"Барcелона" жамоаси ҳимоячиси Адрианога Италиянинг "Рома" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида футболчининг агенти хабар қилди.
"Мен сизларга шуни айта олишим мумкин, биз Адриано учун муҳим қарорни қабул қилиш тўғрисида бош қотирмоқдамиз.
"Рома" ижара асосида ўтишни таклиф қилмоқда, лекин бошқа вариантларни ҳам ўйлаб кўриш лозим. "Рома" ва "Барcелона" ҳозирда музокараларни олиб боришмоқда. Лекин аниқ бир гапни айтишга эрта", — деди агент Пауло Аффонсо.