Собиқ ҳужумчи, айни пайтда футбол эксперти Антонио Кассано «Viva el Futbol» дастури эфирида Жерри Кардиналега тегишли «Милан» клубида Златан Ибрагимовичнинг ўрни ҳақида кескин фикр билдирди. Унинг ҳисоблашича, жамоадаги барча муҳим қарорларни айнан швециялик мутахассис қабул қилади.
«Бошқарув жилови доимо бир инсон қўлида. У эса, шубҳасиз, эътибор марказида бўлишни истамайди ва омма олдида деярли кўринмайди. Чунки бу унга мутлақо қизиқ эмас.
Унутмаслик керак, Кардинале жойида бўлмаганида, барча ишни Ибрагимович бошқаради. Қарорларни ҳам у қабул қилади, ҳокимият ҳам унинг қўлида, ҳамма нарсани назорат қилади. Бош мураббийни ким танлайди, деб сўрасангиз, жавоб битта — Ибрагимович», — дея Кассанонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it нашри.













