Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтадаги энг яхшиларга ноодатий “Оскар” совринини тақдим этган эдик. Ушбу ҳафтада сешанба ва чорашанба кунлари яна бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Биз анъанамизга содиқ қолган ҳолда яна ҳафта фаолларини “тақдирлаймиз”.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши сериал: Ева Карнейро “Челси”дан кетди
Бу сериал август ойидан буён мухлислар ҳукмига ҳавола қилиниб келаётган эди. Ниҳоят сериал ўз якунига етди. Худди “Сенга ошиқман”га ўхшаб. Карнейро хоним Моуриньо билан жанжаллашганидан сўнг, мураббий ва жамоанинг ишлари орқага кета бошлади. Оқибатда Евани яна жамоага қайтаришга ҳаракат қилишди. Бироқ бош қаҳрамон ролини ижро этган шифокор кетишга қарор қилди ва сериал тугади! Ҳар ҳолда ҳозирча!

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши комедия
“Лион” ва “Марсель” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг “Лион” ярим ҳимоячиси Матё Вальбуена ўзи билмаган ҳолда комедия филмда рол ижро этиб қўйди. Гап шундаки ўйиндан сўнг бир мухлис футболчи билан суратга тушишни таклиф қилди, аммо бунинг ўрнига у видео суратга ола бошлади. Шундан сўнг мухлис Валбуенага қараб "Оппоғой қани? деди". Бу билан мухлис футболчининг бўйини назарга тутган эди. Мазкур комедия бир зумда интернет бўйлаб тарқалиб кетди ва анча машҳурликка эришди.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши рекорд
Ҳафта рекорди “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Обамеянгга тегишли бўлди. Иқтидорли ҳужумчи Бундеслиганинг дастлабки 6 турида ҳам гол уриб ўзига хос рекорд ўрнатди. Таққослаш учун ушбу мавсумда Месси 2, Роналду эса бор йўги бир ўйинда гол уришди холос.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши трюк
Ушбу номинация ғолиблиги Роберт Левандовскига насиб этди. Полшалик “актёр” “Волфсбург”га қарши ўйиннинг 60 дақиқасида шу қадар ажойиб трюк ижро этиб гол урдики, унга ғолибликни беришдан бошқа иложимиз ҳам қолмади.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши филм
Бу ҳафтада негадир юқори даражадаги “филм”лар кам бўлди. “Атлетик” – “Реал” (1: 2) учрашуви анча муросасиз кечди. Карим Бенземанинг “дубл”и эвазига ғалаба қозонган Мадридликлар ниҳоят узоқ кутилган натижага эришдилар. Яъни “Реал” турнир жадвалида карвонбошиликни қўлга олди.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши сценарий
“Бавария” – “Волфсбург” 5: 1. Мазкур “фильм”нинг 1-қисми бироз зерикарли бўлди. Бироқ иккинчи серияси ДАХШАТ бўлдида ўзиям. Ҳар қандай сценарист ҳам бундай сценарий ёзишни орзу қилса керак. Филм аслида 90 дақиқа давом этди. Бироқ унинг энг кулминацион нуқтаси 9 дақиқа давом этди холос. Бу вақт ичида томошабинлар шунчаки фантастикага гувоҳ бўлишди.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Наҳотки?!
Бу ҳафта “Барселона” учун анча ёмон ўтди. Луис Энрике шогирдлари Вигода “Селта” меҳмони бўлиб йирик 1: 4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бундай натижани ҳеч ким кутмаган эди. Энг қизиғи “Барса” охирги 9 ўйинда учинчи маротаба ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқмоқда. Энрике ҳимоя чизиғини мустаҳкамласа бўлмайдиганга ўхшаяпти.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши комик актёр
Ўтган ҳафтада берилган “Оскар”лар пайти “Барса” посбони тер Штеген Нойерга ўхшашга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган эдик. Йўқ адашибмиз, энди “Бавария” кипери Штегенга ўхшашга интиляпти экан. Нойер “Волфсбург”га қарши баҳсда ўз анъанасига содиқ қолиб дарвозасини 50 метрча ташлаб олдинга чиқиб кетди ва қўпол хатога йўл қўйди. Яхшиямки меҳмонлар футболчисининг тепган тўпи дарвоза устунига тегди. Нима бўлганда ҳам Мануел мухлисларни роса кулдириб, ушбу номинацияда тенгсиз бўлди.

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши режиссёр: Эдуардо Берицсо
Бу “режиссёр”ни кўпчилик яхши танимас эди. Бироқ ушбу ҳафтада у анча машҳурликка эришди. “Селта” бош мураббийи “Барселона”ни қандай қилиб йирик ҳисобда мағлуб этиш борасида “Атлетик” устозидан бошқа ҳаммага мастер-класс кўрсатди. Эдуардо Берицсо ҳафта қаҳрамони!

Ҳафта “Оскар”лари кимларга насиб этди? Левандовскидан Карнейрогача…

Энг яхши актёр: Роберт Левандовски
Мазкур номинацияда катта устунлик билан “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ғолибликни қўлга киритди. Полшалик футболчи “Волфсбург”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, қандайдир 9 дақиқа ичида 5 та гол уриб ташлади. Буни кўрган “Голливуд”нинг энг кўп ҳақ олувчи “актёрлари” Месси ва Роналду ҳам ҳижолат бўлиб қолишди.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz


Furkat.uz: Ҳафта “Оскар”лари кимларга топширилади?

Киритилди: 23:33, 25.09.2015.
Ўқилди: 5359 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.