Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Маълумотнома
Тўли
қ номи: L’Estadioa Cam Nou
Эски номи: «Барселона» ФК стадиони (2000 йилгача)
Жойлашган ўрни: Испания, Каталония, Барселона
Лойиҳа: 1954 йил
Қурилган йили: 1957 24 сентябрда очилган
Қайта таъмирланган: 1995 ва 2008 йилларда
Лойиҳа қиймати: 1,73 миллион евро
Архитекторлар: Франсеск Митжанс, Хосеп Сотерас ва Лоренсо Гарсия-Барбон
Тегишли ташкилот: «Барселона» ФК
Сиғими: 99 354
Уй учрашувларини ўтказади: «Барселона» ФК, Каталония ва Испания терма жамоалари

«Камп Ноу» испанчада янги майдон номини англатади. Стадион 1957 йилда ишга туширилган ва ўшандан буён Испаниянинг «Барселона» жамоасига хизмат қилади. 2000 йилдан буён расман «Камп Ноу» ёки «Ноу Камп» деб атаб келинади. Стадион ўз бағрига 99 минг 354 мухлисни сиғдира олади. Арена Европанинг мухлис сиғими бўйича энг катта стадиони. Жаҳонда футбол учун мослашган стадионлар ичида эса Мексикадаги «Ацтека» стадионидан кейин иккинчи ўринда туради. «Камп Ноу» ўзида Европа ва жаҳон чемпионатлари ўйинларни қабул қилган. Бундан ташқари 1992 йилги Барселона олимпиадасининг футбол баҳслари ҳам «Камп Ноу»да ўтказилган. Футболдан ташқари аренада Майкл Жексон, У2 ва Френк Синарталарнинг концертлари бўлган.

Стадион «Барселона»га Франсеск Миро-Санс раҳбарлик қилган даврда қурилган. Чунки «Барселона»нинг аввалги стадиони мухлислар учун кичиклик қилаётган эди. Бундан ташқари асосий рақобатчи «Реал» ҳозир «Сантяго Бернабео» номи билан машур «Эстадио Чамартин»ни қурган эди. «Камп Ноу»нинг қурилиш ишлари 1953 йилда бошланган. Дастлаб лойиҳага 67 миллион песет сарфлашга қарор қилинади, лекин кейинчалик харажатлар 288 миллиондан ошиб кетади. Жамоа қурилишга кетган пулларни эски стадионнинг ерини сотиш билан тўлдирмоқчи бўлиади, лекин ўша вақтдаги ҳукумат раҳбари Франко клубга катта миқдорда қарз юклайди ва шунинг учун «Камп Ноу» «Барселона»га анча қимматга тушади. Дастлаб стадион 90 минг мухлисга мўлжалланган эди ва очилиш ўйинида одамларга жой етмай қолади. Стадионни дастлаб клуб асосчиси Ганс Гампер номи билан атамоқчи бўлишади, лекин кейинчалик унга «Барселона» ФК стадиони деб ном беришади. Лекин кўпчилик аренани «Камп Ноу» деб атай бошлайди. Бу ном унинг расмий номидан ҳам машҳур бўлиб кетади.

1982 йилда Испания ўзида жаҳон чемпионатини қабул қилади ва «Камп Ноу»нинг ҳажми 120 минг кишигача оширилади, лекин 1998 йилги УЕФАнинг янги қоидаларига кўра стадиондаги трибуналар бир қадар очиқроқ жойлаштирилади. Эндиликда стадион 99 934 мухлисга мўлжалланган бўлиб қолди. Майдон ҳажми эса 105х68. «Камп Ноу» УЕФА тасарруфидаги кам сонли беш юлдузли стадионлардан бири. Стадион ҳудудида клуб академияси, баъзаси, музейлар ва машғулот стадионлари жойлашган.

«Камп Ноу» икки марта чемпионлар лигасининг финал баҳсини қабул қилган. 1989 йилда «Милан» «Стяу»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 1999 йилги дахшатли финалда «Манчестер Юнайтед» ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Бавария» 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Ўкилди: 22077 марта.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.