"Бавария"нинг собиқ футболчиси Томас Мюллер "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритган Гарри Кейннинг маҳоратини юқори баҳолади.
"Гарри нафақат ажойиб статистика қайд этади, балки жуда маҳоратли футболчи ҳамдир. Унинг зарба бериш техникаси, тўпни сақлаб қолиш қобилияти ва қийин вазиятлардаги қатъияти таҳсинга сазовор.
Бундан ташқари, у жамоанинг энг яхши ҳужумчиси эканини билса ҳам, ҳеч қачон қора ишдан қочмайди", — дея Мюллернинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
33 ёшли Кейн ўтган мавсумда "Бавария" сафида барча мусобақаларда 51 та учрашув ўтказиб, 61 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.













