"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида "Вильярреал" устидан қозонилган йирик ғалаба (6:0) ҳақида фикр билдирди.
Испаниялик футболчи ушбу ғалабани "Сегунда" учрашувида дарвозабон билан тўқнашувдан сўнг ҳаётдан кўз юмган ватандоши Хесус де Мигелга, шунингдек, Толедо вилоятидаги темир йўл ҳалокати қурбонларига бағишлаганини маълум қилди.
"Аввало, Хесус де Мигелнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирмоқчиман. Ушбу ғалаба унга, шунингдек, Испаниядаги темир йўл ҳалокати қурбонларига бағишланади. Бу жуда оғир кунларда мамлакатимни тўлиқ қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман.
Биз жуда яхши ўйнадик. Учрашувни дастлабки тўртта гол билан бошлаганимиз ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Шундан сўнг бироз хотиржамроқ ҳаракат қилдик", — дея Руиснинг сўзларини "ПСЖ" матбуот хизмати келтирмоқда.
Луис Энрике жамоаси 12 очко билан Чемпионлар лигаси турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.













