Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Европа лигасига тушиб кетган грандлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кўҳна қитъада нуфуз борасида иккинчи ўринда турувчи Европа Лигаси мусобақасида ўртамиёна жамоаларнинг иштирокига кўникканмиз. Лекин шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, ушбу турнирга ЕЧЛда ғолибликка асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралган гранд клублар ҳам қўшилиб қолишади. Хусусан, 2015|2016 йиллар мавсумини омадсиз ўтказаётган «МЮ» шулар жумласидан. Буни қарангки, кучлиларнинг ЕЛда қатнашиши авваллари ҳам учраган экан. FootballHD.ru худди шу мавзуда сўз юритади.

«Арсенал» (1999|2000)

Жорий мавсум Афинада «Олимпиакос» устидан қозонилган ғалаба (3:0) «тўпчилар»ни Европа Лигасига тушиб кетишдан сақлади. Аммо 15 йил аввал «Фиорентина»дан қабул қилинган мағлубият уларни УЕФА кубогига «ҳайдаганди».

Ўшанда Арсен Венгер шогирдлари финалгача ўтказилган ўйинларда ёмон кўринишмади: «Нант», «Депортиво», «Вердер» ҳамда «Ланс» таслим этилди. Бироқ голсиз ўтган финалнинг пенальтилар сериясида омад Туркиянинг «Галатасарой» жамоасига кулиб боқди.

 

«Барселона» (2000|2001)

«Барселона» Европа Лигасида? Тасаввур қилиш қийин, аммо 2000|2001 йиллар мавсумида «Милан» ва «Лидс» (йўқ, хато ёзилмаган) каталонияликларнинг гуруҳдан чиқишларига йўл қўйишмади. Натижада, «Барса» ўз кучини УЕФА кубогида синашга мажбур бўлди.

Луис Энрикенинг голлари эвазига «Брюгге» ва АЕК таслим этилди, кейинчалик эса чорак финалда «Сельта» мағлубиятга учратилди. Лекин финалга чиқиш йўлида уларга «Ливерпуль» тўғаноқ бўлди: Гари Макаллистернинг пенальтидан урган голи каталонияликларни мусобақадан чиқариб юборди.

 

«Ливерпуль» (2002|2003)

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи. Рақиблар - «Валенсия», «Базель» ва «Спартак». 6та ўйинда 2та ғалаба. Бу эса ливерпулликларнинг УЕФА кубогида қатнашишларини англатарди.

Жерар Улье шогирдлари «Витесс» ҳамда «Осер» устидан қозонилган ғалабалар эвазига чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Бироқ «Селтик»ка қарши ўйинда «қизиллар»дан омад юз ўгирди. Гўёки, ўша баҳсда «Ливерпул»нинг зафар қучиши аниқдек эди, аммо шотландлар иккинчи бўлимни юқори кайфиятда ўтказиб, якунда ниятларига етишди. Сўнгги дақиқаларда Алан Томпсон ҳамда Жон Хартсон томонидан урилган голлар афсонавий Хенрик Ларссон ўйнаган жамоани кейинги босқичга олиб чиқди.

 

«Интер» (2003|2004)

Балки «Арсенал»дан кейин иккинчи бўлиш шармандали эмасдир, аммо Москванинг «Локомотив» клубини мағлубиятга учратолмаслик - кўпчилик учун кутилмаган ҳолга айланди. «Нерадзурри»га ишонч етишмади, гўёки карахт ҳолатдан ҳамон чиқа олмагандек эдилар. «Сошо»га қарши баҳсдаги бўш ўйиндан сўнг «Бенфика»нинг таслим этилиши италияликларнинг асабини бироз тинчлантиргандек туюлганди. Аммо Дидье Дрогба бошчилигидаги «Марсель» «Интер»нинг барча умидларини чиппакка чиқарди. Ўз навбатида, Франция клуби финалда «Валенсия»га имкониятни бой берганди.

 

Валенсия (2004|2005)

Ҳозирда «Валенсия»ни грандлар орасига қўшадиганлар кам топилади, аммо ўша пайтларда ушбу клуб Испанияда икки марта чемпионликни тантана қилгани айни ҳақиқат. Шунга қарамай, жамоа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидан ўтолмади. Уларга «Вердер», «Интер» ҳамда «Андерлехт» рақиблик қилишганди.

УЕФА кубогининг амалдаги ғолиби, деган мақом ҳам, «Стяуа»га қарши кечган биринчи баҳсдаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам «Валенсия»га ёрдам бермади. Ўша мавсум «кўршапалаклар» примерода 1998 йилдан кейинги энг ёмон кўрсаткич - еттинчи ўрин билан кифоя­ланишди.

«Ювентус» (2009|2010)

Рой Хожсон бош мураббийлигида «Фулхэм» дастлабки ўйинни 1:3 ҳисобида бой берди. Аммо кейинги баҳсда «кекса синьора» дарвозаси 4 марта ишғол қилинди ва инглизлар кейинги босқичга чиқишди.

Айтиш жоизки, 2006 йилги можаролардан тўлиқ қутула олмаган «Юве» ҳар қандай совринни қўлга киритишга тайёр эди. Таркибига Жанлуижи Буффон, Фабио Каннаварро ҳамда Давид Трезеге сингари кучли футболчиларни жамлаган жамоа учун ўзига хос мотивация бор эди. Бироқ «Фулхэм» туринликларнинг умидларини чиппакка чиқарди.

 

«Атлетико» (2009|2010)

Худди «Юве» сингари ўша мавсумда Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам ЕЧЛ гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигасига равона бўлди. Аммо туринликлардан фарқли ўлароқ, «матрасчилар»ни муваффақият кутиб турганди.

«Плей-офф»нинг биринчи раундида «Галатасарой», кейин эса «Спортинг», «Валенсия» ва «Ливерпуль» мағлубиятга учратилди. Финалда мадридликларни ғалабага чанқоқ «Фулхэм» кутиб турарди. Шунга қарамай, Форлан ва Агуэро тандеми Испания клубига 1962 йилдан кейинги илк евросовринни тақдим этди.

 

«МЮ» (2011|2012)

Сўзимиз бошида айтганимиздек, «МЮ» жорий йилги омадсизликни биринчи марта бошидан кечирмаяпти. Шунга ўхшаш ҳолат 2011|2012 йили ҳам содир бўлиб, ўшанда сэр Алекс Фергюсон шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида «Базел»га ютқазишганди.

«Қизил иблислар» «Аякс»ни таслим этгач, ажойиб формага эга «Атлетик»ка тўқнаш келишди. Испанлар «МЮ»ни ҳам уйда, ҳам сафарда енгишганди. Ўшанда Бильбао клубида ёш Андер Эррера ўйнар, Ираола эса мусобақа тарихидаги энг чиройли голлардан бирига муаллифлик қилганди.

 

«Челси» (2012|2013)

«Аристократлар»нинг ушбу мавсумдаги ўйинлари кўпи билан Европа Лигасига даъвогарлик қилишлари мумкинлигини англатади.

Уч мавсум аввал «кўклар» ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Ювентус» ва «Шахтёр»дан сўнг учинчи ўринни эгаллаб, мазкур мусобақага йўл олишганди. Ди Маттеонинг ўрнини Бенитес эгаллади, «Челси» эса «Спарта», «Стяуа», «Рубин», «Базель» ҳамда «Бенфика» устидан ғалаба қозонди.

 

«Ювентус» (2013|2014)

Антонио Конте бошчилигидаги «Ювентус» асосан, Италиядаги муваффақиятни халқаро ареналарга кўчира олмаётганликда айбланди. Туринликлар ЕЧЛнинг 2012|2013 йиллар мавсумини яхши бошлашди, бироқ якунда «кекса синьора» гуруҳ босқичининг учинчи ўрни билан кифояланиши мумкинлигини ҳеч ким олдиндан тахмин қилолмасди.

Режага кўра, Европа Лигаси финалининг «Ювентус» майдонида ўтказилиши Италия гранди учун ўзига хос мотивация вазифасини ўташи кутилганди, бироқ «Бенфика» ушбу жамоа ишқибозларининг умидларини чиппакка чиқарди.

Манба: FootballHD.ru,

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:39, 10.01.2016.
Ўқилди: 3185 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.