Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ФИФА аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон 45-ўринда

Баҳо:
+ | -

ФИФА аёллар терма жамоаларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтингида 45-ўринда, Осиё қитъаси рейтингида эса 10-ўринда бормоқда.

Осиё Қитъаси рейтингини эса Канадада якунига етган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалчиси Япония терма жамоаси бошқармоқда. Осиёнинг энг кучли терма жамоаси айни дамда жаҳон рейтингида 4-ўринда бормоқда. Қитъа рейтингида Япониядан кейинги ўринларни КХДР (8) ҳамда Австралия (9) терма жамоалари эгаллаб туришибди. 

Қайд этиш лозим, Канадада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этган Осиёнинг 4 терма жамоаси жаҳон рейтингида кўтарилишга эришган - КХДР, Австралия, Хитой ҳамда Жанубий Корея. Япония терма жамоаси эса ўз ўрнида қолган. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса аввалги ойдаги рейтингидан бир поғона пастга тушган.

Аёллар терма жамоалари ўртасидаги янги рейтингида эса АҚШ терма жамоаси пешқадамга айланди. Канадада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ғолиблари рейтингда Германия терма жамоасини ортда қолдириб пешқадамликни қўлга олишди. Кучли учликдан шунингдек Франция терма жамоаси ўрин олган.

Осиё Қитъаси рейтингида эса кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олган:

1. Япония (4).
2. КХДР (8).
3. Австралия (9).
4. Хитой (14).
5. Жанубий Корея (17).
6. Таиланд (30).
7. Ветнам (35).
8. Хитой Тайпейи (39).
9. Мьянма (43).
10. Ўзбекистон (45).

Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:32, 11.07.2015.
Ўқилди: 5239 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.