Кириш Регистрация
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 12:45 Ньюкасл Жетс 2-4 Шангхай Порт
03/11 15:00 Чонбук Моторс 2-0 Жоҳор Дорул Таъзим
03/11 15:00 Кашива Рейсол 2-0 Тэжон Хана Ситизен
03/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Ратчабури
03/11 15:00 Конган Ханой 0-0 Кёто Санга
03/11 15:00 Порт 7-4 Бейжинг Гуоан
03/11 18:45 Ист Бенгал 0-2 Ас-Сийб
03/11 21:00 Истиқлол 1-0 Аш-Шамол
03/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 0-3 Аш-Шорта
03/11 22:45 Шахтёр 0-1 Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой 2-0 Штутгарт
03/11 23:15 Ал-Ҳилол 2-0 Шабаб ал-Аҳли
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм

"Порту" устози "Наполи"га қарши баҳсни шахмат партиясига қиёслади

Баҳо:
+ | -

"Порту" бош мураббийи Франческо Фариоли Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида "Наполи"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, мазкур қарама-қаршиликда бирор жамоани яққол фаворит сифатида кўрсатиш қийин.

"Бундай учрашувда фаворит ҳақида гапириш осон эмас. "Наполи" айрим йўқотишларга қарамай, сифатли таркибга эга. Улар кучли ва рақобатбардош жамоа, сўнгги йилларда икки марта чемпионликни қўлга киритган. Бироқ биз ҳам кучлимиз. Имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", — деди Фариоли.

"Порту" устози бўлажак баҳсни шахмат партиясига қиёслади.

"Биз "Наполи"нинг асосий таркибида кимлар майдонга тушиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилдик ва бунга тайёрмиз. Аммо рақибдан кўра кўпроқ ўзимизнинг тактик жойлашувимиз ҳақида ўйлаяпмиз. Бизда ҳам йўқотишлар бор, шунинг учун тўғри ечимларни топишимиз керак.

Бу худди шахмат партиясига ўхшайди. Ҳар бир юришдан кейин вазиятга қараб ўзгаришлар киритиш талаб этилади", — дея қўшимча қилди мураббий.

Фариоли Неаполь клубининг ҳужумдаги имкониятларини ҳам юқори баҳолади.

"Агар кутилаётган голлар (xG) кўрсаткичига эътибор қаратсак, "Наполи"нинг ҳужум салоҳияти жуда юқори эканини кўрамиз. Улар кўплаб вазиятлар яратади, аммо айрим учрашувлардаги натижалар жамоанинг ҳақиқий ўйинини акс эттирмаган".

Эслатиб ўтамиз, "Порту" – "Наполи" учрашуви 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:33, 03.11.2026.
Ўқилди: 196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик