Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Испания: Бюджет, клуб тарбияланувчилари, ўртача ёш ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мавсумга белгиланган бюджетлар миқдори, таркибларнинг ўртача ёши, легионерлар сони - турли кўрсаткичларни ўз ичига олган таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, Испания чемпионати анча «нотекис». Умуман олганда, ушбу таҳлилда қуйидаги саволларга жавоб изланди:

- Энг «кекса» ва ёш таркиб қайси жамоаларга тегишли?

- Легионерларга нисбатан лимит қатъийлашган тақдирда, қайси клублар қийналиб қолишади?

- Қайси жамоа ўз тарбияланувчилари ҳисобига кун кўрмоқдаю, қай бири бутун чемпионатни «боқмоқда»?

- Қайси клублар ўз таркибларини кескин янгилашди?

- Қайси клуб энг камтарин бюджетга эга?

Энди таҳлил натижаларини баён этишдан олдин баъзи изоҳларни келтириб ўтамиз?

1. Асосий жамоа «заявка»си эътиборга олинган. Клубларда футболчилар сони турлича, шунинг учун барчаси фоиз ҳисобида кўриб чиқилган.

2. «Тарбияланувчи» тушунчаси баҳсли масала ҳисобланади. Таҳлилда жамоанинг ёшлар таркибида камида бир мавсум ўйнаган футболчи клуб тарбияланувчиси сифатида олинган. Эътибор беринг, ёшлар тизими - «Алевина», «Хувенила», «Бенхамина» ва бошқа тоифаларда ўйнашган футболчилар ҳисобга киритилмаган.

3. «Легионер» тушунчаси шуни англатадики, футболчи Испания терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга эмас. Яъни унда Испания паспорти бор ёки йўқлиги аҳамият касб этмайди.

4. «Дебютант» тушунчаси бу футболчининг жамоада илк мавсум ўйнаётганини билдиради. Агар у аввалги йил клубда ижара асосида тўп сурган ва энди тўлақонли шартнома тузган бўлса, янги футболчи ҳисобланмайди. Жамоа филиалидан асосий таркибга илк марта жалб этилган ўйинчи эса, янги мақомида олинган.

Ла-лига жамоалари таркибининг ўртача ёши

«Бетис»нинг энг ёши «улуғ» жамоалардан бири бўлиши олдиндан маълум эди. Зеро, сегундадан чиққан клублар одатда асосан тажрибали футболчиларга таянишади. Тўғри, Хихоннинг «Спортинг» клуби энг ёш таркибга эга. Гап шундаки, астурияликлар охирги 2 йил ичида маҳаллий ёшларга эътиборни жиддий равишда оширишди. «Валенсия» ҳам келажакка умид билан боқмоқда. Таркибидаги футболчиларнинг ўртача ёши атиги 24,2га тенглиги шундан далолат.

Ла-лига жамоаларидаги легионерлар нисбати

Маълумки, Бильбаонинг «Атлетик» клуби азалдан баскониялик футболчиларга таянади. Шундай экан, унинг бу борадаги атиги 4 фоизлик кўрсаткичга эгалиги табиий ҳол. Айни пайт «Атлетик»да ягона легионер футболчи - бу Франция термаси аъзоси Эмерик Ляпорт. Қизиғи, бир вақтлар унинг ҳамюрти Биксант Лизаразю Бильбаода ягона хорижлик саналарди. Легионерлар бўйича ҳисоб-китобда «Реал» ва «Барселона» клубларининг кўрсаткичлари деярли тенг. Лекин ҳар иккисида таркибнинг ярмидан кўпи хорижликлар ҳисобига тўлдирилган. «Малага»га алоҳида қаранг: бу клубда 80 фоиз футболчи легионер мақомида. Аслида малагаликлар яхшигина ёшлар тизимига эгалар, аммо клубнинг араб хўжайинлари академиядан футболчи етишиб чиқишига сабр қилмай, хорижга юзланишмоқда.

Ла-лига жамоаларидаги клуб тарбияланувчилари нисбати

Бу борада ватанпарвар басклар шубҳасиз, етакчи ҳисобланишади. Эътибор беринг, «Барселона»нинг кўрсаткичлари ҳам чакки эмас. «Гранада»га эса фақат ачиниш мумкин. Ушбу жамоада лоақал бир нафар ўз тарбияланувчиси йўқ. «Севилья» ва «Валенсия» клубларида маҳаллий тарбияланувчилар озлиги кишини ҳайрон қолдиради. Ахир уларда яхшигина мактаб бор. Аммо айни пайт натижа муҳим ҳисобланмоқда, чоғи. Ҳа, «Севилья»нинг бошқача тизимда иш юритишини ҳам таъкидлаш жоиз. Андалусияликлар асосан бошқа академиялардан ҳали тайёр бўлмаган ёш истеъдодларни сотиб олишга одатланишган.

Ла-лига жамоаларининг бутун чемпионатдаги тарбияланувчилари нисбати

«Барселона»да таълим олган 32 нафар футболчи Испания примеросида тўп сурмоқда. Улардан 38 фоизи айни пайт «Барселона»нинг ўзида. Шундай хулоса чиқариш мумкинки, «Спортинг» ва «Лас-Пальмас» тарбияланувчиларига бошқа клубларда эҳтиёж йўқ, ҳисоби. «Реал» ва «Валенсия» ёшларига эса талаб юқори. Ҳарқалай, бу жамоалар ўз тарбияланувчилари билан бутун чемпионатни «боқишмоқда». «Атлетик» эса асосан ўзини.

Ла-лига жамоалари таркибининг янгиланиши нисбати

«Эйбар» ва «Гранада» клублари ўз таркибларини  50 фоиздан кўпга янгилашди. «Барселона» эса барқарор таркиби билан мақтана олади. Каталонияликлар бу мавсум Арда Турон ва Алейш Видални қўшиб олишди, холос. Тўғри бунда трансфер тақиқининг таъсири ҳам бор.

 

Ла-лига жамоаларининг ижарага олинган футболчилари нисбати

Ижара шартномаси - бу кучли клублар учун эмас. Асосан «майда» жамоалар шу орқали таркиб шакллантиришади. Умуман, «Гранада», «Хетафе» ва «Эйбар» клубларининг таркиби бир йилдан сўнг яна қайтадан янгиланишини тахмин қилиш мумкин. 4та жамоада эса ижарага олинган футболчи йўқ. Хусусан, «Реал» ва «Барселона»да.

Ла-лига клубларидаги фахрийлар (5 йилдан кўп ўйнаганлар) нисбати

«Валенсия» ва «Севилья» клублари охирги вақтлар ҳар йили етакчи футболчиларини сотишга мажбур бўлишмоқда. Шунинг учун ҳам, уларнинг таркибларида лоақал 5 йилдан буён тўп сураётган футболчилар йўқ, ҳисоби. «Атлетик» ва «Реал Сосьедад»да эса, фахрийларни ниҳоятда қадрлашади. «Реал» ва «Барселона» - Европадаги энг бой клублардан. Шундай экан, улар «ПСЖ», «Манчестер Сити» кабиларнинг мўмай таклифларига сира учмайдилар.

Ла-лига жамоалари бюджети

Бойлар ва камбағаллар - бу абадий мавзу. «Реал» ва «Барселона» бюджети яқин таъқибчилариникидан нақ 4 маротаба кўп. Ўртамиёналар бюджети билан солиштирсак, ўртадаги фарқ 12-13 маротабага етади. Примеронинг энг камбағал жамоаси эса етакчиларникидан нақ 35 маротаба кичик бюджетга эга. Эътибор беринг, «Эйбар»нинг ТВ-ҳуқуқларидан оладиган улуши асл бюджетидан ҳам кўп. Бошқача айтсак, бу клубда ТВ-даромад бюджетнинг нақ 111 фоизига тенг.

Ла-лига фахрийлари

7 йилдан буён битта клубда: Андер Итурраспе («Атлетик»), Жерар Пике («Барселона»), Серхио Бускетс («Барселона»), Дани Алвеш («Барселона»), Велигтон («Малага»), Дуда («Малага»), Давид Кобеньо («Райо Валье-кано»), Давид Сурутуса («Реал Сосьедад»), Иван Куэльяр («Спортинг»)

8 йилдан буён битта клубда: Горка Ираисос («Атлетик»), Маркель Сусаета («Атлетик»), Лауре («Депортиво»), Пепе («Реал»), Марсело («Реал»), Карлос Мартинес («Реал Сосьедад»), Маркель Бергара («Реал Сосьедад»), Альберто Лора («Спортинг»), Роберто Канелья («Спортинг»)

9 йилдан буён битта клубда: Бруно Сориано («Вильярреал»), Йон Ансотеги («Реал Сосьедад»)

10 йилдан буён битта клубда: Серхио Рамос («Реал»), Микель Гонсалес («Реал Сосьедад»), Иманол Агиррече («Реал Сосьедад»)

11 йилдан буён битта клубда: Лионель Месси («Барселона»)

12 йилдан буён битта клубда: Давид Гарсия («Лас-Пальмас»), Хаби Прието  («Реал Сосьедад»)

13 йилдан буён битта клубда: Карлос Гурпеги («Атлетик»), Андрес Иньеста («Барселона»)

17 йил (!)-дан буён битта клубда: Мануэль Пабло («Депортиво»)

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:49, 11.10.2015.
Ўқилди: 2535 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.