Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Рустам Сулаймонов

Бир чимдим кулгу

Мўъжиза (Ҳажвия)

Баҳо:
+-2; -0

- Шунқорларим, лочинларим! Мен сизлар билан фахрланаман!

Менинг футболчиларим ғалаба қозонганларида уларни шундай сўзлар билан сийлар эдим. Айтиш мумкинки, бу гапларим чин дилдан чиқар эди. Бундай онларда ҳар бир ўйинчимни қўлини сиқиб, бағримга босиб қуярдим. Ғалаба қозонганда энг дийдаси қаттиқ одам ҳам хурсандчиликдан юмшаб кетади, буни ғалаба қозонган вақтида истаган мураббийингиздан сўранг.

Лекин нимагадир кундан кунга жамоамнинг ўйини ёмон чиқа бошлади. Ўйинчиларимни қанчалик сўкмай ёки руҳлантирмай, бирин-кетин мағлубиятга учрай бошладик. Клуб президенти билан маслаҳатлашиб жамоага руҳшунос топишга келишдик. Топдик ҳам. Шаҳримиз университетларинг бирида дарс берадиган ёшгина йигит жамоамиз футболчиларини ўйинга руҳий томондан тайёрлайдиган бўлди. Воажаб, бу ёрдам берди. Руҳшунос ўйиндан олдин ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашиб, руҳини кўтарар эди. Биз яна ғалаба таъмини тота бошладик.

- Шунқорларим, лочинларим! Мен сизлар билан фахрланаман! - дедим яна бир ғалабадан сўнг қувончим ичимга сиғмай.

- Йўқ, бу ишингиз нотўғри, - деди руҳшунос менга. - Йигитларни мақтаманг, талтайтириб юборасиз. Ютган пайтларда ҳам ўзингизни оғирроқ тутинг, иложи бўлса йўл қўйган камчиликларини айтиб, койиб туринг!

Шунинг айтганига кириб, ғалаба қозонган пайтарда ҳам ўзимни совққон тутишни бошладим, аммо "шунқорларим" дея ҳайқиргиларим келарди, лекин руҳшунос йўл қўймасди. Аҳвол шу даражага етдики, гол уриб хурсандчилигини мен билан баҳам кўриш учун олдимга чопиб келган ўйинчимни "сал чиройлироқ урганингда бўлардику" дея койийдиган бўлдим. Мақтагани руҳшунос қўймасди.

Кейин эса омад биздан яна юз ўгира бошлади. Тушкунликка тушиб қолдик. Руҳшуносга "бор-е" дедимда, шогирдларимни яна ўз усулимда руҳлантира бошладим. Йигитлар мендан хафа бўлган эканларми, бу ёрдам бермади. Овозимда ҳам илгаригидек шижоат қолмаганди. "Шунқорларим, лочинларим" деб бақиришишларим илгаригидай олдинга чорловчи хитоб эмас, балки ожиз одамнинг "ёрдам беринглар" деган бақириғига ўхшаб чиқар эди. Клуб президенти билан маслаҳатлашиб руҳшуносга жавоб бердик...

Аммо жамоанинг иши юришмай қолди. Жамоани сақлаб қолиш керак. Руҳшуноснинг мазасини татиб кўрдик, фойда берар экан, шунинг учун янги руҳшунос топишга аҳд қилдик. Клуб президенти янги руҳшунос излаб дарров топа олди ҳам. У университетни янги битирган қиз бўлиб, бугунги ўйинда ташриф буюрар экан.

Ўйин бошланди ҳамки, янги руҳшунос келмади. Биринчи бўлимнинг дабдаласи чиқди. Ўзим ҳам, жамоа ҳам тушкун кайфиятда танафусга чиқдик. Кийиниш хонасида шогирдларимга нима дейишни билмай қолдим, айтилмаган гапларим, мақталмаган мақтовларим, койигани гап-сўзларим қолмаганди. Шу пайт хонага клуб президенти бир қизни бошлаб кириб деди:

- Танишинг, янги руҳшунос - Мўъжизахон!

Ҳамма у қизга қараб тош қотди. Қиз ниҳоятда кетворган, фигураси... Йўқ, қиз ниҳоятда келишган, қомати ўзига ярашган, хуллас, мўъжизанинг ўзи эди.

- Аввало, ҳаммага салом, - дея гап бошлади Мўъжизахон. Унинг овози ўзидан ҳам чиройли эди. Шогирдларим лол қолиб, нафас олмай уни тинглай бошладилар. - Биринчи бўлимни кўрдим, аммо бунақа ўйин билан бирор нарсага эришиб бўлмайди.

Қиз футбол ҳақиқий эркаклар ўйини эканлиги ҳақида гапира бошлади. Йигитларим ўтирган жойларида жонлана бошлашди, кўзлари ёна бошлади. Буни кўриб мен ҳам бир-икки гап қўшгандим, ҳеч қайсиси қулоқ солмади - ҳаммасининг кўз-қулоғи Мўъжизахонда эди. Ўзимнинг ҳам нималар деганим эсимда қолмади.

- Сизлар эркаксизлар! Исталган жамоани тилка пора қилиб ташлайсизлар! - давом этди қиз. Шогирдларимнинг қўллари мушт бўлиб туйила бошлади, қаддилари тикланиб, кўзларида олов учқунлади.

- Ишонаманки, иккинчи бўлимдан кейин сизларни ғалаба билан табриклаш менга насиб қилади, - унинг бу сўзлардан кейин беш-оли ўйинчи ўрниларидан туриб кетиб, майдонга чиқмоқчи бўлиб шайланди, уларган қолганлар ҳам қўшилди. Руҳшунос қўллларини кўтариб тинчлантирди:

- Шошманглар, шошманглар, ҳали етти дақиқа бор!

Футболчилар яна жойларига ўтирдилар.

- Мен сизларга, ишонаман. Сизлар ғалабага қодирсизлар. Бу қўлингиздан келади. Мухлислар ғалабадан умидвор. Шу умидворлар орасида мен ҳам бор...

Унинг бу гапидан кейин жамоа ёппасига ўринларидан туриб кетиб, ўзини эшикка урди. Эшикда тиқилинч юзага келди.

- Ҳай, ҳай, шошманглар. Яна вақт бор ҳали! - деганидан кейин футболчиларни зўрлаб жойларига ўтқаздик. Шунда ҳам иккитасини коридордан, биттасини майдон четидан тутиб қайтариб олиб келишди.

Шундан сўнг янги руҳшунос яна бир бор омад тилади ва шогирдларим бошқача руҳда иккинчи бўлимга тушиб ғалабани рақибнинг тумшуғи тагидан тортиб олишди. Ҳамманинг кайфияти кўтарилди. Анчадан буён бутун жамоа бундай маза қилмаганди. Мени фақат бир нарса ўйлантирар эди - мўъжиза қачонгача давом этаркан?

Киритилган сана: 31.03.2012 16:04. Ўкилди: 6424 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 02.04.2012 19:09. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KILLERBEST
Сана: 02.04.2012 14:23. KILLERBESTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STRATEGUZ
Сана: 01.04.2012 21:49. STRATEGUZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 01.04.2012 18:33. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 01.04.2012 18:32. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSAEAL
Сана: 01.04.2012 16:14. BARSAEALга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 01.04.2012 15:22. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 01.04.2012 14:00. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 01.04.2012 07:06. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVIK
Сана: 31.03.2012 21:12. NAVIKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 31.03.2012 20:38. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 31.03.2012 20:33. ALISHERDга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


METALLURG
Сана: 31.03.2012 20:25. METALLURGга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


METALLURG
Сана: 31.03.2012 20:23. METALLURGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HALAMADRID
Сана: 31.03.2012 19:39. HALAMADRIDга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVBAXOR
Сана: 31.03.2012 19:10. NAVBAXORга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LALIGA
Сана: 31.03.2012 18:39. LALIGAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 31.03.2012 18:38. IBRAKADABRAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 31.03.2012 17:35. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMAR
Сана: 31.03.2012 17:35. NEYMARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 31.03.2012 16:42. YAHYOHONга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 31.03.2012 16:29. OQSOQOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.