21/12 00:45 | Верона | 0-1 | Милан | ||
21/12 01:00 | Жирона | 3-0 | Вальядолид | ||
21/12 17:30 | Астон Вилла | 2-1 | Манчестер Сити | ||
21/12 18:00 | Хетафе | 0-1 | Мальорка | ||
21/12 19:00 | Торино | 0-2 | Болонья | ||
21/12 20:00 | Брентфорд | 0-2 | Ноттингем Форест | ||
21/12 20:00 | Ипсвич | 0-4 | Ньюкасл | ||
21/12 20:00 | Вест Хэм | 1-1 | Брайтон | ||
21/12 20:15 | Сельта | 2-0 | Реал Сосьедад | ||
21/12 22:00 | Женоа | 1-2 | Наполи | ||
21/12 22:30 | Кристал Пэлас | 1-5 | Арсенал | ||
21/12 22:30 | Осасуна | 1-2 | Атлетик Бильбао | ||
22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | - | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | - | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | - | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | - | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | - | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | - | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | - | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | - | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | - | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | - | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | - | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | - | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | - | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | - | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе |
VIQOR |
САВОЛ: Ассалому алайкум Шухрат ака. Конференциянгизни доим ўқиб бораман.Бу ерда билдирган фикрларингиз менга ёқади. Саволим эса қуйдагича: нимагадир бу ерда фикрларингиз кескин ва ўта аниқ. Мақолаларда эса ҳар қандай аниқ фактни ҳам самимийроқ ва оддийроқ ифода этасиз. Бунинг сабаби нимада? Савол берилган сана: 02.08.2013 12:05 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Чунки бу ерда (конференцияда) тезда ва лунда жавоб бериш талаб этилади. Тахрирлаш имкони хам йук хаттоки. Макола эса бемалол ёзилади. Ун марта учириб кайта ёзиш мумкин, ёкмаган жойларини... Жавоб берилган сана: 04.08.2013 05:48 |
shaxarskiy |
САВОЛ: kechirasiz std.uz saytida muxlis sukinib yoziwsa ular yuzerlikdan maxrum buladimi yoki yuqmi Савол берилган сана: 01.08.2013 20:23 |
ЖАВОБ: Ман куриб колсам оддийрок сукиниш булса биринчи мартасига фикрни учириш кифояланаман ва уша мухлис профилига (сизларга куринмайди) огохлантириш битиб куяман. Иккинчи марта сукинганлар ники блок килинади, айпи адреси хам. Жавоб берилган сана: 04.08.2013 05:47 |
Gayratbek |
САВОЛ: Кўпчилик Қосимовни 10-0-0 схемада уйнайди деб киноя қиляпти. Айтингчи сўнгги 4 йилдан бери (айниқса Абрамоқнинг юлдузли даври бошлангандан сўнг) биронта мутахассис ва журналист бизга шунақа жамоа рақиб бунга бунақа уйнаш керак бу ўйинчини тушириш керак деб мақола ёзганмикан. Ёзилган мақоласи давлат тарихидан бошланиб унинг иқтисодиёти ва статистикасидан иборат бўлади. Бир иккита юлдузи бўлса шу қўшилади аммо тактикаси қандай мураббийи қандай қанда қилиб уларнинг ўйинини бузиш мумкин қандай қилиб уларга ўз сўзимизни (ўйинимизни) ўтказиш мумкин деган маънода мақола ёзмаган. Илгари буларди. Х.Ҳамидов, А.Бердиқулов ва бошқалар баъзида. Ҳозирчи?! Савол берилган сана: 30.07.2013 16:20 |
ЖАВОБ: Сиз адрес, электрон адрес ва телефонингизни ёзиб колдиринг, шундай макола чикиши билансизга ташлаб тураман. Топиб укий олмаганбулсангиз журналистлардамаскуайб? ХАР УЙИНДАН ОЛДИН ЁЗИЛАДИ ДЕЯРЛИ!!! Жавоб берилган сана: 30.07.2013 19:08 |
BankLeoo |
САВОЛ: Салом Шухрат ака сизнингча М.Усмонов кетгач урнига ким келиши мумкин ёки ким келишини хохлардингиз 2-саволим Б.Абдуллонинг хар кимга ДАМИНГНИ ОЛ деявериши охири узини дам олишига тугри келдими? Савол берилган сана: 27.07.2013 10:41 |
ЖАВОБ: Салом! Ман ким келишини билмайман, билишни хам истамайман. Лекин Мираброр Зуфаровичнинг бошлаган ислохотларини давом эттирувчи, УФФ структурасида ёш кадрларга кенг йул очиб, пенсионерларга бирин кетин тўн ёпиб пенсиясига кузатиб юборадиган киши келишини орзу киламан. Бобомурод Абдулланинг эса кандай шакар ейиши билан ишим йук, рости... Жавоб берилган сана: 30.07.2013 19:06 |
Famous |
САВОЛ: Хар саралаш бахсларида МТЖ 3-4 уринларни эгаллаган пайтларида мухлисларнинг хафсаласи пир буларди, булди. Ортикча жонбозлик, надомат аломатлари сезилмасди. Мухлислар шунчаки "бизгамасакан" деб кул силтаб куя колишарди. Бу галгисида эса МТЖ аввалги йилларга нисбатан яхши курсаткичларга эга булган булсада, афсус-надомат, танкид, норозилик кайфияти хам аввалгиларига нисбатан анча авж олди ). Бунинг сабаби нимада деб уйлайсиз? ОАВ, соц. сетьлар купайганими, ёки ЖЧ остонасига бир бахя колганими, ёки МТЖ га аввалгига нисбатан мехр купайганиданми? Ёки бараварига шу курсатган хамма аргументлар сабабми? ) Савол берилган сана: 26.07.2013 20:50 |
ЖАВОБ: Хар саралаш бахсларида умумий ахволимиздан жуда яхши хабардор эдик. Шу сабабли уз урнимизни яхшигина билардик. Мана бу саралашда эса футболчиларимиз савия жихатдан Ж.Корея ва Эрон терма жамоаларидн асло ортда эмасди. Нариги гурухдаги Япония ва Австралиядан фаркли уларок. Ана шундай оппа-осон гурухдан мураббийларнинг нуноклиги туфайлигина чика олмаганимиз аламлидир... Жавоб берилган сана: 30.07.2013 19:04 |
beckTU |
САВОЛ: Аммандаги уйинга яна Нишимура??? Бир бало килиб Махмуд Намозовни унинг урнига тушириш керак:))) Савол берилган сана: 26.07.2013 16:22 |
ЖАВОБ: Нишимура бу марта ёрдам килса керак... Лекин уша хинони битта жойига куйсин у хам! Жавоб берилган сана: 30.07.2013 19:02 |
akmalfcb |
САВОЛ: Salom Shuhrat aka, sizningcha MTJga yevroplik qaysi trener kerak. aynan Iordaniyaga qarshi o'yin uchun emas, umuman terma jamoamiz kelajagi va foydasi uchun ham qaysi murabbiy MTJga kerak deb o'ylaysiz? Савол берилган сана: 23.07.2013 19:50 |
ЖАВОБ: Еропада бундай тренерлар жуда куплаб топилади. Энг ачинарлиси, узимиздаги мурабийлар Европадаги уша мураббийларнинг энг оддийси ва песмири пулга ишлайдигани даражасида хам профессионал ва билимли эмас. Жавоб берилган сана: 30.07.2013 19:01 |
ELiverpool |
САВОЛ: М.Усмоновнинг фикрларига муносабатингиз? Сиз бу инсондан шундай гапларни кутганмидингиз. Савол берилган сана: 23.07.2013 07:26 |
ЖАВОБ: Мираброр Усмонов барча жабхада рисоладагидек гапирди. Мухлисларнинг хафсалачаларини пир килган "М.Косимов олдига ЖЧга чикиш вазифаси куйилмаган эди!" деган гап у кишининг огзидан янграгани йук. Жавоб берилган сана: 24.07.2013 21:12 |
mamrino |
САВОЛ: Ассалом Алейкум сиз нима деб ўйлайсиз ТВда нима учун футбол шархидан бошқа футбол хақида тахлилий кўрсатув йўқ. Ахир уларда кенг имконият борку. ЖЧС Бошланмасдан олдин олдинги саралашлардаги натижалар, ўйинлар видеоси, таркиб қанақа бўган, мураббий ким эди, жч чиқишимизга ўша пайт нима халақит берган, Хозирги пайтда ўша хатоларни такрорламаслик учун нима қилиш керак? Шунақа кўрсатув қилишга нима халақит қивотди деб ўйлайсиз. Савол берилган сана: 21.07.2013 09:13 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Савияли ва жонкуяр, футболни пухта тушунадиган мутахассис ва журналистлар етишмаслиги халакит килмокда. Жавоб берилган сана: 24.07.2013 21:11 |
arstokrats |
САВОЛ: Assalomv alaykum Shuhrat aka. Qaysidir maqolada jey liga pul yemaydi, pul topadi qabilidagi gaplarga kuzim tushgandi. Yaponiyada bunday liga qilish uchun qanday tizim tanlashgan? Ular ham qachonlardir biz kabi noldan boshlaydigan holatda bulishganku Савол берилган сана: 20.07.2013 09:42 |
ЖАВОБ: Япон футболи якиндагина оёкка турган. Утмишда бизнинг "Пахтакор" уртоклик учрашувларида 5:0 га Япония термасини маглубиятга учратганини эшитганман. Умуман, Жей-лига мутлако якинда оёкка турди. Хаттоки бизнинг мутакиллик даври футболими - Олий Лигадан хам кейинрок. Унгача Япония чемпионатида асосан университетлар хаваскор жамоалари иштирок этишган. Япония иктисодий бакувват, жахоннинг энг ривожланган давлатларидан бири хисобланади. Шунинг учун уларда молиявий жихатдан хеч кандай муаммо йук, Олий Лига улар билан баслаша олмайди. Качонки бизда хам ута забардаст корпорациялар пайдо булса ва улар футболга пул тикиш ва хоимийлик, реклама оркали уз бизнесларини илгари суришни бошлашсагина биз ана шундай даражага чикамиз. Хозирги холатда корхоналарнинг ажратаётган пуллари купрок ўлпонга ухшайди. Жавоб берилган сана: 24.07.2013 21:11 |
xatirchiy |
САВОЛ: Ассалому алайкум? Бобомурод Абдуллани нега конференциядан чиқариб ташладингиз? Савол берилган сана: 19.07.2013 18:52 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Бир хил мазмундаги саволлар тушаётганидан зерикиб, конференцияни учиришни Б.Абдулланинг узи талаб килди. Жавоб берилган сана: 24.07.2013 21:07 |
uzbarsa |
САВОЛ: Assalomu alaykum Shuhrat aka.Bizni saytlarda detskiy fikrlar va sukishlar kupligiga nima sabab dib uylaysiz? Ayniqsa xozir BAni shaxsiy muxlislarini orosida "Barselin" iborasi XITga aylangan. Савол берилган сана: 19.07.2013 12:54 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Мухлислик маданиятининг етишмаслиги сабаб булмокда. "Барселин", "Ертула", "Журнамухлис" каби хакоратли ибораларни эса Бобомурод Абдулла "обиход"га киритди. Жавоб берилган сана: 24.07.2013 21:13 |
Wunshuw |
САВОЛ: Assalomu alaykum, bir maqola bor edi, shuni bir o'qib ko'ring, qaysi manzilga jo'natsam bo'ladi? E-mailim: rahmonov_nodirbek@mail.ru Савол берилган сана: 17.07.2013 22:23 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! parvona5@intal.uz Жавоб берилган сана: 18.07.2013 02:25 |
Wunshuw |
САВОЛ: Assalomu alaykum, mening savolim: Xayrullo Hamidovning sport sohasidagi ijodini 10 ballik tizimda nechchiga baholaysiz? Савол берилган сана: 16.07.2013 00:10 |
ЖАВОБ: Ваалакум ассалом! 9 га Жавоб берилган сана: 17.07.2013 11:49 |
MILONA |
САВОЛ: :-)Аха,Ундай буса узур!Савол:Сизнингча нега Узб да биронтаям яхши сайт йук?на Онлайн на тезкор хабар бир кунда буса 15 хабар!масалан:Балотелли Испанияга карши уйнай олмайди дегар хабар ру. Сайтларида соат 4 ларда чиканди,бизда эса 11да:-) яна:аввал уфф га кирсам:Левандовский Реалга карши уйнамаслиги мумкин деса,ру. Сайтида:Леван. Реал билан уйнашга таёр ва х.к нима йетишмайди сизнингча .uz га? Савол берилган сана: 15.07.2013 23:05 |
ЖАВОБ: Билмасам... ) Жавоб берилган сана: 17.07.2013 11:49 |
MILONA |
САВОЛ: Salom,aka nega xadep kuplarni sansiresiz?axir xama uz fikrini aytishga xaqi borku!Balki yoshi kichikdir,no barbir notanishku!:-) Савол берилган сана: 13.07.2013 11:00 |
ЖАВОБ: Салом! Купинча ман савол берувчини шахсан таниганим учун сансирайман. Яна бошка бир холатда ута детский савол берилганда савол эгасини танимасам хам сансирайман!)) Жавоб берилган сана: 15.07.2013 19:05 |
OSKARKANN |
САВОЛ: Сизга бир нечта саволим бор. 1) Сиз узингизга узтоз деб биладиган журналист ким? 2) Сизга унчалик услуби ёкмайдиган журналист ким? 3) Сизнингча ёш журналистлар орасида энг талантлилари кимлар? 4) Сиз ёктирган шархловчи ким? Савол берилган сана: 11.07.2013 14:27 |
ЖАВОБ: 1). Устоз журналистларим Назокат Шербоева (У пайтлар "Маърифат нури" газетасининг Самарканд вилояти буйича мухбири), Гулчехра Алибоева ("Халк сузи"нинг Самарканд вилояти буйича мухбири). 2). Айнан хозир Бобомурод Абдулла ва Фарход Норбутаев. 3). Мухрим Аъзамхужаев 4). Давлат Турдиалиев, Азим Алимов Жавоб берилган сана: 15.07.2013 19:08 |
Chimketlik |
САВОЛ: ассалому алейкум. Мен сизга биринчи марта савол йуллаябман. Бобомурод Абдуллани маколаларини укиб борасизми? У кишини танкидлари уринли деб хисоблайсизми? Барселинлар хакидаги фикрингиз кандай? Савол берилган сана: 04.07.2013 22:11 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Ха, Бобомурод Абдалланинг ёзган нарсаларини колдирмасдан укиб бораман. Танкид нишонига олган нарсаларининг аксарияти урилди. Бирок, айрим танкид килиниши керак булган жихатларни танкид килмай тухтаб турганига хайронман. Барселинлар хакида ёзган маколаси борасида фикрим: 1). Майдапас футбол капут - маколасида "барсуклар" деган хакоратли иборани ишлатганидан бошка хамма тахлилига кушиламан. 2). Анашу хакоратли бора таъсирида "Барселинлар кузголони" ёзилди ва бу маколанинг ёзилишини хато деб хисоблайман. Жавоб берилган сана: 08.07.2013 14:29 |
uzbarsa |
САВОЛ: Assalomu alaykum Shuhrat aka! Manimcha Tyago Silvadan kura Mats Xumels yaxshiroq ,sababi Xumels yosh va Silvadan ancha arzon. Kiyin Xuan Mata haqida u Barsani uyini kuchaytira oladimi? Савол берилган сана: 03.07.2013 15:37 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Балким Хуммельс яхшидир. Лекин Химояда бразиллар булгани яхширок куриняпти менга) Мата эса менимча "Барса"га тушмайди) Жавоб берилган сана: 04.07.2013 19:00 |
uzbarsa |
САВОЛ: Assalomu alaykum Shuhrat aka.Neymar Ronaldiniyo darajasiga chiqa oladimi fikriz?Umuman uzi Barsada uynab keta oladimi nima deb uylaysiz? Савол берилган сана: 01.07.2013 17:00 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Ха, менимча, Неймар "Барса"да уйнаб кета олади. "Барса"га эса Тиаго Сильва ва Давид Луиздек химоячилар хам керак. Жавоб берилган сана: 01.07.2013 17:13 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|