Кириш Регистрация
19/11 18:00 Сурхон - Андижон

Хет-трикдан кейин Моуриньо Мбаппе ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.

Чоршанба куни франциялик форвард Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад»га қарши 4:1 ҳисобида якунланган учрашувда хет-трик қайд этди.

«Мбаппе шунчаки гол урадиган футболчи эмас. У бутун жамоа унга вазият яратиб беришини ва ўзи фақат ҳужумни якунлашини кутиб турмайди. Йўқ, у ўйин жараёнида жуда фаол иштирок этади», — деди Моуринью матбуот анжуманида.

Бу португалиялик мутахассиснинг 13 йилдан сўнг «Сантьяго Бернабеу»да «Реал» бош мураббийи сифатида ўтказган илк учрашуви бўлди.

Килиан Мбаппе 2024 йилда «ПСЖ»дан «Реал»га ўтганидан бери мадридликлар сафида 105 та учрашув ўтказиб, 89 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:45, 27.08.2026.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Каннаваро Эсановнинг дубли, Норчаевнинг ўйини ва янги тактик схемасига изоҳ берди [6573]

Миллатлар лигаси. Португалиянинг янги 7-рақами Уэльсга қарши ўта қийини ўтган ўйинда ғалаба голини урди [4965]

ЎФА Файзуллаевнинг жароҳати ҳақида маълумот берди [3676]

"Реал" ҳафта якунига қадар бу трансферни расман эълон қилади [2857]

Миллатлар лигаси. Норвегия Дания майдонида суперкамбэк амалга оширди [2688]

Миллатлар лигаси. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум [2589]

«Қўқон-1912» ҳужумчиси Африка Миллатлар кубоги саралашида Возинья қўриқлаётган Кабо-Верде дарвозасига гол урди (+Видео) [2564]

"Реал" Ла Лига билан миллиардлаб евролик келишув бўйича судда устун келди [2530]

"Реал" 2027 йил ёзида ҳимоя чизиғида катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи [2208]

Ўртоқлик ўйини. Саудия Арабистони - Ўзбекистон - 1:2 (видеошарҳ) [1853]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик