Кириш Регистрация
23/11 13:30 Насаф - Пахтакор
23/11 14:30 Қўқон-1912 - АГМК
23/11 14:30 Металлург - Динамо
23/11 16:45 Қизилқум - Бухоро

Конференция

Stadion.uz

Сайт фаолияти бўйича савол-жавоблар


mirazim
САВОЛ: Saytga qanday maqola yozishim mumkin?

Савол берилган сана: 13.01.2013 08:39

ЖАВОБ: Ёзган мақолангизни stadionuz@mail.ru элетрон почтасига юборинг

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 18:34


mirazim
САВОЛ: Saytni Inglizcha versiyasi nega yo'q?

Савол берилган сана: 13.01.2013 08:38

ЖАВОБ: Сайтнинг нафақат инглизча, балки русча версияси ҳам йўқ. Ҳозирча бунга ҳожат йўқ деб ўйлаймиз. Аввал бор кучни ўзбекча версияга қаратиб, уни маълум бир даражагача кўтарайлик...

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 18:49


mirazim
САВОЛ: Menda ajoyib goyalar bor buni sayt bilan qanday baham ko'raman?

Савол берилган сана: 13.01.2013 08:37

ЖАВОБ: stadionuz@mail.ru почтасига хат ёзинг ёки ministr79@mail.ru mail.agent орқали алоқага чиқинг.

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 18:52


McBekzodWolf
САВОЛ: Assalom alaykum std.uz saytiga futbolga oid rasmlarni kiritsa bo'ladi va qanaqib amalga oshirsa bo'ladi.

Савол берилган сана: 11.01.2013 20:45

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тўғри тушунган бўлсак, расмларни мухлислар томонидан сайтга тўғридан-тўғри киритишни назарда тутгансиз. Ҳозирча сайтда бунинг учун техник имконият йўқ. Агар эксклюзив ва оригинал фотосуратларингиз бўлса, бизга юборинг. Уни ўзимиз сайтга чиқарамиз.

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 18:58


leoavazbek
САВОЛ: salom nikimni o'zgartirsam b6ladimi?

Савол берилган сана: 09.01.2013 21:30

ЖАВОБ: Ник номини ўзгартириб бўлмайди

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 18:38


Loginstaduz
САВОЛ: Salom men bugun reg.dan ötdim nikim loginstauz böbqoldi bu aslida meni loginim edi xullas nikimi Barcashunos fazliddin dib yozib berila

Савол берилган сана: 26.12.2012 13:45

ЖАВОБ: Салом. Сайтда ник номини ўзгартириш мумкин эмас. Истасангиз бу никни ўчириб ташлашимиз ва бошқатдан регистрациядан ўтишингиз мумкин.

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 18:48


DONKINGKHAN
САВОЛ: салом хурматли сайт ижодкорлиари, менинг саволларимга жавоб чикмадику, адашмасам саволларимни 18 декабрда ёки ундан олдинроқ қолдиргандим!!! яна бир саволим ман башоратда қатнаша боладим, ла лигада 15 турдан бошлаб, англия премер лигасида 16 турдан, энди буёғига тўплаган балларим 1 турдан қатнашаётганларга етиш имконияти бўлмаса керак, шуни чемпионат якунида қандай тақсимлайсизлар? жавоб учун олдиндан рахмат!!!

Савол берилган сана: 23.12.2012 15:17

ЖАВОБ: Салом. Март ойида бошланадиган Олий лига ва Биринчи лига мусобақалари учун Футбол башоратида бошидан қатнашишни бошланг. Ана шунда сизда ғолиб чиқиш имконияти юқори бўлади.

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 19:09


Plaza
САВОЛ: Нега логинни кирилл алифбосида киритиш мумкинмас?

Савол берилган сана: 18.12.2012 07:31

ЖАВОБ: Никларнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан шунақа қилинган

Жавоб берилган сана: 21.12.2012 20:41


DONKINGKHAN
САВОЛ: assalomu alaykum xurmatli sayt ijodkorlari! kecha saytimizda nima bo'lganini bilmoqchi edim! yana shuni so'ramoqchi edimki, agar iloji bo'lsa saytning mobil versiyasidan yangiliklar arhivini ko'rish imkoniyatini yaratsangiz juda zo'r ish bo'lardi! misol uchun men saytni asosan mobil telefonimdan kuzataman, lekin oxirgi o'qigan yangilikimning davomidan o'qiy olmayapman, yangi habarlarning chiqishi bilan eskilarini ko'rolmay kolyapman! iltimos agar iloji bo'lsa shu kamchilikni bartaraf qilsangizlar, oldindan rahmat!

Савол берилган сана: 18.12.2012 01:40

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сайтнинг мобиль версиясида хабар архивини кўриш имкониятини албатта яратамиз. Буни программистимиздан илтимос қилдик.

Жавоб берилган сана: 15.01.2013 19:08


Kasbilik
САВОЛ: Ассалому алайкум сайт ижодкорлари. Сизлардан бир илтимосим бор. Бир жияним бор стд.уз мухлиси кеча сайтда рег.дан утди лекин электрон почтаси ишламаятган экан. Илтимос бир истисно килиб рег.ни тасдиклаб беринглар. Логин: AZAMATBEK

Савол берилган сана: 17.12.2012 17:20

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бу ва бошка никларнинг ҳаммаси тасдиқланди ва тасдиқланяпти

Жавоб берилган сана: 21.12.2012 20:41


uzbbest
САВОЛ: Salom. Adminla mani blok qildinla shekilli faqat muhim xabarlar ko'rsatvotti keyn error qivotti sayda. Agar blok qigan bo'senla olib tashenla man saytda madaniyat doirasidan chiqmasdimu.

Савол берилган сана: 17.12.2012 09:23

ЖАВОБ: Салом. Бу ник блок қилинмаган

Жавоб берилган сана: 21.12.2012 20:43


Garrypotter
САВОЛ: SALOM BOBOMUROD ABDULA HE4 BULMASA KONFERENSIYAGA KIRSIN BIR HAFTADA BIR SOAT VAQTI YUQMI?

Савол берилган сана: 26.11.2012 11:30

ЖАВОБ: Салом. Бобомурод Абдуллага айтдик, вақти бўлганида албатта сайтга киради ва йиғилиб қолган саволларга жавоб беради.

Жавоб берилган сана: 21.12.2012 20:44


begzod
САВОЛ: Assalomu alaykum man loginni 6zgartirsam b6ladimi? Qanday qilib?

Савол берилган сана: 07.11.2012 17:22

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Логинни узгартириш мумкин эмас

Жавоб берилган сана: 14.11.2012 11:09


Parol
САВОЛ: Salom. Stadion.uz ma'muriyati bilan bog'lanishni iloji bo'lmayapti. Iloji bormi?

Савол берилган сана: 07.11.2012 13:55

ЖАВОБ: Салом. Рўйхатдан ўтган почтангиз орқали stadionuz@mail.ru почтасига хат ёзинг. Хатда телефонингизни қолдиринг

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 14:10


Abuamin
САВОЛ: Бобомурод Абдулла нега чикмай колди

Савол берилган сана: 07.11.2012 05:29

ЖАВОБ: Ҳозирча аниқ сабабини билмаймиз. Балки жамоалари ғалаба қозонаётгани учун танқид учун мавзу топилмаётгандир :). Ҳазил албатта. Бобомурод ака билан гаплашамиз ва албатта мақола ёзиб туришни илтимос қиламиз.

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 12:54


realabror
САВОЛ: nimaga tv dasturlar vaqtida chiqmayapti , shuni to'g'irlanglar iltimos.

Савол берилган сана: 06.11.2012 10:21

ЖАВОБ: Айрим пайтларда ТВ-дастурлар душанба куни эрталаб чиқяпти. Эртароқ киритиб боришга ҳаракат қиламиз

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 12:53


RealIspaniya
САВОЛ: Stadion.uz saytida nega rasmlar joylashtirilmagan hamda

Савол берилган сана: 06.11.2012 00:51

ЖАВОБ: Қанақа расмлар? Тушунтириб ёзинг

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 12:57


Dinamachi
САВОЛ: Iltimos,kuchli 5lik chem jadvalini kiritingizla.

Савол берилган сана: 04.11.2012 14:08

ЖАВОБ: Ҳозирча кучли тўртлик киритилган. Англия, Испания, Италия ва Германия! Бемалол кузатиб боришингиз мумкин.

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 14:08


USMONOV
САВОЛ: Salom!sizlarga chuda kata etirozim bor Konfrenciyada deyarli Qahramon akadan bosha xechkim yuqdek,nega sayt pasayapti?

Савол берилган сана: 02.11.2012 13:26

ЖАВОБ: Конференция эгаларининг турли сабабларга кўра саволларга жавоб беришга вақти бўлмаётгандир. Биз улар билан суҳбатлашиб кўрамиз

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 14:11


NIHON
САВОЛ: Salom, nimaga saytda janjal chiqarayotgan ba'zi userlar blok qilinmayapti. JULQUNBOY,NURBEK kabi muxlislar ko'pchiliknang asabiga o'ynashmoqda......

Савол берилган сана: 02.11.2012 11:44

ЖАВОБ: Салом. Улар икки марталаб блок қилинди.

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 14:12

 

 < 1 2 3 4 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.