«Эвертон» бош мураббийи Дэвид Мойес интизомий муаммолар сабаб жамоа таркибидан четда қолаётган Жек Грилишнинг ҳолатига изоҳ берди.
«Ҳозирча у жамоага ёрдам бера олмайди. Грилиш қачон яна майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида клуб раҳбарияти билан биргаликда қарор қабул қиламиз», — дея Мойеснинг сўзларини келтиради BBC Sport.
«Эвертон» айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Жамоа 9-турда сафарда «Ньюкасл»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.













