"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигасида "Сабаҳ"га қарши учрашув олдидан Пау Кубарсининг ҳолатига ойдинлик киритди.
Яқинда жароҳатидан тикланган испаниялик ҳимоячи ўтган дам олиш кунларидаги учрашувни тўлиқ захира ўриндиғида ўтказган эди.
Фликнинг таъкидлашича, Кубарси майдонга қайтишга тайёр, бироқ мураббийлар штаби унинг тикланишига яна бироз вақт ажратиши мумкин.
"Кубарси ўйнашга тайёр. Жиддий ёки хавфли ҳеч нарса содир бўлмаган. Аммо эҳтимол, унга тикланиш учун яна бироз кўпроқ вақт берамиз.
Эртага Кубарси асосий таркибда майдонга тушмайди, лекин ўйин давомида жамоага ёрдам беришга тайёр бўлади", — деди Флик матбуот анжуманида.
"Барселона" 25 ноябрь куни Чемпионлар лигасида Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубига қарши сафарда ўйнайди.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.













