Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус - Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Блог

Рустам Сулаймонов

Бир чимдим кулгу

Ўйин (Ҳажвия)

Баҳо:
+4; -0

Гулмурод футбол бошланган заҳоти ёстиққа ёнбошлаб томоша қилишни бошлаганди ҳам-ки, хотини шерик бўлиб у билан футбол кўришни бошлади.

- Ҳа, ишинг йўқми? – норози оҳангда сўради Гулмурод, бундай пайтлари хотини савол беравериб футбол кўргандай қилмасди.

- Ҳамма ишимни тинчитдим!

Ўйинда гол бўлиб Гулмурод “гооол!” дея ўрнидан туриб кетаёзганди, бироқ, ҳакамлар голни “ўйиндан ташқари ҳолат”да киритилди, дея ҳисобга олмади. Гулмурод сўкинганча жойига ўтирди.

- Нега гол ҳисобланмади?

- Оффсайд!

- Нима у, “апсайт”?

- Масалан, мен сенга “носқовоғимни олиб кел,” демасимданоқ носқовоғимни излашга тушиб кетсанг, Мирзаҳаким аканинг таъбири билан айтганда “воқеалар ривожидан илгарилаб кетган” бўласан, бу “оффсайд” ҳисобланади.

Футбол кўришда давом этдилар.

- Нега Мирзаҳаким акангиз “Ҳисоб нолу-ноль, шу ҳисоб бизни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин,” деяпти, гол урмасдан туриб ҳам ютиш мумкинми?

- Биринчи ўйинда, уларнинг майдонида биру-бир ўйнаганмиз.

- Ие, барибир тенг бўлиб қоляпти-ку?

- Уф, қандай тушинтирсам экан... Мана, масалан, сен бир кун олдин қўшни хотин билан унинг ҳовлисида жанжаллашиб, юлишиб чиқдинг, ҳеч ким ғолиб бўлмади. Эртаси куни у бизнинг ҳовлимизга чиқди, бу сафар шунчаки оғзаки айтишдиларинг, холос. Бу сафар ҳам ҳеч ким ғолиб чиқмади, лекин қўшнининг уйида юлишганинг ҳисобига сен кейинги босқичдасан-да!- деди Гулмурод кулиб, сўнг қўшиб қўйди: - Лекин-чи, футбол кўришга ҳалақит беряпсан-да!

- Унда, - давом этди хотини бироздан кейин, - бир марта командангиз сафарда 2:1 га ютиб, уйда 3:2 га ютқазганда суюнмасдан, фақат сўкингандингиз. Бу дегани – қўшнининг эри билан аввал уларнинг уйида икки мушт тушириб, битта мушт еб чиққанингиздан кейин, эртасига уйимизда икки мушт тушириб учта мушт еганингиздақами?

Гулмурод футболдан чалғимай “ҳа!” деди-да, футбол кўришда давом этаверди. Анчадан кейин хотини яна савол бериб қолди.

- Нега ҳакам анави ўйинчига сариқ карточка кўрсатиб, сўнг қизил кўрсатиб ўйиндан

ҳайдаб юборди?

- Бу ўйинчини ҳакам аввал ҳам огоҳлантирганди, бу иккинчиси эди. Икки марта огоҳлантириш – майдондан ҳайдалиш, дегани! Аммо-чи, сен ҳам роса жонга тегдинг! Мен ҳам боя сени огоҳлантиргандим, бу иккинчиси бўлди! Бор, чиқиб молларга қара!!!

Киритилган сана: 18.02.2012 15:08. Ўкилди: 11667 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик