"Манчестер Юнайтед" Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби ҳужумчиси Айвен Тонига қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, манчестерликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги футболчи изламоқда. Клуб раҳбарияти 30 ёшли англиялик тўпурарни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Шу тариқа, Тони Саудия Арабистонидаги фаолиятидан сўнг Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Ҳужумчининг "Ал-Аҳли" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Тони жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди.












