Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Яман устидан ишончли ғалабани қўлга киритдик

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Самвел Бабаян қўлостида кетма-кет бешинчи ғалабани қўлга киритди. Бу сафар терма жамоамиз нейтрал мамлакат — Қатарда ўтказилган ЖЧ-2018 саралаш баҳсида Яманни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Яманликлар гуруҳимизда аутсайдер бўлиб туришган бўлсалар-да, футболчиларимиз ўйин бошида асло хотиржамликка берилишмади. Улар илк дақиқалардан рақиб дарвозаси томон босим уюштириб, тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Аҳмедов жарима майдончаси чап томонидан ярим айлана устига узатма берди. Ҳайдаров тўпни эгаллаб, зарба берди. Аммо зарба унчалик муваффақиятли чиқмади. Шунга қарамай, Бабаян мақтаган Яман посбони Муҳаммад Али Айяш тўпни қайтара олмади. Сергеевнинг тўпга сакраши уни чалғитди шекилли, дарвозабон тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди.

Терма жамоамиз голдан кейин босимни давом эттирди. Ўйиннинг 30-дақиқасида қарши ҳужумда Андреев тўпни ҳимоядан олиб чиқди ва Одилга етказди. Жепаров жарима майдончаси ярим айланасида ичида Аҳмедовдан узатмани қабул қилди ва айланма зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида ҳисобни йирик кўринишга келтирдик. Қарши ҳужумда Аҳмедов жарима майдончасига ҳаволатиб узатма берди. Андреев 11 метрли нуқта атрофида бош билан зарба бериб, Яман посбонини доғда қолдирди. Терма жамоамиз сардори бугунги 3та голларга ассистентлик қилгани эътиборга молик.

Ҳисоб йирик кўринишга келганидан кейин терма жамоамиз таркибида ўзгаришлар бўлди, футболчиларимиз бироз хотиржамликка берилишди ва бироз ўйин интизомига путур етди. Тўғри, яна бир нечта гол уришимиз мумкин эди, аммо ҳимояда охиригича ўйнамадик. Икки-уч марта рақиб футболчиларини ўтказиб юбордик. Лобанов икки марта жамоамизни голдан қутқарди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда барибир гол ўтказиб юбордик, 3:1.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистоннинг очколари 15 очкога етди. Жамоамиз кейинги йилнинг 24 ва 29 март кунлари Филиппин ва Баҳрайнга қарши учрашувларни Тошкентда ўтказади.

ЖЧ-2018, ОК-2019 қўшма саралаш босқичи
"Н" гуруҳи, 8-тур
ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 1:3 (0:2)
Голлар: Азизбек Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (30), Станислав Андреев (49)
Огоҳлантириш: Азизбек Ҳайдаров (83)
Яман: 1.Муҳаммад Али Айяш, 7.Волид ал-Хубаиший, 9.Муҳаммад ас-Сасий, 11.Абдулвас ал-Матарий (Аҳмад ас-Сарорий 70), 12.Аҳмад ал-Хифий, 13.Ала Аддин Маҳдий, 14.Ҳамад Аҳмад Зубайрий, 16.Тавфиқ Али (Фуад ал-Омайсий 79), 18.Аҳмад Алос (Башир ал-Манифий 46), 19.Муҳаммад ал-Боқшан, 20.Аммар Ҳамсан.
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (Александр Гейнрих 59), 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов (Фозил Мусаев 79), 11.Игорь Сергеев, 14.Станислав Андреев (Жасур Ҳасанов 50), 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев.
Бош ҳакам: Абдуллоҳ ал-Ҳилолий (Уммон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:24, 17.11.2015.
Ўқилди: 4640 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2132]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2127]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2037]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1791]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1763]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1687]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1585]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1583]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1542]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1509]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик