Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа марказий ҳимоячиси Вильям Салиба ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Франциялик футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида олган оғир бел жароҳатидан кейин тикланди.
«Салиба бутун жамоанинг ҳурмати ва меҳрига сазовор. У ҳар сафар жамоа ёнида бўлганида ўзига хос муҳит яратади. Вилли ана шундай инсон, бу унинг табиатига хос. Ҳозир у яна жамоа билан бирга. Энди бизнинг вазифамиз — уни майдонга тушириш учун муносиб вақтни танлаш ва керакли ўйин амалиёти билан таъминлаш», — дея Артета сўзларини клуб матбуот хизмати келтирмоқда.
Бугун, 4 ноябрь куни «канонирлар» Чемпионлар лигаси доирасида Праганинг «Славия» клубига қарши сафар ўйинини ўтказади.













