Adidas компаниясининг ижрочи директори Герберт Хайнер УЕФАнинг амалдаги раҳбари Мишель Платини ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг ўрнини босиш учун асосий номзод эканлигини айтди.
"Мен Платини мавжуд номзодлар орасида энг муносиби деб биламан. У УЕФА раҳбарлиги даврида аъло даражада иш олиб бормоқда", дейди Хайнер Yahoo1 Sports нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, adidas компанияси 1970 йилдан буён жаҳон чемпионатлари учун тўплар ишлаб чиқаради. Компания 2013 йилда ФИФА билан шартномасини 2030 йилгача узайтирганди.
ФИФАнинг янги президентини аниқлаш учун сайлов 2016 йилнинг 26 февралида бўлиб ўтади.