Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Кичкина деманг бизни!»

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, Бразилия дунё футболига бир-биридан кучли иқтидорларни етиштиришда етакчи давлатлардан бири саналади. Ушбу мамлакат ҳозиргача не-не юлдузлари билан фахрланмади, дейсиз. Пеле порлаган пайтлардан то Неймарнинг ажабтовур ҳаракатларига гувоҳ бўлаётган ҳозирги даврга қадар қанчадан-қанча футболчилар ўз номларини тарих зарварақларига зархал ҳарфлар билан битишга улгурдилар. Мана, энди янги авлод етишиб чиқмоқда. Sports.ru сайти шуни инобатга олган ҳолда, келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган бразилиялик ёшлардан рейтинг тузди.

10. УОЛАС

Прототипи: Фернандиньо

Амплуаси: таянч ярим ҳимоячиси

Клуби: «Гремио»

Туғилган санаси: 1995 йил 4 апрель

Уолас тўпни олиб қўйишга уста, ўз майдонида коптокка эга чиққач, тезлик билан олдинга интилади. У ҳужумларни ривожлантиради, майдонни яхши кўра билади. «Гремио»да 29 ёшли Майкон билан ўйнаётган йигитчанинг аниқ тўп узатиш бўйича фоиз кўрсаткичи 86га тенг. Бир ой муқаддам «Спорт»га қарши ўйинда Педру Рошега оёғининг ташқи қисми билан голли «пас» берди. Placar журналининг Бразилия чемпионатидаги таянч ярим ҳимоячиларидан тузган рейтингида Уолас олтинчи ўринда қайд этилди.

9. Маркос ГИЛЬЕРМЕ

Прототипи: Виллиан

Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Клуби: «Атлетико Паранаэнсе»

Туғилган санаси: 1995 йил 5 август

Ушбу ёш футболчи «Атлетико Паранаэнсе»даги дебют мавсумини аъло кайфиятда ўтказди. Гильерме 11та гол уриб, жамоасининг энг яхши мерганига айланди. Натижада, U-20 терма жамоаси сафидан жой олиб, Жанубий Америка ёшлар чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эътиборлиси, мазкур турнирда ҳам Маркос 4 марта тўп киритиб, жамоадошлари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этди. Бир неча ҳафта олдин 20 ёшли футболчи «Атлетико» сафидаги 100-ўйинида майдонга тушди. Шу муносабат билан унинг либосидаги «10» рақами олдига яна битта ноль қўшиб қўйилди.

8. НАТАН

Прототипи: Оскар

Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Клуби: «Витесс»

Туғилган санаси: 1996 йил 13 март

2013 йили ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5та гол урган Натан ўтган йили «Атлетико Паранаэнсе»нинг асосий таркибидаги дебютини нишонлади. У тезкор, тўпни қизғонмайди, ҳужумларда техникасини намойиш этади, ҳар икки оёғида бир хил аниқ зарба бера олиш хусусиятига эга. Ёзда «Челси» уни 4,5 миллион еврога сотиб олиб, бир йил муддатга «Витесс»га жўнатди. Натан Голландия клубининг иккинчи жамоасида иккита тўп киритган бўлса, асосий жамоада бир марта зафар қучди.

7. МАРЛОН

Прототипи: Лусио

Амплуаси: марказий ҳимоячи

Клуби: «Флуминенсе»

Туғилган санаси: 1995 йил 7 сентябрь

Бразилия ёшлар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси ўтган йилнинг ёзида «Флуминенсе»да порлади. Рақиб форвардларини тўхтатиш, ўз навбатида, жамоасининг янги ҳужумини бошлашда фаол. Бу айнан бразилиялик ҳимоячиларда қадрланадиган жиҳат. Марлон кам қоида бузади (бир ўйинда 1,3та фол) ва ҳужум ташкил этишда фойдали ҳаракат қилади (Бразилия «А» серияси ҳимоячилари орасида аниқ «пас» бериш бўйича етакчи). 2013 йилгача у таянч ярим ҳимоясида ўйнаган, терма жамоадаги шериги жароҳат олгач эса марказий ҳимоядан жой эгаллади. Айтишларича, «Барселона» Марлонни ўз сафига қўшиб олиш бўйича энг асосий даъвогар бўлиб турибди.

6. КЛЕЙТИНЬО

Прототипи: Робиньо

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Фигейренсе»

Туғилган санаси: 1995 йил 23 октябрь

Бразилия ёшлар термаси форварди ўта эффектли - қанотдан ёриб кириш чоғида уч нафар рақибини доғда қолдириши, қайчи услубида тўп тепиши ёки ажойиб дриблинги эвазига ҳужумга жозиба киритиши мумкин. Клейтиньо гол уришдан кўра, чиройли «пас» узатишни маъқул билади (жорий мавсумда 2та тўп киритиб, 5 марта голга ассистентлик қилган). Тезкорлиги ва техник салоҳияти эвазига вингер ва ҳужумчи ортидаги форвард ролида ажойиб кўринади.

5. Данило БАРБОЗА

Прототипи: Луис ГУСТАВО

Амплуаси: таянч ярим ҳимоячиси

Клуби: «Валенсия»

Туғилган санаси: 1996 йил 28 февраль

Барбоза Бразилия «В» сериясида бир нечта ўйинларни ўтказгач, «Брага»га кетди. Мураббий Сержиу Консейсау ўтган йилнинг сентябрида Данилони авваллари жамоа сардори Куштодиу эгаллаган жойга қўйди. Январда Барбоза 2та гол урди, июнда Бразилия термаси сардори сифатида ёшлар ўртасидаги мундиалга йўл олди. Венгрияликлар дарвозасини ишғол қилди, июлда эса 15 миллион евро эвазига «Валенсия» сафига қўшилди. Ўйинни уқий олиш баробарида боши билан яхши ўйнайди, узоқдан кучли зарбалар йўллайди.

4. ГАБРИЭЛ

Прототипи: Неймар

Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Клуби: «Сантос»

Туғилган санаси: 1996 йил 30 август

Мана саккиз йилдирки, «Сантос»да Неймарнинг издоши сифатида қайд этилади. Габриэл 16 ёшида қадрдон клуби билан шартнома имзолади: келишувда товон пулининг 50 миллион евро миқдорида белгиланиши унинг нечоғли юксак иқтидорга эга эканлигидан далолат. Ўтган йили Габриэл «Сантос» тарихидаги 12 мингинчи голни ургани билан ёдда қолди. Мавсумни чемпионат, штат биринчилиги ҳамда мамлакат кубогида урган 21та голи эвазига жамоа тўпурари сифатида якунлади.

3. МАЛКОМ

Прототипи: Дуглас Коста

Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Клуби: «Коринтианс»

Туғилган санаси: 1997 йил 26 февраль

«Коринтианс»нинг чап қанот вингери ярим йил аввал ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатидаги ёрқин ўйинлари орқали европалик скаутлар оромини ўғирлаганди. Бразилия «А» сериясининг навбатдаги баҳсларида Вагнер Лавга ассистентлик қилиш баробарида, гол уришни ҳам уддалаяпти. «Коринтианс» рақиблари айнан Малкомга нисбатан кўп фол ишлатишади (битта ўйин мобайнида ўртача 2,2 марта). Тезлик, чап оёқ зарбаси, дриблинг ва бош билан ўйнаш салоҳияти - 18 ёшли Малкомнинг Европа футболида ўйнашга тайёрлигидан далолат.

2. ЖЕРСОН

Прототипи: Роналдиньо

Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Клуби: «Флуминенсе»

Туғилган санаси: 1997 йил 25 май

«Барселона» «Флуминенсе»нинг ушбу футболчисини қўлга киритиш учун ярим йил уриниб кўрди. Буни Жерсоннинг отаси ҳам тасдиқлади. Бироқ бир ярим ой аввал «Рома» спорт директори Вальтер Сабатини ёш футболчи билан учрашиб, унга ўз клубининг 10-рақамли футболкасини топширишга тайёрлигини билдирди. Римлик ишқибозлар бу ҳолатни Тоттига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳолашди. Сабатини эса ўз навбатида, айнан шу қарор келажаги порлоқ Жерсонни қўлга киритишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ушбу ярим ҳимоячи чапақай, ғаройиб дриблингга эга, тўп узатишлари ҳам аниқ. У Италияга қишда кўчиб ўтиб, ярим йилни «Болонья»да ўтказади. «Рома»га эса бир йилдан сўнг қўшилади.

1. Кенеди

Прототипи: Роналдо

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Челси»

Туғилган санаси: 1996 йил 8 февраль

АҚШ президентлари номи билан аталувчи бразилиялик футболчилар компаниясининг янги аъзоси. Ўзига хос жамоадан ҳозиргача Линкольн («Шальке»), Жефферсон («Алания»), Никсон («Фламенго») ҳамда Бразилия «А» сериясининг 2004 ва 2008 йилги тўпурари Вашингтон ўрин олишганди. Роберт Кенедининг дриблинги кўнгилдагидек. Қолаверса, чап оёқда берадиган кучли зарбаси ва жисмоний бақувватлиги алоҳида мавзу. Икки йил аввал ўсмирлар ўртасидаги Америка кубогида порлаган футболчи 6та гол урганди. Ўша йилнинг ёзида «Флуминенсе» Веллингтон Немни «Шахтёр»га сотиб юборди. Шундан сўнг Кенеди илк бор асосий таркибда майдонга тушиб, муҳим голларни урди. Натижада жорий йил ёз фаслида 6,3 миллион фунт эвазига «Челси» сафига қўшилди. Унинг АПЛдаги дебютини Жозе Моуриньо қуйидагича изоҳлади: «Кенедининг жамоага қўшилиши бизга ёрдам берди, ўйинимиз кучайди».

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:53, 17.10.2015.
Ўқилди: 3335 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.