Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Қурбон Бердиевдан 7 ўгит

Баҳо:
+1 | -

Россия премьер-лигаси биринчи давраси якунининг энг катта шов-шувли воқеаси шубҳасиз, «Ростов»нинг 2-ўринни банд этганидир. Жанубликлар 15 учрашувдан сўнг 9 ғалаба, 3 дуранг ва яна шунча мағлубиятни қайд этган ҳолда карвонбоши ЦСКАдан 6 очко ортда боришмоқда. Клубнинг бу натижасини кўпчилик мухлис Қурбон Бердиев номи билан боғламоқда. «Соккер.ру» эса Қурбон Бекиевични муваффақиятларга олиб келган  унинг 7 ўгитини ўрганишга чақиради.

1. Энг аввало - ўйин сифати

Бердиев «Ростов»да ўргатяпти, шу билан бирга, ўзи ҳам ўқимоқда, ишдан лаззат оляпти. Қозон клубидаги фаолиятининг сўнгги ойларида эса барчаси бошқача эди. Умуман олганда, Бердиевнинг омади келди: клубда сўнгги йилларда анча малакали инсонлар меҳнат қилишди ва уларнинг саъй-ҳаракатлари билан жамоа ўз жанговарлигини йўқотмади, футболчилар даражаси эса юқорилигича қолди. Божовичдан кубокдаги муваффақиятни эсга оладиган бўлсак, унда чизиқлар мустаҳкамлигини таъминлашда сезги кучли эди, Бердиевда бўлса бу хислат янада юқори - унда ҳаммаси ўйланган, машғулотларда мустаҳкамланган, аниқ режа бор. Агар «Ростов» қайсидир сабабларга кўра, баҳорга бориб ўйинларни бой бера бошласа ҳам, ўйин қолади, фақатгина натижа ўзгаради, холос.

2. Рақибни қуролсизлантир

Бердиев қанчалик кучли яратувчи бўлса, шу даражадаги вайрон этувчи ҳамдир. «Урал» устидан қозонилган ғалабадан кейин мураббий шогирдлари рақибни маҳв этишнинг - қуролсизлантиришнинг уддасидан чиққанликларини таъкидлади ва доим мухолифларининг ожиз томонларини топа билишини айтди. «Локомотив», «Динамо», «Мордовия» ва бошқа жамоалар билан ҳам шундай принцип асосида ўйналди - нейтраллаштириш. Ҳатто темирйўлчилар ҳам Бердиев жамоасига қарши ёмон кўринмаган бўлсалар-да, алал-оқибат тўп ўтказиб юборишди ва мағлуб бўлишди. «Ростов»га қарши ўйнаш жуда қийин ва бунинг сабабларидан яна бири, у рақибларга нисбатан турлича ёндошади: яъни, нафақат тактика, балки ҳимоя чизиғи, қанот ҳужумчилари фаоллиги, ярим ҳимоячилар жойлашуви ҳам ўзгаради. «Ростов» қачонлардир «Рубин» бўлгани каби ўргамчакка айланган ва унинг тўридан қочиб қутулиш осонмас.

3. Такрорлашни рад қил

«Рубин» прагматик эди, «Ростов» бўлса қувноқ темпда ўйнаши мумкин, зеро унинг ғайрати Семакники эмас, Калачевники. «Ростов»ликлар ҳимоядан иш бошлашлари шартмас, бутун жамоа билан ҳимояланишни исташмайди ҳам. Жамоа очиқ ўйнайди, ҳужумни ёқтиради, умуман олганда, рақибга тиш-тирноғи билан ёпишиб олиб, қўйворишни ҳам истамайди. Бердиев «Ростов»дан «Рубин»нинг ёмон нусхасини яратмади ва бу билан мураббийлик даражаси юқорилигини яна бир карра исботлади. Мураббий бир йўла ҳам Фергюсон, ҳам Венгер фанатидир ва унинг Қозонда ишлаб юрган даври сэр Алексни эслатган бўлса, ҳозир мсье Венгерга тақлид қилаётгандай. Агар ЦСКА, «Локомотив» ва «Зенит» қайсидир маънода бир хил бўлсалар, «Ростов» биринчи даврада турлича қарашлардан фойдаланди.

4. Мағлубият баҳоси

Бердиев ҳар бир мағлубиятдан муносиб хулоса чиқара олади - «Зенит»га қарши ўйиндан кейин асабийлашмади, аксинча, келгуси бахсларга астойдил тайёргарлик кўрди. Шундай мураббийлар бор-ки, улар мағлубиятларда доим ўйинчиларни айбдор деб биладилар, Қурбон Бердиев эса футбол жамоатчилиги олдида ҳеч кимни обрўсизлантирмайди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Ростов-Донда аҳил жамоа тўпланган. Бердиевдан қочишмайди, аксинча, ундан ўрганиш учун олдига боришади, худди Новосельцев каби. Улар бу мураббий футболчиларга ишонишини ва ўйинчиларни янада кучли қилишини билишади. Хатоларидан дарҳол тегишли хулоса чиқариш ҳам унга хос хислат. «Ростов» биринчи даврада 3 бор мағлуб бўлди: ЦСКАга - бу ютқазиқдан кейин Бердиев шогирдлари ғалаба қозонишди, «Спартак»га - реванш куттирмади, «Зенит»га. Бу баҳсдан сўнг ҳам ростовликлар яна ғалаба қозонишганини англаш - дарвоқе кетма-кет 3 марта - унчалик ҳам қийин эмас.

5. Меҳнаткашларга ишон

Бухаров, Нобоа ёки Навасни мураббий анчадан бери билади, дарвоқе жамоа муваффақиятига барча бирдай ҳисса қўшаётган бўлса ҳам. Баштуш ёки Гацкан, Калачев ёки Полоз ҳам мураббий қарашларига мос келади. Шу ерда яна бир нарсани қайд этиш лозим, Бердиев ҳатто Ротенбергни ҳам бир таймни яхши ўтказадиган футболчига айлантиришни уддалади ва маълум фурсат ўтганидан кейингина бу ўйинчи чарчаб қоляпти, хатоларга йўл қўйяпти. Жамоа ягона мақсад сари йўналтирилган, бор кучини сарф этишга интилиши ҳам талаб даражасида - «Ростов» барчани хурсанд қиляпти, биз йиллар давомида биладиганлар эса биринчи планга чиқишган. Жанаевни камида ўн марта рўйхатдан чиқариб юборишганди, у бўлса бугун ишончли ўйин кўрсатмоқда. Навас - «монстр»га айланди, Маргасов ва Могильцевлар қатъиятли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишяпти, бунинг уддасидан чиқишмоқда ҳам. Бердиев шогирдларига ишоняпти ва шу билан бирга, Новосельцевга ўхшаганлардан терма учун ўйинчилар яратиши ҳам мумкин.

6. Фаворитларни ҳам аяма

Бердиев ҳеч қачон «Зенит»ни ёки Москва клубларини - айниқса, «Динамо»ни аямаган, бу каби рақиблардан қўрқмаган, аммо юқорида айтганимиздай, айнан москвалик ва питерликлардан биринчи даврада мағлубиятга учраган бўлса-да, жавоб ўйинида қандай ҳисоб қайд этилишини вақт кўрсатади. Ҳозир эса «Ростов» кучли учликда, биринчи даврани 2-ўринда якунлади, «Локомотив» ва «Урал»ни мағлуб этди.

Бердиевни Россиянинг энг яхши мураббийи деб биладиган одамлар бор. Катта авлод вакиллари тўғрисида гапирадиган бўлсак эса Қурбон Бекиевич бундай мураббийларнинг аксариятидан бир бош устунлиги аниқ. Ҳатто Слуцкой ёки Виллаш-Боашудан ҳам 2-даврада қасос олишга интилиши аниқ.

7. Бош мақсад сари интил

«Рубин»да Бердиев мураббийгина эмас, менеджер ҳам эди. Баъзида оғир молиявий аҳвол ўйинчиларни борини бериб ўйнашига тўсқинлик қилиши мумкин, аммо Карлос Эдуардони сотиб олиш масаласини кейинга қолдириш тўғри бўлмайди. Директорлар кенгаши мутасаддилари билан бу мавзуда баҳслашишнинг ҳам ҳожати йўқ, раҳбариятнинг кадрлар масаласига қарашидан қайғуришнинг ҳам, ички душманлар сонини оширишнинг ҳам ҳеч кимга ҳожати йўқ. Зеро, Ростов-Донда ҳамма жамоани чемпионликка етакловчи мураббий келганлигини кўриб, билиб турибди, ўйин ва натижа бор - «Ростов» турнир жадвалида 2-ўринда, буларнинг бари одамларга қувонч улашяпти. Энди ҳеч нарсага чалғимай, мавсум учун белгиланган вазифа уддаланганини тан олиш керак. Темпни баҳорда ҳам қўйиб юбормаслик лозим. Бу билан «Ростов» таниқлилар кушандасига айланиши, Бердиев эса ёш ҳамкасбларини ақл-фаросатга ўргатиши мумкин.

Илёсбек тайёрлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:46, 20.11.2015.
Ўқилди: 3768 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.