Лондоннинг "Арсенал" ва Каталониянинг "Барселона" клублари ўртасида футболчилар алмашинуви амалга ошиши мумкин.
El Nacional нашрининг хабар беришича, "канонирлар" "Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдега қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби эса англияликларга ўзаро манфаатли трансфер таклифини беришни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, "Барселона" Бальдени "Арсенал"га қўйиб юбориш эвазига лондонликлар ҳимоячиси Пьеро Инкапьени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, томонлар мазкур келишувни қўшимча пул тўловларисиз, футболчиларни тўғридан-тўғри алмаштириш орқали амалга ошириши мумкин.













