"Манчестер Юнайтед" "Ал-Аҳли" клубининг 30 ёшли ҳужумчиси Айван Тонини январь ойидаги трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун номзодлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Жорий мавсумда ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида "Ал-Аҳли" сафида 9 та учрашувда 12 та гол урди. Ўтган мавсумда эса барча мусобақаларда жами 41 та гол муаллифи бўлган.
"Манчестер Юнайтед" футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда. Бироқ манкунианликлар Тонини Англияга қайтишга кўндиришига тўғри келиши мумкин. Аввалроқ футболчининг ўзи Саудия Арабистонидаги ҳаётидан тўлиқ мамнун эканини билдирган эди.












