Кириш Регистрация
19/11 18:00 Сурхон 0-0 Андижон
20/11 17:00 ОКМК - Қизилқум
20/11 17:00 Локомотив - Пахтакор
20/11 18:30 Навбаҳор - Нефтчи
21/11 01:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол
21/11 17:00 Қўқон-1912 - Сўғдиёна
21/11 17:00 Насаф - Машъал
21/11 17:30 Манчестер Сити - Фулхэм
21/11 18:00 Алавес - Депортиво
21/11 18:00 Хоразм - Бухоро
21/11 19:00 Комо - Кальяри
21/11 19:00 Лацио - Лечче
21/11 20:00 Борнмут - Ноттингем Форест
21/11 20:00 Астон Вилла - Сандерленд
21/11 20:00 Челси - Лидс
21/11 20:00 Ковентри Сити - Кристал Пэлас
21/11 20:00 Тоттенхэм - Ипсвич
21/11 20:15 Райо Вальекано - Валенсия
21/11 22:00 Парма - Рома
21/11 22:30 Севилья - Бетис
21/11 22:30 Ньюкасл - Арсенал

«Лацио» Гаттузонинг ишидан мамнун

Баҳо:
+1 | -

«Лацио» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузони узоқ муддатга клубда олиб қолиш ва унинг маошини ошириш ниятида. Бунга италиялик мутахассиснинг муваффақиятли натижалари ҳамда Европанинг айрим клублари унга қизиқиш билдираётгани сабаб бўлмоқда.

48 ёшли мураббий Италия терма жамоасидаги омадсиз фаолиятидан кейин Рим клубини қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида «Лацио» жорий мавсумда ажойиб натижалар қайд этмоқда. Жамоа Италия чемпионатининг дастлабки 10 турида 30 очкодан 28 тасини қўлга киритиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Гаттузо дастлаб клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган. Келишувда жамоа чемпионатни кучли 12 таликда якунласа, ҳамкорликни яна бир мавсумга автоматик узайтириш банди мавжуд. Айни пайтда мураббийнинг йиллик маоши солиқлардан ташқари 1,2 миллион еврони ташкил этади. Бу кўрсаткич Италиянинг етакчи клублари мураббийлари орасида энг пастларидан бири ҳисобланади.

«Il Messaggero» нашрининг «La Lazio Siamo Noi»га таяниб хабар беришича, Гаттузонинг Римдаги муваффақиятли фаолияти Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортган. Айрим жамоалар келаси ёзда у билан ҳамкорлик қилиш имкониятини ўргана бошлаган.

Шу боис «Лацио» президенти Клаудио Лотито ва спорт директори Анджело Фабиани мураббий билан янги, молиявий шартлари яхшиланган узоқ муддатли битим тузишни режалаштирмоқда. Бу орқали клуб бошқа жамоаларнинг эҳтимолий таклифларига тўсиқ қўймоқчи.

Киритилди: 20:41, 04.11.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик