Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Роналду Суаресни “Ювентус”да кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Роналду Суаресни “Ювентус”да кутмоқда

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси аъзоси Криштиано Роналду “Барселона” ҳужумчиси Луис Суаресни “Ювентус”да кўришни истамоқда.

CDS нашрининг маълум қилишича, Роналду Суареснинг тажрибаси ЕЧЛда зафар қучишда ёрдам беришига ишончи комил.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ювентус”нинг Суарес билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Кантенинг нархи маълум

 

Лондоннинг “Челси” клуби ўз футболчиси – Нголо Кантенинг трансфер суммасини маълум қилди.

“Le Gazzeta Della Sport” нашрининг маълум қилишича, “Челси” “Интер” жамоасининг таклифини кўриб чиқди ва унга кўра Нголо Кантени 50 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” Кантени клубда олиб қолиш ниятида эмас. Шу сабабли, унинг трансферидан келиб тушган пулларга янги дарвозабон сотиб олмоқчи.

“Реал” ҳужумчиси нишонда

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Браим Диас фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин.

Италия нашрларининг маълум қилишича, “Милан” Браим Диасни бир мавсумга ижарага олишни ният қилган.

Манбаларнинг маълум қилишича, “россонери”лар аллақачон Диас билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Aгар, футболчи Милан шаҳрида ўзини кўрсата олса, мавсум сўнггида клуб унинг трансферини тўлиқ сотиб олади.

“Лестер” Чилуэллнинг ўринбосарини изламоқда

Aнглиянинг “Лестер” клуби “Челси”га трансфер қилинган Бен Чилуэллнинг ўрнини Николас Тальяфико билан тўлдиришни режа қилмоқда.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, “Aякс” ўз ҳимоячиси учун 40 миллион евро талаб қилмоқда.

Шунингдек, “тулкилар” шортлистида “Aталанта” қанот ҳимоячиси Робин Госенси ҳам мавжуд. “The Sun” нашрининг маълум қилишича, “тулкилар” ушбу вариантларнинг қай бирини 30 миллионга қўлга кирита олса, ўша футболчини ўз жамоасига олиб келмоқчи.

Заньоло сотилмайди!

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Никола Заньола борасидаги ажойиб таклифни рад этди.

CDS нашрининг маълум қилишича, “Тоттенҳем” Николани қўлга киритиш учун 50 миллион евро таклиф қилган, бироқ “Рома” ўз футболчисини сотишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, Никола “а серия”нинг 26 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ва 12 та ассистни ёздириб қўйди.

“Селтик” ҳужумчиси AПЛ эътиборида

Шотландиянинг “Селтик” жамоаси ҳужумчиси Одсонн Эдуар фаолиятини AПЛда давом эттиришга жуда яқин турибди.

“Селтик”нинг ЕЧЛ саралаш учрашувларидаги мағлубияти сабабали ҳужумчи Глазгони тарк этмоқчи.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, француз ҳужумчиси билан AПЛнинг бирданига 6 та жамоаси қизиқиб қолган. «Лидс», «Лестер», «Эвертон», «Астон Виллу», «Ньюкасл» ва «Кристал Пэлас» клублари 22 ёшли ҳужумчи учун курашга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, “Селтик” футболчиси жамоа таркибида 84 та ўйинда майдонга тушган ва 49 та гол+15 та асситга муаллифлик қилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:47, 29.08.2020.
Ўқилди: 8783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.