Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси Луиш Нани Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди.
41 ёшли ҳужумчи 5 ноябрь куни Португалия терма жамоаси билан хайрлашганини расман эълон қилди.
Роналду билан "Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоасида бирга тўп сурган Нани ижтимоий тармоқда собиқ жамоадошига таъсирли сўзлар билан мурожаат қилди.
"Биродар, сени бу ажойиб йўлни босиб ўтганинг билан табриклайман!
Сен барчамизни илҳомлантирдинг ва биз, португалияликлар, дунёда энг зўр бўла олишимизга ишонтирдинг.
Сен бизга ўзимиздан — ҳам халқ, ҳам миллий жамоа сифатида фахрланишимиз учун сабаб бердинг.
Сенга эргашган, майдонда ва унинг ташқарисида сен билан унутилмас лаҳзаларни баҳам кўрган барчамиз учун доимо намуна бўлиб келгансан ва шундай бўлиб қоласан.
Мен сенинг тарихингнинг бир қисмига айланганимдан чексиз фахрланаман.
Мен учун сен барча даврларнинг энг буюк футболчисисан", — деб ёзди Нани.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси билан 2016 йилда Европа чемпионати ғолибига айланган. Шунингдек, у миллий жамоа сафида икки марта УЕФА Миллатлар лигаси бош совринини қўлга киритган.













