УЕФА "Тенерифе" ҳужумчиси Хесус де Мигель хотирасига шу ҳафтаги барча еврокубок учрашувларида бир дақиқалик сукунат сақланишини эълон қилди.
30 ёшли футболчи 2 ноябрь куни "Андорра"га қарши Сегунда баҳсида рақиб дарвозабони Хесус Овоно билан тўқнашиб, юрак ва нафас фаолияти тўхташи оқибатида 3 ноябрда вафот этган.
Унинг хотираси 3–4 ноябрь кунлари Чемпионлар лигаси, 5 ноябрда эса Европа лигаси ва Конференциялар лигаси учрашувларида ёд этилади.
"Европа футбол жамоатчилиги мотамда. Ушбу ниҳоятда оғир дамларда марҳумнинг оиласи, яқинлари ва жамоадошларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", — дейилади УЕФА баёнотида.













