"Галатасарой"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Алексей Батраков Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари эътиборида қолмоқда.
TEAMtalk маълумотига кўра, "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" скаутлари Чемпионлар лигасида "Галатасарой" ва "Штутгарт" ўртасидаги учрашувга (2:0) ташриф буюриб, Батраковнинг ҳаракатларини кузатган. Россиялик футболчи мазкур баҳсда иккита гол урган.
Хабар қилинишича, учала клуб ҳам ярим ҳимоячини ўрганиш бўйича ишларини фаоллаштирган.
Батраковга қизиқиш билдираётган клублар фақат шулар билан чекланмайди. "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Тоттенхэм", "Бавария", "РБ Лейпциг" ва "ПСЖ" ҳам унинг ўйинларини кузатиб бормоқда.
Манбанинг таъкидлашича, АПЛ клублари Батраковга у ҳали "Локомотив" сафида ёрқин ўйин кўрсатаётган пайтдаёқ эътибор қарата бошлаган. Бироқ ўша вақтда Буюк Британия ҳукумати томонидан жорий этилган чекловлар трансферни амалга оширишга тўсқинлик қилган.
Батраков жорий мавсумда "Галатасарой" сафида 12 та учрашув ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.













