Кириш Регистрация
22/11 00:45 Наполи 1-0 Торино
22/11 01:00 Реал Мадрид 2-1 Сельта
22/11 16:00 Динамо 0-1 Бунёдкор
22/11 16:30 Ювентус 4-0 Венеция
22/11 18:00 Барселона 3-2 Вильярреал
22/11 19:00 Халл Сити 2-0 Брайтон
22/11 19:00 Болонья 1-1 Удинезе
22/11 19:00 Сассуоло 0-2 Женоа
22/11 20:15 Расинг 3-2 Реал Сосьедад
22/11 21:30 Ливерпуль 4-0 Ман. Юнайтед
22/11 22:00 Милан 5-1 Фрозиноне
22/11 22:30 Осасуна 1-0 Малага
23/11 00:45 Аталанта 4-4 Интер
23/11 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
24/11 00:45 Монца - Фиорентина
24/11 01:00 Леванте - Эльче
24/11 01:00 Брентфорд - Эвертон

"Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси жароҳатдан қайтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрик Доргу жароҳатидан тикланиб, беш ҳафталик танаффусдан сўнг жамоавий машғулотларга қайтди.

22 ёшли футболчи сентябрь ойида Дания терма жамоаси сафида жароҳат олган эди. У 2 ноябрь куни Каррингтонда умумий гуруҳ билан шуғулланди.

"Бу унинг жамоа билан биринчи машғулоти бўлди. Қайтганидан хурсандмиз. У тикланиш учун жуда кўп меҳнат қилди. Аммо эртага "Рома"га қарши ўйинда қатнашмайди. Ҳафта давомида ҳолатини кузатамиз", — деди "МЮ" бош мураббийи Майкл Кэррик.

Доргу 20 сентябрдан буён майдонга тушмаган. У шу вақт ичида жамоасининг 6 та ўйинини ўтказиб юборди ва манкунианликлар уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади.

Люк Шоунинг ҳам сафдан чиққанини ҳисобга олсак, Доргунинг қайтиши жамоа учун муҳим. Кэррик сўнгги ўйинларда ҳимоянинг чап қанотида Диогу Далотдан фойдаланишга мажбур бўлган.

Шунингдек, 24 ёшли ҳужумчи Амад Диалло ҳам машғулотларга қайтди.

Доргу 2025/26 йилги мавсумда 28 та ўйинда 4 та гол ва 4 та голли узатма қайд этган.

Киритилди: 10:50, 03.11.2026.
Ўқилди: 960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик