Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Никлас Бендтнер:«Лаудруп «Спартак»ка чорлаганда кўнмаганман»

Баҳо:
+ | -

Даниялик 27 ёшли футболчи Никлас Бендтнер асосий вақтини «Вольфсбург» захира Ўриндиғида Ўтказмоқда. Шунга қарамай, унинг номи мухлислар тилидан тушмайди. Жаҳон футболининг энг латифабоп футболчиси (Марио Балотелли билан бир қаторда) «ССФ»га интервью бераркан, дЎсти Аршавин, Россияга келиши ва «Лорд» лақабини қандай орттирганига алоҳида тЎхталди.

«Салом, Аршавин! Ишлар қалай?»

- 2009 йилда айтган сЎзларингизни тез-тез эслатиб турса керак: «Кейинги 5 йилда премьер лиганинг дунё миқёсидаги энг яхши тЎпурари бЎлмоқчиман».

- Ҳа, бу ҳақда кЎп эшитаман.

- Терма жамоангиз таркибида урган 29та голингизни ҳисобга олсак, сиз чиндан ҳам дунё миқёсидаги футболчисиз. Ҳар ҳолда, бу борадаги статистикангиз Кавани, Левандовски ёки Тевесникидан яхшироқ. Бу кЎрсаткичнинг клубда ҳам такрорланишига нима халал беряпти?

- Барчаси Ўйин амалиётига боғлиқ. Дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушганда, Ўзингни кЎрсатиш учун имконият кЎпаяди. Жорий мавсумда «Вольфсбург» таркибида қанча Ўйнадим? 100 дақиқадан салгина кЎпроқ бЎлса керак. Барча Ўйинларда 2-бЎлимдагина сафга қЎшилдим, шунга қарамай, 3та гол урдим.

- «Бавария»га қарши суперкубок баҳсидаги пенальтини ҳам қЎшганда - 4та.

- Доим бошланғич таркибда Ўйнашни хоҳлайман, аммо  мураббий менда фақат захира футболчисини кЎраётганидан афсусдаман. Агар барчаси Ўзимга боғлиқ бЎлганида, ҳар бир учрашувда 90 дақиқа Ўйнардим.

- Дитер Хеккинг апрель ойидаги қилмишингиздан ҳамон дарғазаб экан. Бунга нима дейсиз?

- Мазкур масалада мураббийга мурожаат этганингиз маъқул.

- Лекин сиз чиндан ҳам Ўшанда машғулотга 1 соат кеч қолгандингиз-ку?

- Бу мавзуда айтадиган бошқа гапим йЎқ. Зеро, ҳеч ким менга бошланғич таркибда майдонга тушмаслигим сабабини тушунтирмаяпти.

- ЦСКАга қарши баҳс олдидан бундеслига ва Россия чемпионати даражасини қиёслаш қизиқлигини айтдингиз. Балки энди Россияга йЎл оларсиз?

- Бундай саволларга доимо «Нима учун йЎқ?», қабилида жавоб қайтараман. Хотирам алдамаса, Ўз вақтида менда Россияга кЎчиб Ўтиш варианти бЎлган.

- Ўшанда Лаудруп сизни «Спар-так»ка таклиф қилганди-а?

- Менимча, шундай. Лекин розилик бермагандим, боиси Ўшанда «Арсе-нал»да бахтли эдим. Ҳозир эса эҳтимол, бошқача жавоб берган бЎлардим. Россияда тЎп сураётган танишларим РФПЛнинг даражаси ҳақида доимо ижобий муносабатдалар. Бу юртда футбол тажрибаси Ўта юқорилигини айтишган.

- Руслар орасида танишларингиз борми?

- Мен яхши танийдиган ягона рус футболчиси Санкт-Петербургда яшайди. У яқин дЎстим Аршавиндир.

- Гаплашиб турасизларми?

- «Арсенал»дан кетганидан сЎнг мулоқот қилмадик. У ажойиб йигит.

- Андрей интервью  чоғида сизни Ники деб атайди. ХЎш, сиз уни ким деб чақирасиз?

- Аршавин.

- Фақат шу ном биланми?

- Ҳа. «Салом, Аршавин! Ишлар қалай?». Унинг «Энфилд»да урган 4та голи барчамизни лол қолдирганди. Бу юксак даража. Ўзим эса 3тадан ортиқ тЎп киритмаганман.

 

«ҳой йигит, сен шок

ҳолатидасан»

- Аршавин ҳақида у «Арсенал»га Ўтган заҳоти гапирганингиз ёдингиздами?

- 6 йил аввал айтилган гапларни ёдда сақлаб қолиш мумкинми?

- Тhе Dаilудан иқтибос келтираман: «Аршавинни ҳеч қачон кЎрмаганман ва шу боис, у қандай футболчи эканлигини билмайман. Евро-2008ни томоша қилмадим».

- Ўша чемпионатни кузатганим аниқ. Ўз-Ўзидан, Аршавиннинг қандай футболчи эканлиги ҳақида тасаввурга эга эдим. Журналистлар доимо менинг сЎзларимни нотЎғри талқин қилишади. Бир пайтлари Данияда чоп этиладиган нашр­га интервью берарканман, ёшлигимда «Барселона» ёки «Реал»да Ўйнашни орзу қилганимни айтгандим. Инглиз газеталари эса бу сЎзларимни Ўзларича таржима қилишди ва «Келгуси трансфер ойнасида Бендтнер «Барселона» ёки «Реал»га кЎчиб Ўтмоқчи» қабилида хабарлар чоп этишди.

- Кулгили.

- Албатта, айниқса, Ўшанда «Арсенал» захирасида Ўтирганимни инобатга олсак...

- Автоҳалокатга учраганда эгнингиздаги кийимларни ечганингиз ҳақидаги воқеа ҳам Ўйлаб топилганми?

- ЙЎқ, буниси ҳақиқат. Ўшанда 21 ёшда эдим. Машинадан тушдим. Адреналин кучлилик қилганидан, атрофимда нималар юз бераётганини англолмасдим. Шунчаки жиддий жароҳат олмаганимни билмоқчи эдим, холос. Кийимларимни ечдим, синган кЎзгуга нигоҳ ташладим. Бирдан рЎпарамдаги киши «Ҳой йигит, сен шок ҳолатидасан», деди. КЎчада қип-яланғоч йигитни кЎрган одамдан яна нима кутиш мумкин? «ЙЎқ, - дедим мен. - Бирор ерим жиддий жароҳатланмадимикан, деб қараяпман». Бир неча кундан сЎнг шифокор тиззамдан 1 см. катталикдаги шиша бЎлагини чиқариб олди. У оёғимга шу қадар чуқур кирган эканки, ҳатто қон ҳам чиқмади.

 

«Мени дунёдаги энг буюк инсон, деб ҳисоблайдиганларга ҳам дуч келаман»

 - Имиджингиз халақит бермаяптими?

- қайси имиджни айтяпсиз?

- Ҳаётингизни барбод қилиб , фаолиятингизни елга совураётган «истеъдод»ингизни назарда тутяпман.

- Ҳамманинг Ўз нуқтаи назари бор. Данияда: «Денгизни тақсимлаётган одам» деган ибора мавжуд. Онам менинг шундайлар тоифасидан эканлигимни айтарди. Кимдир мени яхши кЎради, бошқа бировнинг кЎргани кЎзи йЎқ. Баъзан мени дунёдаги энг буюк инсон, деб ҳисоблайдиганларга ҳам дуч келаман. Шунингдек, Никлас Бендт­нерга айниган тухум отишга тайёрлар ҳам бор.

- Айниқса, ижтимоий тармоқларда...

- Баъзида мен ҳақимда «Твиттер»да нималар ёзишаётганини Ўқийман. Жавоб ёзиш истаги ҳам пайдо бЎлади! Шундай қиламан ҳам. Enterни босишга келганда эса, «бундан нима наф?», деб Ўйлаб қоламан ва қайдларимни Ўчираман. 5 йил аввал Ўзимни босиб туролмасдим.

- Улғайибсиз-да?

- Ортиқча нохушликларнинг нима кераги бор? Баъзида тилни тийиш ҳам фойдали. Бундан ташқари, Ўғлимни Ўкситмоқчи эмасман. У мен билан фахрланишини истайман.

- Инстаграмдаги суратларингиз-чи?

- Нимаси ёқмаяпти? Инстаграмни яхши кЎраман - ажойиб ихтиро. Мен очиқкЎнгил инсонман, қувноқ суратларни ёқтираман.

«Лорд» лақаби қаердан пайдо бЎлганини билмайман»

- Инстаграмдаги суратларингиз остида қолдирилган фикрларни ҳам Ўқийсизми?

- Баъзида.

- Минглаб кишилар  расмингиз тагига «Лорд» сЎзини ёзиш учунгина киришади. Бу ғалати эмасми?

- Чиндан ҳам, менинг шахсимга бу даражада кЎп эътибор ажратилаётганидан таажжубдаман. Айримлар интернетда қимматли вақтларини беҳуда сарфлашмоқда. Шахсан менда бошқа муҳим ишлар бисёр.

- Нима учун сизни «Лорд» деб аташади?

- ТЎғрисини айтсам, бу лақаб қаердан пайдо бЎлгани ва унга қандай муносабат билдиришни билмайман. Балки ҳазил сифатида қабул қилиш керакдир? Ёки ҳаммаси жиддиймикан? Ҳозирча мазкур масалада ягона қарорга келганимча йЎқ. Бу - ёшларга хос хусусият. Уларга шунчаки, Лорд Бендтнер атамасининг жарангдорлиги ёқади.

- Чиндан ҳам Ўта жарангдор эшитиларкан.

- қЎшиламан. Аммо барибир, буни тушунмайман. Одамлар менинг номимга бирорта аччиқ сЎз айтишдан кЎра, бош-қа фойдалироқ иш билан шуғулланишса яхши бЎларди. Масалан, бирор буюм коллекциясини тЎплашсин.

- Ўзингизчи, коллекционермисиз?

- Ҳа, шляпаларни йиғаман. Улар жуда кЎп, қанчалигини ҳатто Ўзим ҳам билмайман. Айримларини Вольфсбургда кийсам, бошқалари Лондондаги квартирамда навбатини кутади. Копенгагенда ҳам коллекциям бор.

- «Вольфсбург»да сиз каби модага берилганлар кЎпми?

- Костюм кийишни жуда ёқтираман. Ҳатто олдинлари машғулотларга ҳам пЎрим либосда келардим. Аммо айрим клубдошларимнинг муносабатини кЎриб, ҳаддан ошганимни тушундим. Шундан сЎнг соддароқ кийинишга қарор қилдим. Энг сЎнгги урфдаги либосларимни Лондонда қолдирганман. У ерда доимо шундай кийиниш керак.

Рақамлар тилга кирганда...

 

Ёши: 27да

БЎйи: 191 см.

Вазни: 83 кг.

Натижалари: «Арсенал» либосида 171та баҳсда майдонга тушиб, 47та гол урган (2005-2006, 2007-2011, 2013-2014); «Бирмингем» таркибида 48та Ўйинда иштирок этиб, 13та тЎп киритган (2006-2007, ижара). Шунингдек, «Сандерленд» (2011-2012 йиллар, ижара, 30та Ўйин, 8та гол), «Ювентус» (2012-2013, ижара, 11 баҳс), «Вольфсбург» (2014, 33та Ўйин), Дания терма жамоаси сафида (2006 йилдан буён, 65та Ўйин, 29та гол) майдонга тушган.

Фаолияти давомида: 4та мукофотни қЎлга киритган: Италия чемпионлиги, Англия кубоги, Германия кубоги, Германия суперкубоги. 1 марта Даниянинг йил футболчиси деб топилган (2009).

Transferмаrкt.dе маълумотларига кЎра: Никлас Бендтнернинг трансфер баҳоси - 2,5 млн. еврони ташкил қилади.

Футболчидан лордга айланиш: НИКЛАСнинг шЎхликлари тарихи

*** 2009 йили Бендтнер афсонавий интервьюси орқали омма эътиборини тортди: келгуси 5 йилда премьер-лиганинг энг яхши тЎпурари ва жаҳон миқёсидаги футболчига айланиш орқали танқидчилар оғзини ёпишни ваъда қилди. Эътиборлиси, катта футболдаги 10 йиллик фаолияти давомида «Бирмингем» таркибида чемпионшипнинг бир мавсумида 10та гол урди.

*** Ўша йил баҳорида «папарацци»лар эсдалик суратни тарихга муҳрлашди: қЎриқчилар Бендтнерни тунги клубдан  ғирт маст ҳолатда олиб чиқишаётганди. Воқеа ЧЛда «МЮ»дан мағлубият қабул қилинганидан сЎнг юз берди.

*** 2009 йил сентябрида Бендтнер «Арсенал»нинг Хартфордширдаги базасига кетаётиб машинасини дарахтга бориб урди ва нархи 120 минг фунтлик Aston Маrtinни яроқсиз ҳолга келтирди. Полициячиларнинг сЎзларига қараганда, ҳайдовчи мЎъжиза туфайлигина жиддий жароҳатлардан сақланиб қолган.

*** Бендтнер бир қанча вақт даниялик баронесса Каролин Флеминг (Ўзидан 13 ёш катта) билан учрашиб юрди ва ҳатто фарзандли бЎлишга ҳам улгурди. Аммо чақалоқ дунёга келганидан сЎнг 7 ҳафта Ўтар-Ўтмас, бу жуфт­лик ажралди. қироллик оиласига яқинлик ва Ўзига ҳаддан зиёд бино қЎйиш футболчига «Лорд» лақаби берилишига сабаб бЎлди, деган фикрлар ҳам йЎқ эмас.

*** 2011 йил декабрида Бендтнер Копенгагенда навбатдаги нохуш воқеага аралашиб қолди. Гувоҳларнинг айтишича, даниялик футболчи маст ҳолда маҳаллий пицца тайёрловчилар олдига кайф ҳолатда келган ва бу ерда кредит карточкалар қабул қилинмаслигидан хабар топгач, мазали егуликнинг бир бЎлагини текинга беришларини сЎраган. Ўшанда футболчининг жонига икки харидор қиз оро киришган - улар Бендтнерга Ўз ҳисобларидан пицца олиб беришган.

*** Евро-2012 давомида Бендтнер бир Ўйинга дисквалификация қилинди ва 100 минг евро миқдорида жаримага тортилди. УЕФА шу тариқа футболчининг Ўзига хос рекламасига муносабат билдирди: ҳужумчи Португалия терма жамоаси дарвозасига урилган голни нишонларкан, Британиянинг таниқли букмекерлик компанияси номи ёзилган майкасини кЎз-кЎз қилганди.

*** 2013 йилнинг мартида Бендтнер автомобилни ҳушёр ҳолатда бошқармагани учун 147 минг доллар миқдорида жаримага тортилди ва 3 йил муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Копенгаген полицияси томонидан қЎлга олинган чоғда Никласнинг қонидаги алкоголь миқдори меъёрдагидан 3 баравар кЎп эди.

*** 2013 йилнинг ноябрида Бендтнер Ўзи истиқомат қиладиган аҳоли яшаш масканидаги машғулотлар зали эшигини синдиришга уринаётганда  қЎлга олинди. Футболчининг сЎзларига қараганда, у дЎстлари билан бассейнда чЎмилмоқчи бЎлган, аммо эшик очилмагани боис улар мақсадларига етишолмаган. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, воқеа чамаси тунги соат бирларда содир бЎлган.

И.ОБИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:08, 06.10.2015.
Ўқилди: 2047 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.