Бразилиялик ҳужумчи Неймар Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди.
41 ёшли португалиялик юлдуз 5 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда беш дақиқалик видео эълон қилиб, миллий жамоа билан хайрлашаётганини маълум қилди.
Ушбу видеога кўплаб муносабатлар билдирилди. Жумладан, Неймар ҳам Роналдунинг қарорига бефарқ қолмади ва видеога бор-йўғи бир сўздан иборат изоҳ ёзди:
"Афсона", — дея муносабат билдирди бразилиялик футболчи.
Криштиану Роналду 2003 йилнинг ёзидан буён Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган. У миллий жамоа сафида 234 та учрашув ўтказиб, 146 та гол урган.
Шунингдек, Роналду Португалия билан 2016 йилда Европа чемпионига айланган ва икки марта УЕФА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.













