Депай, жарима майдончаси ташқарисидан бош билан Де Хеага етказмоқчи бўлди, аммо тўпни Глен Жонсон эгаллаб олди ва Кркичга етказди. Боян дарвозани ишғол қилди!
17'
Депай жарима зарбасини яқин бурчакка айлантирди. Батланд эгаллаб олди
16'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Кркич эгаллади, аммо ҳужумга ўтиб кетолмасдан, фол ишлатди
15'
Жаримадан етказилган узатма рекошет орқали Кркичга етиб келди. Боян бир амаллаб зарба берди, аммо тўп дарвозагача етиб бормади. Ҳимоячилар қайтаришди
15'
Ўнг қанотдан Шакирига нисбатан фол ишлатилди
10'
Арнаутович жарима зарбасинини ижро этди. Тўп яқин устидан ёнидан ўтиб кетди
8'
Хавфли вазият! "Сток" ҳимоячиси қанотдан дарвозабонга узатма берди. Батланд сакраб келган тўпни ўзига бўйсундиришда муаммога дуч келди ва тўп юқорига кўтарилиб кетди. Марсьяль тўпга бош билан зарба берди, аммо дарвозагача етиб бормади. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
6'
"Сток" футболчиси офсайдда қолди
25'
Боян Кркич 30 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Бу футбол, регби эмас, Боян
3'
Арнаутович чап қанотдан товони билан узатма бериб, жамоадошини жарима майдончасига бошлади. Чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказилган узатма пайтида мезбон жамоа футболчиси тўпга ета олмади
1'
Учрашув бошланди!
'
"Сток" оқ-қизил, "МЮ" қора рангли формада майдонга тушиб келган
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Англия Премьер-лигасида "boxing Day". "МЮ" сафарда "Сток Сити" меҳмони бўлмоқда. Матнли трансляциямизга хуш келибсиз

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.