Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Нимжон ўрдакчадан қудратли оққуш

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида РФПЛнинг омадсиз трансфери сифатида қайд этилган Аҳмад Мусо ва Байе Умар Ниассе ҳозирда премьер-лига етакчилари - ЦСКА ва «Локомотив»нинг асосий ҳужумчилари даражасига кЎтарилишди. Айнан уларнинг сермаҳсул Ўйинлари эвазига бу 2 клуб турнир  жадвалини бошқариб туришибди.

Ғолибликдан пайдо бўлганлар

Москва «армиячилари» ва «темир­йЎлчилари»нинг етакчи ҳужумчилари босиб Ўтган йЎл «қора қитъа»нинг бош­қа вакиллариникидан фарқ қилмайди. Бир пайтлари Аҳмад Мусонинг ватандоши Тарибо Уэст Ўз интервьюсида африкалик Ўсмирларнинг келажаги омадга боғлиқ эканини алоҳида таъкидлаб Ўтганди. Дарҳақиқат, қайси ёш футболчига Ўз ватанидаги етакчи жамоалардан, таниқли компаниялар ёки хорижий гранд жамоалар ҳомийлигидаги академиялардан жой олиш насиб этса, Ўз фаолиятини муваффақиятли бошлаб, Европага йЎл олади. Бундай бахтдан бенасиб қолган иқтидор соҳиби эса шаҳарлар Ўртасидаги тезкор курьерликдан нарига Ўтолмай, бЎш вақтларини қумлоқ саҳрода тЎп суриш билан Ўтказишга мажбур бЎлади. Табиийки, у профессионал даражага кЎтарила олмай, қашшоқлигича қолаверади. Бу борада Мусо ва Ниассега омад кулиб боқди: Аҳмад Мусо «Аминчи» академиясининг скаутлари эътиборига тушган бЎлса, Байе Умар Сенегалнинг «Уакам» клуби мутасаддиларига ёқиб тушди. Серфарзанд оилада Ўсаётган ёш футболчи учун бу чинакам бахт эди.

«Уакам» билан чемпионликка эришган Умар Сенегал олимпия терма жамоасига таклиф этилди ва тез орада скандинавиялик мутахассислар эътиборини тортди. Норвегиянинг «Бранн» клуби ҳужумчига ишонч билдирган бЎлсада, уни ижарага олиш билан кифояланди. Шимолликларнинг шубҳаси Ўринли чиқди - жазирама Африкадан аёзли, боз устига, маданияти, турмуш тарзи тамоман Ўзгача бЎлган Норвегияга келган ҳужумчи ишончни оқламади. КЎпинча африкалик иқтидор соҳиблари иккинчи имкониятни қЎлга киритолмай, ортга қайтишга мажбур бЎлишарди. Бироқ Байега яна омад кулиб боқди - Туркиянинг «Оқҳисор Беледиеспор» клуби уни Ўз сафига таклиф этди. қолаверса, у ердаги об-ҳаво шароити Сенегалдагига анча яқин, футболи ҳам рисоладагидек. Шу боис, Ниассе илк мавсумдаёқ 15та тЎп киритди, жамоадошларининг голларига ассистентлик қилди. Натижада «Локомотив» мутасаддиларининг назарига тушди. ТЎғри, аввалига африкалик нотаниш футболчи учун каттагина маблағдан воз кечган «Локо» жиддий тан-қидлар остида қолди. Аммо тез орада бу айбловлар асоссиз экани ойдинлашиб қолди - Мусодан фарқли Ўлароқ, Ниассе қисқа вақт ичида Ўз Ўрнини топди.

Слуцкий услуби

Байе Умар хусусида билдирилган фикрларни Аҳмад Мусога ҳам бемалол қЎллаш мумкин - тажрибасиз, устоз кЎрмаган, қулай вазиятларни кЎкка совурадиган... қисқаси, техника ва тактика бобида бир талай камчиликлардан холи бЎлмаган «югурдак». Тезлиги ва керакли жойга зарур пайтда етиб бориш қобилияти эвазига Аҳмад Нигерия чемпионатида энг яхши тЎпурар номига даъвогарлик қилганди. Шу тариқа у терма жамоадан таклиф олди. Голландия чемпионати эса тЎпурарларга юз фоизли шароит яратиб бериши билан ном қозонган. Орқа чизиқда тЎп суришга мажбур бЎлган Мусо сермаҳсул Ўйинлар кЎрсата олмади, лекин техник ва тактик маҳоратини ошира олди. Шу боис, нафақат ЦСКА, балки бир қатор Европа клубларининг ҳам эътиборига тушди. ТЎғри, улар шунчаки қизиқишдан нарига Ўтмадилар, «армиячилар» эса таваккалга қЎл уришди. Аввалига Аҳмад учун сарфланган маблағ Ўзини оқламайдигандек туюлганди. Гарчи ҳужумчи «Реал» ва «Зенит» дарвозаларини ишғол этиш орқали Россиядаги фаолиятини муваффақиятли бошлаган бЎлса ҳам. Чунки Аҳмад баҳорги босқичнинг қолган беллашувларида Ўзини кЎрсата олмади. Фақат Нецид билан Думбия жароҳат туфайли сафдан чиққач, Мусо ҳужум чизиғи марказида Ўйнаш имконини қЎлга киритди. Шу тариқа ҳужумчи жамоа мухлислари ва Леонид Слуцкийни «юрак Ўйноғи» дардига гирифтор қилди. ТЎғри, кЎплаб голларга муаллифлик қилди, лекин кЎкка совурилган имкониятлар улардан бир неча баробар кЎпроқ эди. Шу Ўринда «армиячилар» бош мураббийининг сабр-қаноатига тасанно айтмасликнинг иложи йЎқ - ҳатто Сейду жароҳатдан фориғ бЎлган, Вагнер жамоага қайтган паллаларда ҳам Мусони захирага михлаб қЎймади, тегишли кЎрсатмаларни берган ҳолда майдонга туширди. Ганс Христиан Андерсеннинг машҳур эртагида нимжон Ўрдакчанинг қудратли оққушга айланишига табиатнинг Ўзи сабабчи бЎлса, Аҳмад Мусони шахсан Леонид Слуцкий РПЛнинг энг яхши ҳужумчилари қаторига олиб чиқди. ТЎғри, форвард ҳозир ҳам бир қатор жузъий камчиликлардан холи эмас. Аммо 3 йил аввалги Аҳмад Мусодан тамоман фарқ қилади. Ҳозир у Думбиянинг Ўринбосари эмас, мустақил равишда учрашув тақдирини ҳал қилмоқда, ЕЧЛда ҳам гол уришга эришди!

Гуд Бай!

Ниассенинг Россиядаги фаолияти ҳам Мусонинг «рельс»идан кетмоқда. Ягона фарқи шундаки, у ёш борасида Аҳмаддан каттароқ. Москвага келганига бир йилдан сал кЎпроқ вақт бЎлди. Яъни, Ўз Ўйинини топиб олиши учун ЦСКА вакили 3 йилдан кЎпроқ сарфлаган бЎлса, «темирйЎлчилар» ҳужумчиси замонавий локомотив тезлигида камолотга эришмоқда. Трансферда жонбозлик кЎрсатган Леонид Кучук ҳам, унинг Ўрнини эгаллаган Миодраг Божович ҳам Байега Ўйнаш имконини беришганди. Ниассе захирадан майдонга тушиб 2та гол урганидан кейин мураббий ишончига киргандек туюлганди. Бироқ «Спартак» билан бЎлган дербидан кейин яна захирага «чЎкди». Чемпионатнинг ҳал қилувчи босқичида «Локо» тушкунликка юз тутди. Сенегаллик легионер иложсизликдан майдонга туширилди. Охир-оқибат, кЎпчилик мухлислар ёзда Ниассе жамоани тарк этишини тахмин қила бошладилар. қишки трансфер мавсумида «Локо» яна бир ҳужумчи - Шкулетични харид қилгач, тахминнинг амалга ошишига шубҳа қолмади. Бироқ Россия кубоги турнирининг финалида захирадан майдонга тушган Байе ҳисобни тенглаштириб, жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қЎшди. Шундан кейин Игорь Черевченко унга ишонч билдирди.

Шунга қарамай, йиғинларда захирадан тушишни давом эттирди. Янги мавсумни ҳам асосий таркибдан ташқарида бошлади - аввалига дисквалификация, кейин эса мураббийнинг қарори бошланғич таркибдан жой олишига халал берди. У илк марта «Урал»га қарши Ўйинда иштирок этиб, дебютини гол билан нишонлади. Кейин «Уфа», «Краснодар», «Крилья Советов» ва ЦСКА дарвозаларини забт этди! Энди «Локо» мухлислари уни яхши маънода таний олмаяптилар: «Бу Ўша бЎш-баёв, қулай вазиятларни голга айлантира олмайдиган ношуд Ниассеми?!». Ҳа, аввалги Байедан асар ҳам қолмаган. Айтганча, қаҳрамонимиз ЕЛ доирасида «Спортинг» дарвозасини ишғол этиб, «темирйЎлчилар»нинг ишончли ғалабаси (3:1)га муносиб улуш қЎшди. Яшавор, Мусо, баракалла Байе!

Манба : Championat.com, C.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:48, 06.10.2015.
Ўқилди: 2625 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.