"Рома" дарвозабони Пьерлуиджи Голлини Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан соғлиғи билан боғлиқ муаммога дуч келди. RomaPress хабарига кўра, дарвозабон белидан енгил жароҳат олган ва асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин.
Яқин соатларда Жан Пьеро Гасперини бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчининг ҳолатини баҳолаб, унинг ўйинда иштирок эта олиш-олмаслиги бўйича қарор қабул қилади.
Агар Голлини учрашувга тайёр бўлмаса, мураббий Девис Васкес ва Жоржо де Марци ўртасида танлов қилишига тўғри келади. "Рома"нинг асосий дарвозабони Миле Свилар эса жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Унинг халқаро танаффусдан кейин жамоа ихтиёрига қайтиши кутилмоқда.
Римликларнинг "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашуви 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 01:00 да янграйди.













