Кириш Регистрация
22/11 00:45 Наполи 1-0 Торино
22/11 01:00 Реал Мадрид 2-1 Сельта
22/11 16:00 Динамо 0-1 Бунёдкор
22/11 16:30 Ювентус 4-0 Венеция
22/11 18:00 Барселона 3-2 Вильярреал
22/11 19:00 Халл Сити 2-0 Брайтон
22/11 19:00 Болонья 1-1 Удинезе
22/11 19:00 Сассуоло 0-2 Женоа
22/11 20:15 Расинг 3-2 Реал Сосьедад
22/11 21:30 Ливерпуль 4-0 Ман. Юнайтед
22/11 22:00 Милан - Фрозиноне
22/11 22:30 Осасуна - Малага
23/11 00:45 Аталанта - Интер
23/11 01:00 Хетафе - Атлетико
24/11 00:45 Монца - Фиорентина
24/11 01:00 Леванте - Эльче
24/11 01:00 Брентфорд - Эвертон

Киву: «Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву УЕФА Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш учун катта маблағ сарфлашнинг ўзи етарли эмаслигини таъкидлади.

Румыниялик мутахассиснинг фикрича, нуфузли мусобақада ғолиб чиқишни ҳеч қандай молиявий имконият, футболчи ёки мураббий кафолатлай олмайди. Мақсадга эришишда энг муҳим омил — тинимсиз меҳнат.

«Клубимизнинг мақоми олдимизга қўйилган ҳар бир вазифани бажаришга интилишимизни талаб қилади. Орзулар ҳақида гап кетганда, уларнинг барчаси албатта амалга ошиши шарт эмас. Бироқ бунинг учун астойдил меҳнат қилиш керак.

Орзулар ҳақида гапириш бутун мусобақада ғолиб чиқишни ваъда қилиш дегани эмас. Аммо бундай юксак мақсад сари интилиш бизнинг масъулиятимизга киради», — дея Кивунинг сўзларини келтиради Football Italia.

Шунингдек, «Интер» устози Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишда маблағдан кўра меҳнат ва жасорат муҳимроқ эканини таъкидлади.

«Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди. Дунёда ғалабани кафолатлай оладиган на футболчи, на мураббий бор.

Жасоратли бўлиш керак, аммо энг муҳими — бажарилган иш ва қилинган меҳнат», — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» 13 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида ўз майдонида Бельгиянинг «Брюгге» клубини қабул қилади.

Миланликлар мусобақадаги илк учрашувида Мадриднинг «Реал» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 02:55, 13.10.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 22-ноябрь куни «Барселона» - «Вильярреал» ўйинини жонли трансляция қилади [3296]

MLS, плей-офф. «Интер Майами» камчиликда қолиб, плей-оффда «Коламбус Крю»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (видеошарҳ) [2777]

Почеттино илк машғулотидаёқ "Манчестер Юнайтед" футболчиларини шокка туширди [2744]

Моуриньo Эспига нима учун "Реал" асосий таркиби футболчисига айланиши қийинлигини тушунтирди [2309]

Моуриньo: "Мен дарҳол нимадир нотўғри эканини ҳис қилдим" [2108]

"Бавария" жароҳат олган Кейннинг ўрнига "Барселона" футболчисини танлади [2052]

Моуриньо "Реал" тарихида XXI асрдаги уйдаги ғалабалар рекордини ўрнатди [1764]

Моуриньо: "Бошқа топ-клубларга қаранг" [1699]

Моуриньо Надалнинг "Реал" директорлар кенгашига сайланиши ҳақида фикр билдирди [1582]

Ла Лига. "Реал" "Сельта"ни мағлуб этди, Эспи 85-дақиқада ғалаба голини урди [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик