Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Денисов ва бошқаларнинг чапақайлик фазилатлари

Баҳо:
+ | -

Жаҳонда чапақайлар камчиликни ташкил этишади, аммо футболда улкан ютуқларни қўлга киритиб келишаётгани анчагина. Soccer.ru РФПЛнинг энг яхши чап қанот ҳимоячисини аниқлаш мақсадида ўзига хос сўров ташкил этди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Виталий Денисов ҳам ўрин эгаллади. Демак, унинг ўз позициясида тенгсиз футболчилардан бири эканини нафақат биз, балки руслар ҳам тез-тез эътироф этишлари одатий ҳолга айланди.

Виталий ДЕНИСОВ

(«Локомотив»)

18та баҳсда 1564 дақиқа ўйнаб, 1та голли «пас»ни амалга оширган.

Узатмалари сони (аниқлиги): 847та (79,6%)

Тўпни олиб қўйиш: 70та

Кескин узатмалари сони: 17та

Майдонда кенг кўламли ишни бажариш бўйича лиганинг биринчи рақамли қанот ҳимоячиси. Унинг ҳисобидаги тўп узатмалари сони ўнг қанот ҳимоячиси Фернандесникидан кўпроқ. Аниқлик кўрсаткичи пастроқ, аммо тўпни олиб қўйишда ажойиб натижага эришди - 70 марта. Бардошлилик борасида ҳам Денисовга тенг келадиганини топиш қийин - «темирйўлчилар»нинг чап қанот ҳимоячиси ўзи қатнашган барча - 18та ўйинда бор кучини сафарбар этди. Унинг мунтазам равишда ҳужумга қўшилиши, тўпни шерикларидан қизғанмаслиги, жисмоний жиҳатдан бақувватлилигини инобатга олиб, тегишли хулоса чиқариш мумкин. «Локомотив»дагиларнинг кўпчилиги ўз ишига тўғри ёндошадиганлар сирасига киришади. Виталий эса шундай тажрибага эга жамоада энг яхшилардан биридир.

 

Григорий МОРОЗОВ

(«Динамо»)

15та баҳсда 1306 дақиқа ўйнаб, 2та гол урган.

Узатмалари сони (аниқлиги): 705та (74,2%)

Тўпни олиб қўйиш: 46та

Кескин узатмалари сони: 14та

Энг яхши ёш ўйинчи сифатида Миранчук танланди, аммо барча жиҳатларни уйғунлаштирилса, Морозов россиялик ёшлар орасида ҳақиқий кашфиётга айланди. Григорий кутилмаганда пайдо бўлди. Дастлаб унинг ғайрати сўнгги паллада тугаб қоладигандек туюлганди, аммо якунда жамоа барча ишни қойиллатадиган ҳимоячини қўлга киритди. У ён чизиқда ажойиб ўйнайди, ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда фаоллик кўрсатади, баъзан олдинги ҳудудда орқадагига нисбатан кучлироқ кўринади. Зарур паллада марказий ҳимоядаги бўшлиқларни ёпиши мумкин. Лекин, барибир, унинг жойи айнан қанотда экани ойдинлашди. Унинг голлари Россия футбол харитасида янги номнинг қайд этилишига замин яратди. Морозов чиндан ҳам иқтидорли, аммо барча жиҳатлар бўйича мақтов ва юқори баҳоларга лойиқ кўрилишга бироз ёшлик қилади.

 

Дмитрий КОМБАРОВ («Спартак»)

17та баҳсда 1530 дақиқа ўйнаб, 2та гол урган, 3та голли «пас»ни амалга оширган

Узатмалари сони (аниқлиги): 717та (77,5%)

Тўпни олиб қўйиш: 48та

Кескин узатмалари сони: 29та

Гарчи Комбаров айрим баҳсларда ўз имконияти даражасида ўйнай олмаса ҳам, «Спартак»нинг энг яхши ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилаверади. Деярли захирага олинмайди, голлар уради, самарали тўп узатмаларини амалга оширади. Шерикларини қулай вазиятга чиқариш борасидаги кўрсаткичлари аксарият плеймейкерларникидан ижобийроқ. Ўз навбатида, жисмоний тайёргарлиги маромида, тўпни олиб қўйишда фаол. Жамоалар «Спартак»ни асосан ҳимоядан ҳужумга ўтиш чоғида ранжитишганини инобатга олсак, Комбаровнинг бу пайтда рақиб ҳимоячиси ортида тургани ойдинлашади. Ҳимоячини қийин аҳволга соладиган ягона ҳолат - узоқ масофага тўп узатиш чоғидаги хатоликлар. Дмитрийни авваллари кросс борасида ҳеч қандай муаммо қийнамасди, энди эса шундай учта ҳолатнинг иккитаси кўкка совурилмоқда. Ушбу нуқсонлар тўп узатмаларининг ноаниқлик касб этишига сабаб бўлмоқда. Демак, мазкур масалада астойдил ишлаши лозим, зеро олдинда Евро-2016 ҳамда Россия термаси манфаатлари турибди.

 

Эльмир НАБИУЛЛИН («Рубин»)

12та баҳсда 949 дақиқа ўйнаб, 1та гол урган, 2та голли «пас»ни амалга оширган

Узатмалари сони (аниқлиги): 272та (72,1%)

Тўпни олиб қўйиш: 27та

Кескин узатмалари сони: 12та

Набиуллин бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатиши мумкин. Жорий мавсум 12та баҳсда майдонга тушган бўлсада, айрим ҳолларда чап қанот ҳимоясида ўйнамагани туфайли ўзидан ёрқин таассурот қолдирмади. Ушбу рўйхатда Кришитонинг йўқлигига сабаб - италиялик футболчи кўп жиҳатларда Эльмирга рақобатни бой беряпти. Набиуллин тўпни ўзида кўп ушлаб қолсада, уни қадрлайди. Кришитодан фарқли ўлароқ, рақиблардан тўпни олиб қўйишда фаол, унинг иштирокида ташкил этилган хавфли вазиятлар сони ҳам нисбатан кўпроқ. «Зенит» Эльмирни ўз сафига қўшиб олса, асло ажабланмаймиз, Кришитонинг объектив кўрсаткичлар бўйича россиялик ёшлардан ортда қолаётганига ҳам асло ҳайрон бўлмаслик керак.

 

Георгий ТИГИЕВ

(«Анжи»)

13та баҳсда 981 дақиқа ўйнаган

Узатмалари сони (аниқлиги): 333та (71,5%)

Тўпни олиб қўйиш: 30та

Кескин узатмалари сони: 8та

Нега ҳимояланиш борасида энг ёмон кўрсаткичга эга жамоадан алоҳида футболчини ажратиб кўрсатиляпти? Сабаби, шу тариқа ёш футболчининг ривожланишига замин ҳозирлаш лозим. Георгийнинг ҳолатига ҳам Кришито мисолида баҳо берамиз - Тигиев «Зенит»нинг машҳур италиялик ҳимоячисидан битта ўйин кам ўтказгани, шерикларининг даражаси нисбатан пастлигига қарамай, икки марта кўпроқ ҳолатда рақиблардан тўпни олиб қўйди, хавфли ҳужумлардаги ҳиссаси борасида ҳам устунроқ кўринди. Боз устига, «пас» узатишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўради, бу эса бенуқсон узатмаларни амалга оширишига туртки бўлади. Унинг эндигина 20 ёшга тўлганини инобатга олсак, бугунги рўйхатга киритилишининг ўзи катта гап. Албатта, Тигиев фаворит эмас, аммо изланди, ўрганди. Ҳужумчилар Кришитога нисбатан Тигиевни кўпроқ безовта қилишганини ҳам унутмаслик даркор. Демак, Доменико бу ёш футболчидан сустроқ ўйин кўрсатаётган экан, нега энди россиялик йигитни эътибордан четда қолдириш керак?

 

Иброҳим ЦАЛЛАГОВ («Крилья Советов»)

16та баҳсда 1620 дақиқа ўйнаб, 1та гол урган, 1та голли «пас»ни амалга оширган

Узатмалари сони (аниқлиги): 658та (71,1%)

Тўпни олиб қўйиш: 51та

Кескин узатмалари сони: 17та

Ушбу рўйхатдан ўрин олган Россия фуқароларининг бешинчиси. Цаллагов ўнг қанотда ўйнаган, аммо чап томон унга қулайроқ. Гол уриш ва аниқ «пас» узатиши билан Набиуллинни эслатади. Аммо тажовузкорлик борасидаги кўрсаткичларда Денисовдан ортда, Комбаровдан эса бироз яхшироқ натижага эга. Рақиб дарвозаси олдида кескинлик туғдирувчи узатмалари билан ҳам Виталийга тенглашишга эришди. Ўз навбатида, Цаллаговнинг узоқ масофага йўллайдиган узатмалари кўпинча омадсиз чиқади - мураббий ундан мазкур услубни камроқ қўллашни талаб қилиши ёки бу борада кўпроқ шуғулланишини таъминлаши лозим. Акс ҳолда, тўпни йўқотишдан маъни йўқ. Иброҳим изланишда давом этиши керак, аммо уни Кришито билан солиштирмаймиз - жамоа учун муҳимлик касб этди ва фойдали ҳаракатлар йиғиндисига эга бўлди.

 

Кирилл НАБАБКИН (ЦСКА)

10та баҳсда 846 дақиқа ўйнаб, 2та гол урган

Узатмалари сони (аниқлиги): 558та (84,1%)

Тўпни олиб қўйиш: 44та

Кескин узатмалари сони: 10та

Бошқа даъвогарлардан фарқли ўлароқ, кам ўйин ўтказди, бироқ рақиб дарвозаси олдидаги фаоллиги билан ажралиб турди. Узатмалар аниқлиги бўйича фақат Петровдан, тўпни олиб қўйиш борасида эса уч кишидан ортда. Кескин тўп узатмаларини амалга оширишда бошқалар билан тенг. «Армиячилар» ҳимоячисининг мазмунли ўйини у ҳақда гапиришга ундамоқда. Яъни, Набабкин нафақат Шенниковга рақобат туғдириши, балки дивизионда ҳам бемалол ўзини кўрсата олиши мумкинлигини исботлади. ЦСКАнинг тўлақонли муваффақиятга эришишига чемпионат финишидаги мағлубиятлар тўсқинлик қилди. Аммо бу Слуцкий тузган таркибда энг яхшилар ўрин олганини инкор этишга сабаб бўлолмайди. Набабкин эса мавсумнинг ҳар бир ўйинида ғалаба қозонишга астойдил интилди.

 

Сергей ПЕТРОВ

(«Краснодар»)

16та баҳсда 1406 дақиқа ўйнаб, 2та гол урган, 1та голли «пас»ни амалга оширган

Узатмалари сони (аниқлиги): 681та (86,8%)

Тўпни олиб қўйиш: 31та

Кескин узатмалари сони: 10та

Чемпионатнинг аксарият учрашувларида ўзига хос ўйин кўрсатган «Краснодар» сафидаги футболчилар орасида Петровнинг йўқолиб қолиши тахмин қилинганди. Аммо Сергейнинг ўта тартибли чап қанот ҳимоячиси эканини унутмаслик даркор. Унинг ижросидаги узатмалар аниқлиги жаҳоннинг етакчи ҳимоячилариники билан деярли бир хил. «Буқалар» тез-тез ҳужум уюштиришади. Шундай экан, ҳар доим ҳам ҳимояга шошишга ҳожат йўқ. Петров олдинги чизиққа тўп ошириш борасида ҳам фаол. Иккита гол ургани ва битта голли «пас»ни амалга оширгани эса таҳсинга сазовор. Шу тариқа рўйхатимиз яна бир россиялик футболчи билан бойитилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:51, 26.12.2015.
Ўқилди: 3336 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.