"Тоттенхэм" "Борнмут"нинг 20 ёшли ҳужумчиси Эли Жуниор Крупига қизиқиш билдиришда давом этмоқда.
Football Insider хабар беришича, лондонликлар франциялик футболчини кузатиб бормоқда. Бироқ "Борнмут" уни ҳозирча қўйиб юбормоқчи эмаслиги сабаб январда трансфер амалга ошиши эҳтимоли паст.
Манбага кўра, "Борнмут" келаси ёзда Крупи учун тахминан 96 миллион евро талаб қилишни режалаштирмоқда.
Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 3 та ўйинда қатнашиб, 1 та голли узатма берган. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.













