Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ОЧЛ мукофот жамғармаси оширилди

Баҳо:
+ | -

ОФК Ижроқўми қитъанинг клублари ўртасидаги икки мусобақаси - Чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги турнирлари учун мукофот жамғармасини ошириш ҳақида қарор қабул қилди.

2016 йилдан бошлаб ҳар икки мусобақада финалгача етиб борадиган клубларига бериладиган мукофот пули икки баравар оширилди. Шунингдек, плей-оффга чиққан жамоаларнинг мукофот пули ҳам оширилди.

"ОФК барчани рағбатлантиришни истайди. ОЧЛ мусобақасида кутилганидан кўпроқ даромад олганимиз боис, мукофот жамғармасини оширишга қарор қилдик. Турнир мухлислар ташрифи ва телевизион ишқибозлар сони бўйича рекорд қўйишда давом этмоқда. Ушбу йилда 2,28 миллион мухлис ўйинларни стадиондан кузатган бўлса, 260 миллион ишқибоз учрашувларни телевизор орқали томоша қилган.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси оширилиши ОФК кубогига бўлган қизиқишни янада оширади. Ушбу мавсумда ОФК кубоги турнирида 23та мамлакат клублари иштирок этди ва илк марта АСЕАН минтақаси клуби - "Жоҳор Дарул Таъзим" ғолибликни қўлга киритди", - дейди ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.

ОФК, шунингдек, мусобақаларга мезбонлик қиладиган давлатларни молиявий қўллаб-қувватлашни ошириш бўйича қарор қабул қилди.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 15:54, 27.11.2015.
Ўқилди: 6475 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4026]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3337]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2941]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2871]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2346]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2235]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1947]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1933]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1884]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1753]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик