"Арсенал" Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби қанот ҳужумчиси Антонио Нусани ўз сафига қўшиб олиш имкониятига ишонмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар 21 ёшли норвегиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун қарийб 54 миллион евро сарфлашга тайёр.
Шу билан бирга, Нусанинг ўйинларини Европанинг бошқа клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Қанот ҳужумчиси жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Нусанинг ҳозирги бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













