Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Футбол шарҳловчиларининг кулгули иборалари

Баҳо:
+1 | -

Футбол шарҳловчилари шарҳ жараёнида билиб-билмай бир-биридан қизиқарли ибораларни ишлатиб туришади. "Оила даврасида" газетасида шарҳловчиларнинг кулгули ибораларига оид мақола чоп этилди. қуйида ана шу қизиқарли ибораларни ўқишингиз мумкин.

— Ўйин бошланишига беш дақиқа қолди: ҳисоб ҳамон 0:0.

— Бу форма ҳужумчининг омадли либоси! Мана ўн беш йилдирки, у мана шу либосни ечмайди!..

— Шундай кучли ва хавфли рақибга гол урганидан хурсанд бўлиб, дарвозага осилиб қолди!

— Виалли ён чизиқдан рақиб оёқлари билан бирга чиқиб кетди.

— Пер Луижи Коллина сукут сақлаяпти. Буни ҳатто мен ҳам эшитяпман.

— Ай-яй-яй-яй-яй! Фикримга қўшиласизми?

— Шведлар бош мураббийининг кўзларидан бахт ёшлари оқмоқда... Э, йўқ, ёрдамчиларидан кимнингдир қўли унинг кўзига кириб кетибди.

— Маминов Сергей Гашкиннинг оёқларидан фойдаланиб тўпни чиқариб юборди.

— Зарба жуда кучли бўлди. Тўп ҳимоячининг бошига тегди. Агар унинг ичида мия бўлса, чайқалган бўлиши мумкин.

— Акопянц бугун ҳамма жойда кўринмоқда — ҳозиргина рақиб дарвозасига ҳужум қилганди, энди ўз дарвозаси олдида юмалаб ётибди.

— Негадир мен Оуэнни йўқотиб қўйдим. Майдонда ҳам йўқ, ўриндиқда ҳам кўринмаяпти. Бирор жойга яшириниб олдимикан-а?

— Титов австрияликдан пас қабул қилиб олди. Жуда яхши тўп узатиш. Ўзимизникилардан бунақасини олиш қийин.

— Ён чизиқ ҳаками чиройли ҳолатлар кўрсатмоқда. Аввал балет билан шуғулланган бўлса керак.

— Бу тўп узатиш трибунада ўтирган бирор таниш ёки яқин одамга бўлса керак.

— Ҳимоячилар ортда қолиб кетишди ва ҳужумчи дарвозабонни хотиржам нишонга олди.

— «Машъал» «Пахтакор» қанча гол урган бўлса, шунча тўп киритди. Яъни бирорта ҳам эмас.

— ...ва бизнинг ҳужумчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди! Ҳакам нима демоқда? Ҳакам бугун ташқарида ҳаво анча совуқ ва шунинг учун ерда узоқ ётмаслик керак, дейди.

— Ҳакам огоҳлантириш берди: колумбияликлардан тўпни олиб қўймаслик керак, улар ҳам футбол ўйнаш учун келган.

— Ўйинчилар жуфт-жуфт бўлишди ва ҳаракатлана бошлашди.

— Тўп ўзи учун махсус тайёрлаб қўйилган дарвоза тўрига бориб тушди.

— Мана, ўттиз еттинчи дақиқа тугаши билан дарҳол ўттиз саккизинчи дақиқа ҳам бошланди.

— БАА футболчилари безгак касаллиги тутқаноғини намойиш қилиб беришяпти. Бу мухлисларга ёқди ва улар ўз жамоасини қўллаб-қувватлай бошладилар.

Манба: Furkat.uz
Киритилди: 18:47, 27.04.2015.
Ўқилди: 9023 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7264]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3738]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3674]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3128]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2909]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2802]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2794]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2767]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2362]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2051]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.