"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани жамоанинг жароҳат олган футболчилари қачон майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Мюнхенликларнинг ҳужумкор футболчиси Майкл Олисе Бундеслигада "Кёльн"га қарши учрашувда жароҳат олган. Октябрь ойидан буён майдонга тушмаётган Луис Диас эса яқинда машғулотларга қайтди.
Компани бир қатор ўйинчиларнинг тикланиш жараёни ижобий кечаётганини таъкидлади.
"Жамол Мусиала ва Луис Диас яқин икки ҳафта ичида тўлиқ тикланишига умид қиляпмиз. Альфонсо Дэвис ва Серж Гнабри борасида ҳам шундай умиддамиз.
Олисе ҳам имкон қадар тезроқ сафга қайтишига ишонаман. Умуман олганда, тез орада таркибимиз яна одатдаги ҳолатига келади, дейиш мумкин.
Кейн ва Сайбарига тикланиш учун кўпроқ вақт керак бўлади. Ўзингиз билганингиздек, Нойер ҳам тез орада қайтмайди.
Луис Диас жароҳатдан кейин майдонга 20 дақиқага тушиб, дарҳол учта гол уришини кутмаяпмиз. Яқинда сафга қайтган ва ҳали энг яхши формасига кирмаган футболчиларга сабр билан ёндашиш керак", — деди Компани матбуот анжуманида.
"Бавария" 25 ноябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида Франциянинг "Лилль" клубига қарши сафарда майдонга тушади.













