«Нефтчи» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алишер Одилов юзага келган вазият муносабати билан жамоа мухлислари, бош мураббий, мураббийлар штаби ва футболчиларга мурожаат йўллади.
Одилов ўз хатти-ҳаракатлари учун узр сўраб, содир бўлган воқеага муносабат билдирди.
Футболчи мухлислар ишончи ва «Нефтчи» клуби шаънини юксак қадрлашини таъкидлади.













