Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

“Реал” афсонаси Алфредо ди Стефано! Қуйида унинг футболчилик фаолияти ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Алфредо 1926 йилнинг 4 июьл санасида Буэнос Айресда таваллуд топган. У “Ривер Плейт” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

“Ривер Плейт”
Алфредо 1944-1949 йиллар давомида Аргентина байроқдори “Ривер Плейт” клуби шарафини ҳимоя қилди. 5 мавсум давомида ди Стефано 74 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 55 марта аниқ нишонга олди. Бу давр ичида у 2 мартадан Аргентина чемпиони ва кубогини қўлга киритди. 1947 йилда эса 27 гол билан Аргентина чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига аталган совринга эга чиқди.

“Уракан”
Ди Стефано 1846 йилги мавсумни ижара асосида Аргентинанинг “Уракан” жамоаси сафида ўтказган эди. 19 ёшли ҳужумчи ушбу клуб таркибида 25 та ўйинда 11 та гол киритди. Бундай сермаҳсулликдан сўнг у яна жонажон жамоаси таркибига қайтди ва бир йилдан кейин чемпионат тўпурарига айланди.

“Милонариос”
23 ёшли иқтидорли ҳужумчи Аргентинадани тарк этиб Колумбияга йўл олди ва бу ерда маҳаллий “Мильонариос” жамоаси билан шартнома имзолади. Ди Стефано колумб клубига тезда мослашиб кетди. 4 мавсум ичида “Мильонариос” 3 марта Колумбия чемпиони бўлди, бир бора Колумбия кубогида муваффақият қозонди. Аргентиналик ҳужумчи эса 1951 йили 32 та гол билан, 1952 йилда эса 19 та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. 4 йил ичида у роппа роса 100 та гол урди ва бунинг учун атиги 112 та учрашувда майдонга тушишига тўғри келди. Бундай фантастик натижалардан сўнг Ди Стефанонинг Америка қитъасида қолмаслиги аниқ эди.

Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

“Реал”
Ди Срефанонинг Испанияга келиши анча можороларга сабаб бўлди. У “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги зиддиятни янада авж олишига сабабчи бўлган эди. Иккала клуб билан шартнома тузишга келишиб қўйган ҳужумчи икки ўт орасида қолиб кетди. Тақдир уни Каталонияга эмас, Мадридга йўл олишини кўрстади.

Алфредо “Қироллик клуби”да ақл бовар қилмас ишларни амалга оширди. Даставвал унинг клуб билан қўлга киритган ютуқларига тўхталиб ўтсак. 1953-1964 йиллар давомида ди Стефано “Бланкос” билан 8 бора Испания чемпиони, бир марта Испания кубоги, 5 бора Чемпионлар кубоги, икки марта Лотин кубоги ва бир мартадан Қитъалараро кубоги ва кичик жаҳон чемпионатларида зафар қучди.

1954 йилда 27 гол, 1956 йили 24 гол, 1957 йили 31 гол, 1958 йили 19 гол ва 1959 йили 23 та гол билан Испания Ла Лигасида тўпурарликни қўлга киритди. 1958 йили 10 гол ва 1962 йили 7 гол билан Чемпионлар кубогининг бош тўпурарига айланди. Чемпионлар кубогининг қаторасига бешта финалида ҳам гол киритиб, такрорланмас рекорд ўрнатди. 1957 ва 1959 йилларда “Олтин тўп” соҳибига айланди.

Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Ди Стефано Мадриддаги фаолияти давомида 396 та учрашувда майдонга тушиб 307 та гол киритди ва ўша пайтда клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчи сифатида рекордчига айланди. Кейинчалик унинг бу рекордини “Реал”нинг яна бир афсонаси Раул янгилаган. Дарвоқеа, у Чемпионлар кубогида 58 ўйинда 49 та гол киритиб ушбу нуфузли турнир тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб турган. Умуман олганда Алфредонинг “қироллик клуби” сафида ўтказган норасмий ўйинлардаги голларини ҳам қўшиб ҳисобласак 412 тани ташкил қилади! Аргентиналик ҳужумчи Мадридни 38 ёшида тарк этди!

Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

“Эспаньол”
Ди Стефано “Реал”даги “олтин даврлари” орқада қолганидан сўнг Каталониянинг “Эспаньол” жамоаси сафига бориб қўшилади. 1964-1966 йилларда Алфредо Каталон клуби таркибида бирорта ҳам ютуқни қўлга кирита олмади. Жамоа таркибида 60 та учрашув ўтказиб 14 та тўп киритди. Албатта сермаҳсуллик юқори эмас эди. Бироқ у 40 ёшида ҳам 10 дан ортиқ гол урганлиги ҳар қанча таҳсинга сазовордир.

Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

“Аргентина” терма жамоаси
Ди Стефано 1947 йилда Аргентина терма жамоаси билан жанубий Америка чемпионатида иштирок этди. 22 ёшли ҳужумчи ушбу мусобақада ўзининг сермаҳсуллигини намойиш қила олди. 6 учрашув ва 6 та гол! Аргентина эса қитъа чемпиони! Бироқ Алфредонинг Аргентина термасидаги фаолияти атиги бир йил давом этди холос. У бошқа ушбу юрт термаси учун майдонга тушмади.

Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

Испания термаси
Ди Стефано 10 йил давомида ҳеч қайси юрт термаси шарафини ҳимоя қилмади. Ниҳоят у 1957 йилда Испания терма жамоасига жалб этилди. Ҳужумчи испанлар таркибида 31 ўйинда 23 та гол урди ва ўша пайтда Испания термаси тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди. Афсуски унга Испания билан бирорта мусобақада зафар қучиш бахти насиб этмади. Ди Стефано бошқа машҳур юлдузлар сингари жаҳон чемпиони бўлишни армон қила олмади. Унинг энг катта армони мундиалга бора олмагани бўлган эди.

Қизиқарли фактлар
1. Ди Стефано фаолияти давомида 704 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар посбонларини 516 бора ранжитишга муваффақ бўлган.

2. Агар унинг норасмий ўйинлардаги натижаларини ҳам қўшиб ҳисобласак бу кўрсаткич 927 учрашувда 703 голни ташкил этади.

3. Ди Стефано 18 мавсум давомида чемпионатларда 10 тадан ортиқ гол урган.

4. 1956/57 йилги мавсум Алфредо учун энг омадлиси бўлди. Ўша мавсумда у 58 та гол киритган.

5. Ди Стефано 1951 йилда Колумбия терма жамоаси таркибида 4 та норасмий ўйинда ҳам иштирок этган.

Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

Ди Стефано бутсаларини “қозиққа илгач” ўзини мураббийликда ҳам синаб кўрди. Бу энди алоҳида мавзу. “Реал Мадрид” афсонаси 2014 йилнинг 7 июл куни 88 ёшида бу ёруғ дунёни тарк этди. Бироқ унинг қайд этган натижалари жаҳон футболи тарихида бутун умрга ўчмас из қолдирди!

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Ўкилди: 11014 марта.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.