«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоасининг Испания чемпионати доирасида «Атлетико»га қарши бўлажак учрашуви бошқа санага кўчирилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Испания футболидаги яқинлашиб келаётган айрим учрашувлар Сегундада юз берган фожиа сабабли қолдирилиши мумкин. «Тенерифе» ҳужумчиси Хесус де Мигель «Андорра» дарвозабони билан тўқнашувдан кейин шифохонада вафот этган эди.
Де Йонгдан «Атлетико»га қарши баҳсни бошқа кунга кўчириш керакми, деб сўрашди.
«Агар ўйин бошқа санага кўчирилса, буни тушунаман. Агар уни ўтказишга қарор қилишса ҳам, тушунаман. Бу масалани мен ҳал қилмайман», — дея нидерландиялик футболчининг сўзларини Barca Universal келтирмоқда.
«Барселона»нинг Мадриддаги «Атлетико»га қарши сафари 8 ноябрь кунига белгиланган.













