Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Блог

Рустам Сулаймонов

Бир чимдим кулгу

Аския 3

Баҳо:
+3; -0

БОЛТАВОЙ: Мен сизни ўхшатдим.

ТЕШАВОЙ: Нимага ўхшатдингиз?

БОЛТАВОЙ: Дарвозанинг тўрига ўхшатдим.

ТЕШАВОЙ: Дарвозанинг тўри бўлганимда нима қилардиз?

БОЛТАВОЙ: "Бакавой" ҳакам бўволиб, танаффусда ҳеч ким тешиб қўймадимикан, деб байроғимнинг сопи билан этагингизни кўтариб-кўтариб текшириб кўрардим.

ТЕШАВОЙ: Мен ҳам сизни ўхшатдим.

БОЛТАВОЙ: Нимага ўхшатдингиз?

ТЕШАВОЙ: Стадионга кираётган мухлисга ўхшатдим.

БОЛТАВОЙ: Стадионга кираётган мухлис бўлганимда нима қилардингиз?

ТЕШАВОЙ: Мелиса бўволиб "баклашка"даги сувингизни олиб қолиб, роса чанқатардим.

БОЛТАВОЙ: Мен сизни футбол журналистига ўхшатдим.

ТЕШАВОЙ: Футбол журналисти бўлганимда нима қилардингиз?

БОЛТАВОЙ:Футболчи бўволиб, гол уравериб роса қайт қилдирардим.

ТЕШАВОЙ: Мен ҳам сизни стадиондаги мухлисга ўхшатдим.

БОЛТАВОЙ: Стадиондаги мухлис бўлганимда нима қилардингиз?

ТЕШАВОЙ: Гол урганимдан кейин қўлимни қулоғимга "локатор" қилиб "эшитмаяпман" деб, роса бақиртирардим.

ТЕШАВОЙ: Мен сизни дарвозабонга ўхшатдим.

БОЛТАВОЙ:Дарвозабон бўлганимда нима қилардингиз?

ТЕШАВОЙ: Футболчи бўволиб, пенальти тепганда сизни бир томонга ётқизиб, бошқа томондан солардим.

БОЛТАВОЙ: Мен ҳам сизни дарвозабонга ўхшатдим.

ТЕШАВОЙ: Дарвозабон бўлганимда нима қилардингиз?

БОЛТАВОЙ: Пенальтини секин тепиб, ушлатиб қуярдим.

ТЕШАВОЙ: Мен сизни Матераццига ўхшатдим.

БОЛТАВОЙ:Матерацци бўлганимда нима қилардингиз?

ТЕШАВОЙ: Зидан бўволиб кўкрагингизни пойлардим.

БОЛТАВОЙ: Мен сизни термамиз мухлисига ўхшатдим.

ТЕШАВОЙ: Термамиз мухлиси бўлганимда нима қилардингиз?

БОЛТАВОЙ: Абрамов бўволиб термага ўзимни ёқимтойларимни чақиравериб роса куйдирардим.

ТЕШАВОЙ: Мен сизни ҳакамга ўхшатдим.

БОЛТАВОЙ: Ҳакам бўлганимда нима қилардингиз?

ТЕШАВОЙ: Саркисян бўволиб роса сўкардим.

БОЛТАВОЙ: Мен ҳам сизни ҳакамларни сўкадиган мураббийларга ўхшатдим.

ТЕШАВОЙ: Ҳакамларни сўкадиган мураббий бўлганимда нима қилардингиз?

БОЛТАВОЙ: Равшан Эрматов бўволардим, жим ўтирардингиз.

ТЕШАВОЙ: Мен сизни биру нолга ютаётган жамоа мураббийига ўхшатдим.

БОЛТАВОЙ: Биру нолга ютаётган жамоа мураббийи бўлганимда нима қилардиз?

ТЕШАВОЙ: Ҳакам бўволиб ўйинга ўн минут қўшиб бериб юрагингизни роса пўккилатардим.

БОЛТАВОЙ: Мен сизни гол урган футболчига ўхшатдим.

ТЕШАВОЙ: Гол урган футболчи бўлсам нима қилардингиз?

БОЛТАВОЙ: Гол урганингиздан кейин ўн киши устингизга чиқиб роса босардик.

Киритилган сана: 21.01.2012 10:31. Ўкилди: 12345 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик