Кириш Регистрация
23/11 00:45 Аталанта 4-4 Интер
23/11 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
23/11 18:45 Нефтчи 2-2 Ал-Ҳилол
23/11 21:00 Ал-Айн 1-1 Истиқлол
23/11 21:00 Аш-Шамол 3-2 Ал-Аҳли (СА)
23/11 21:00 Трактор 1-5 Ал-Васл
23/11 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Пахтакор
23/11 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Ғарафа
24/11 00:45 Монца - Фиорентина
24/11 01:00 Леванте - Эльче
24/11 01:00 Брентфорд - Эвертон

"МЮ"нинг тор-мор этилиши "Ливерпуль" мухлисларида чемпионлик умидини уйғотди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашиш имкониятларига жамоа мухлисларининг ишончи ортиб бормоқда.

Бунга мерсисайдликларнинг 11-турда "Манчестер Юнайтед" устидан қозонган йирик ғалабаси сабаб бўлди. Андони Ираола шогирдлари ўз майдонида принципиал рақибини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

The Touchline тарқатган маълумотга кўра, ушбу натижадан кейин "Ливерпуль" ишқибозлари жамоа 2026/2027 йилги мавсумда АПЛ чемпионлиги учун жиддий кураша олишига ишона бошлаган.

Мухлисларнинг фикрича, футболчилар испаниялик мутахассиснинг тактик талабларини ўзлаштириб, унинг ўйин фалсафасини майдонда тўғри амалга оширишга киришган. "Манчестер Юнайтед"га қарши ишончли ғалаба эса бу борадаги ижобий ўзгаришларнинг белгиси сифатида баҳоланмоқда.

Айни пайтда "Ливерпуль" Англия чемпионатининг 11 туридан кейин 21 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мерсисайдликлар пешқадам "Арсенал"дан етти очко ортда бормоқда.

Киритилди: 13:42, 23.11.2026.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик