20/11 01:00 | Боливия | 2-2 | Парагвай | ||
20/11 04:00 | Колумбия | 0-1 | Эквадор | ||
20/11 05:00 | Аргентина | 1-0 | Перу | ||
20/11 05:00 | Чили | 4-2 | Венесуэла | ||
20/11 05:45 | Бразилия | 1-1 | Уругвай | ||
21/11 18:00 | Пахтакор | 0-2 | ОКМК | ||
22/11 16:00 | Нефтчи | - | Насаф | ||
22/11 18:15 | Қизилқум | - | Навбаҳор |
Ўтган йили тарқалган шум хабар дунё футболи ихлосмандларининг қалбини ларзага келтирганди — футбол афсонаси Йохан Кройф саратонга чалинди! Шундан сўнг ҳамма, ҳатто футболга эндигина қизиқиб, Кройфни тузук-қуруқ танимайдиган, лекин катталардан бу инсоннинг қачонлардир буюк футболчи бўлганини эшитиб, таърифини билиб ғойибона ҳурмат қиладиганлар ҳам унга саломатлик тилашди. Лекин бу гал бутун дунё чинакамига ларзага келди, чунки Йохан шу йилнинг 24 март куни Барселонада буюк футболчининг юраги уришдан тўхтади. Ҳа, биз пайтлар ҳатто тилга олишга-да қўрқадиган жумлани айтишга мажбурмиз — Йохан Кройф энди орамизда йўқ. Агар тирик бўлганида голландиялик афсона 68 ёшга тўлган бўларди.
У ЧИНАКАМ АФСОНА ЭДИ
Кройф фаолиятининг асосий қисмини “Аякс” ва “Барселона”да ўтказган. У фаолияти давомида тўққиз карра Голландия чемпиони, уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби, Испания чемпиони ва 1794 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида Голландия терма жамоаси билан бирга кумуш медал соҳиби бўлган. Шунингдек, Кройф уч марта “Олтин тўп” соҳибига айланган.
Йохан фаолияти давомида жами 752 та ўйинда майдонга тушган ва 425 та гол уришга муваффақ бўлган. 2003 йилнинг ноябрида у Нидерландиянинг сўнгги ярим асрдаги энг яхши футболчиси деб топилган.
НИМЖОН БОЛАКАЙНИНГ ЁРҚИН КЕЛАЖАГИ
Йохан Кройф 1974 йилнинг 25 апрелида Амстердамда туғилган. Унинг оиласи Бетондорп (Амстердам)да, “Аякс” стадионидан унча узоқ бўлмаган жойда яшаган. Ота-онаси унчалик катта бўлмаган сабзавотлар дўконига эга бўлган, онаси эса кир ювиб, қўшимча пул ишлаган.
Йоханинг болалиги Аккерстрат кўчасида ўтган. У доим ўгай акаси Хенн билан футбол ўйнаган. Кейинчалик улар биргаликда “Аякс”нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қилишган. Дастлаб клуб мураббийлари Йохани қабул қилишни исташмаган, чунки у жуда нимжон бўлган. Аммо клуб бошқарувчиларига унинг ақлбовар қилмас тезлиги ва техникаси ва майдонни кўра олиши маъқул келган. Натижада Кройф тезда “Аякс”нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
1964 йилнинг 15 ноябрида у «G.V.A.V.» клубига қарши ўйинда майдонга тушади. Гарчи бу ўйинда “Аякс” мағлубиятга учраган бўлса-да (1:3), Кройф гол уришга муваффақ бўлди. Аммо кейинги матчлардан бирида «Аякс» «Эйндховен»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва Йохан ўзини кўрсата олди.
1971 йилнинг 21 ноябрида у ўзининг энг тезкор голини киритишга муваффақ бўлди — маҳаллий “Телстар” жамоасига қарши кечган матчнинг 9 сониясида рақиб дарвозасини ишғол этди.
1973 йилда Кройф “Барселона”га кўчиб ўтди ва янги жамоаси билан бирга Испания кубоги ва чемпионлигини қўлга киритди. У Каталония клубига 922 минг фунт стерлингга тушди.
1974 йилда Голландия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионати финалида ўйнаган.
1978 йилнинг 27 майила “Барселона” таркибида охирги расмий ўйинини ўтказган.
1979 йилнинг 23 ноябрида «Лос-Анжелес Ацтекс» жамоаси таркибида дебют ўйинида майдонга тушган.
1981 йилнинг 6 декабрида Йохан “Аякс” клубига қайтиб келади ва Голландия чемпионлигини қўлга киритади.
1983 йилнинг 14 майида клуб президенти Хармсен билан келиша олмай қолгани туфайли “Аякс” билан хайрлашади.
1983 йилнинг 21 августида «Фейеноорд» билан шартнома имзолади ва бир йилдан кейин Голландия чемпионати олтин медалларини қўлга киритади.
1984 йилнинг 13 майида эса профессионал футболчи сифатида ўзининг охирги ўйинини ўтказади.
Мураббийлик фаолияти
Кройф футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг мураббийлик билан шуғулланишга қарор қилди. У 1986 йилнинг 1 июнида мураббийлик ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритди ва “Аякс” клубини бошқара бошлади.
Йохан Кройф 1988 йилнинг 1 июлида «Барселона» билан шартнома имзолади. 1989-1996 йилларда у Каталония клуби билан тўрт марта Испания чемпионлигини (1991–1994), Европа чемпионлар кубоги ғолиблигини (1992) ва Кубок эгалари кубогини (1989) қўлга киритган.
Бироқ Кройф 1996 йилнинг 18 майида истеъфога чиқарилди. Бунга эса “Барселона”нинг икки мавсум ҳеч нарсани қўлга кирита олмагани сабаб бўлди. Шунингдек, Кройфнинг “Барселона”нинг ўша пайтдаги президенти Нуньес билан муносабатлари анча ёмонлашганди.
2007 йилнинг 18 апрелида Кройф 60 ёшини нишонлаганида «Аякс» Йохан тўп сурган 14-рақамни бир умрга музлатиб қўйишга қарор қилди.
Ютуқлари
Футболчи сифатида
o Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби: 1974.
o Европа чемпионати бронза медали совриндори: 1976.
o Нидерландия чемпиони: 1966, 1967, 1968, 1970, 1972, 1973, 1982, 1983.
o Нидерландия чемпионати кумуш медали соҳиби: 1969, 1971.
o Нидерландия кубоги ғолиби: 1967, 1970, 1971, 1972, 1983.
o Нидерландия кубоги финалчиси: 1968.
o Европа чемпионлар кубоги ғолиби: 1970/1971, 1971/1972, 1972/1973.
o Европа чемпионлар кубоги финалчиси: 1968/1969.
o УЕФА Суперкубоги соҳиби: 1972, 1973.
o Қитъалараро кубок ғолиби: 1972.
o Испания чемпиони: 1974.
o Испания чемпионати кумуш медали совриндори: 1976, 1977, 1978.
o Испания чемпионати бронза медали соҳиби: 1975.
o Испания кубоги ғолиби: 1978.
o Испания кубоги финалчиси: 1974.
o Нидерландия чемпиони: 1984.
Мураббий сифатида
o Нидерландия чемпионати кумуш медали соҳиби: 1986, 1987.
o Нидерландия кубоги ғолиби: 1986, 1987.
o УЕФА Кубок эгалари кубоги ғолиби: 1986/1987.
o УЕФА Суперкубоги финалчиси: 1987.
o Испания чемпиони: 1991, 1992, 1993, 1994.
o Испания чемпионати кумуш медали соҳиби: 1989.
o Испания чемпионати бронза медали совриндори: 1990, 1996.
o Испания кубоги ғолиби: 1990.
o Испания кубоги финалчиси: 1996.
o Испания Суперкубоги ғолиби: 1991, 1992, 1994.
o Испания суперкубоги финалчиси: 1990, 1993.
o Европа чемпионлар кубоги соҳиби: 1991/1992.
o УЕФА Чемпионлар лигаси финалчиси: 1993/1994.
o УЕФА Кубок эгалари кубоги ғолиби: 1988/1989.
o УЕФА Кубок эгалари кубоги финалчиси: 1990/1991.
o УЕФА Суперкубоги ғолиби: 1992.
o УЕФА Суперкубоги финалчиси: 1989.
o Қитъалараро кубок финалчиси: 1992.
Шахсий ютуқлари
o Нидерландиянинг 1954-2003 йиллардаги энг яхши футболчиси.
o “Олтин тўп” соҳиби: 1971, 1973, 1974.
o “Бронза тўп” соҳиби: 1975.
o «Олтин тўп»га номзод: 1967, 1968, 1969, 1970, 1972, 1976, 1977, 1978.
o Испания чемпионатининг энг яхши хорижлик футболчиси: 1977, 1978.
o Нидерландия чемпионатининг энг яхши тўпурари: 1967 (33 гол), 1972 (25 гол).
o Нидерландия кубогининг энг яхши тўпурари: 1966 (9 гол).
o Европа чемпионлар кубогининг энг яхши тўпурари: 1971/1972 (5 гол).
o МФФИИС (Халқаро футбол федерацияси тарихи ва статистикаси) талқини бўйича Европанинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси
o МФФИИС талқини бўйияа Нидерландиянинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси
o “World Soccer” талқини бўйича ХХ асрнинг энг буюк уч нафар футболчисидан бири
o “Барселона”нинг энг буюк футболчилари рўйхатида иккинчи ўрин соҳиби
o Нидерландия чемпионатининг барча даврлардаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида 3-ўрин соҳиби: 215 та гол.
“ФИФА 100” рўйхатида
o 1974 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси.
o Нидерландияда “Олтин бутса” соҳиби: 1984.
o Нидерландияда йил спортчиси: 1973, 1974.
o “Onze Mondial” талқини бўйича Европа йил мураббийи: 1992, 1994.
o “World Soccer” талқини бўйича дунёнинг энг яхши мураббийи: 1987.
Йохан Кройфнинг бу ютуқларига эришиш ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди. Юқоридаги фактларга эътибор бериб, дунё футболи қанчалик буюк футболчи, буюк инсондан жудо бўлганини билиб олиш мумкин. Биз сизни асло унутмаймиз, Кройф!
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|